Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиддинова Озода Бўриевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Оила аъзоларининг турар жойлардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш масалалари (назария ва амалиёт)”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Yu427.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи B2021.1.PhD/Yu473
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Баратов Миродил Хомуджонович, юридик фанлар доктори, профессор.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оила аъзоларининг турар жойлардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш масалалари билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга кўра мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф асослаб берилган;
ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси берилиши асослантирилган;
уй-жойни хусусийлаштирган фуқаролар учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, квартирани алмаштириш пайтида бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони нормативига оид тегишли чеклашлар  мавжудлиги сабабли, уларни олиб ташланиши асослантирилган.
кредиторларга, шунингдек бошқа шахсларга ўзининг ўзга яшаш жойи ҳақида хабар бермаган фуқаро, бунинг оқибатларини ўз зимммасига олиши, фуқаронинг яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар ўзгариши оқибатлари учун масъулиятини ифодалаши асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
турар жой мулкдорнинг оила аъзолари сифатида эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари қаторида уларнинг эр-хотинлари, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан  тан олиниши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Уй-жой кодексининг 32-моддасига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 2019-йил 4-апрелдаги ЎРҚ-533-сон Қонуни билан ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2021-йил 30-ноябрдаги 39-сон далолатномаси). Ушбу таклиф уй-жой мулкдори оила аъзоларининг ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган;
ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси берилишига оид таклиф Уй-жой кодексининг 28-моддасига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2018-йил 11-октябрдаги ЎРҚ-497-сон Қонуни билан ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрлашда инобатга олинган  (Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2021-йил 30-ноябрдаги 39-сон далолатномаси). Ушбу таклиф уй-жой мулкдорининг ҳуқуқларини таъминлаш кафолатларини аниқлашга хизмат қилган;
кредиторларга, шунингдек бошқа шахсларга ўзининг ўзга яшаш жойи ҳақида хабар бермаган фуқаро, бунинг оқибатларини ўз зимммасига олишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-апрелдаги Ф–5464-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси асосида ишлаб чиқилган Фуқаролик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг 2022-йил 1-мартдаги 15-сон далолатномаси). Мазкур таклиф фуқаронинг яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар ўзгариши оқибатлари учун масъулиятини ифодалаган;
уй-жойни хусусийлаштирган фуқаролар учун доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, квартирани алмаштириш пайтида бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони нормативига оид тегишли чеклашлар олиб ташланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.1993-йилдаги 114-сон қарори 2-иловаси “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидалари”га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 28-сентябрдаги 593-сонли қарори билан қабул қилинган янги  таҳририни (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020-йил, 09/20/593/1340-сон) шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-августдаги 12-15-62-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш асосларини аниқлаштирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish