Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Шермухаммад Нормуротовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳмад Табибий туркий девонлари қўлёзмаларининг қиёсий-матний тадқиқи”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.DSc/Fil215.
Илмий маслаҳатчи: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Зоҳидов Рашид Фозилович, филология фанлари доктори, профессор;  Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Ғайипов Дилшод Қадамбоевич, филология фанлари доктори, профессор.   
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Табибий илмий биографийасини тиклаш, туркий  тилдаги девонлари қўлйозмалари генеалогийасини аниқлаш, шоир қўлйозма ва тошбосма манбалари матнини қийослаш натижасида туркий девонларининг тайанч манбаларини белгилаш, қўлйозмалардаги матний тафовутларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш, шоирнинг туркий шеърияти жанрлари, мавзу кўлами ва миқдорини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Табибий ҳайоти ва таржимайи ҳоли – ижтимоий келиб чиқиши, таваллуди ва вафоти саналари, оилавий муҳити, фаолиятига оид маълумотлар тарихий, адабий бирламчи манбалар  асосида аниқланиб, илк бора тўлиқ илмий биографийаси яратилган;
ЎзРФА ШИдаги шоирнинг туркий тилдаги девонлари манбалари аниқланиб, уларнинг монографик тавсифи амалга оширилган ҳамда қўлйозма ва тошбосма манбаларни қийослаш натижасида 6226, 3460, 1122, 1123, 1148, 6949 рақамли қўлйозма девонлар, Озарбайжон ФА Қўлёзмалар институти фондидаги C-767 рақамли қўлёзма тайанч нусха эканлиги аниқланган;
ЎзР ФАШИ институти қўлйозмалар фондидаги 1133, 1157, 1175, 1182, 1185, 1196, 2026, 6930 рақамли байозлар Аҳмад Табибий девонлари тузилишида йордамчи манба бўлиб хизмат қилганлиги асосланган;
аниқланган янги девонлари асосида адибнинг лирик мероси ҳажми белгиланиб, уларнинг жанри ва мавзу кўлами текширилган ҳамда илм-фанга маълум бўлмаган 24 жанрдан иборат уч мингдан ортиқ шеърий асарлар илмий истеъмолга олиб кирилган;
    Хива “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фондидаги 5884/3 рақамли манба Аҳмад Табибий “Туҳфату-с-султон” девонининг тошбосма нусхаси эканлиги аниқланиб, шоир лирик асарлари арузнинг ҳазаж, ражаз, рамал, музориъ, мутақориб, мунсариҳ, мужтасс, комил, хафиф  баҳрларида йозилгани  далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Табибий туркий девонлари қўлйозмаларининг қийосий-матний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Аҳмад Табибий девонларининг қўлйозма ва тошбосма нусхалари, архив ҳужжатлари асосида шоир адабий мероси манбаларининг тўлиқ илмий таснифи ва тавсифи амалга оширилган ҳамда шоир биографийасига оид илмий хулосалардан ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170925213 рақамли “ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланайотган қўлйозма девонлар каталогини тузиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2022-йил 10-июндаги 04/1-2035-сон маълумотномаси). Натижада, юртимиздаги ва бошқа турли кутубхона ва фондларда сақланайотган шоир адабий мероси манбалари аниқланиб, ўзбек мумтоз адабийотига доир қўлйозма девонлар каталогини тузиш, кўп нусхали манбаларнинг тайанч ва йордамчи нусхаларини аниқлашга доир илмий-назарий тамойилларни ишлаб чиқишга асос бўлган;
Аҳмад Табибий илмий биографийаси, хусусан, шоирнинг таваллуд санаси, унинг ижтимоий келиб чиқиши, адабий мероси кўлами, шоирнинг туркий девонлари манбалари, улар сақланайотган фондлар, шоир девонлари қўлйозмаларининг таркиби, лирик меросидан нумуналар кирган турли байоз ҳамда тўпламларга оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабийоти тарихи” кўп жилдлик монографийасини (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2022-йил 10-июндаги 04/1-2036-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот Аҳмад Табибий таржимайи ҳоли, адабий мероси кўлами, туркий девонлари манбалари, шоир девонлари қўлйозмаларининг таркибига оид йанги маълумотлар билан бойиган;
ХХ аср бошлари Хивада мумтоз адабий анъаналар, лирик жанрлар такомили, Хоразм адабий муҳитидаги шоирларнинг Навоий ижодига муносабати, адабий таъсир масалаларига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетида 2018-2020-йиллар бажарилган ПЗ-20170926459 – “Навоийшунослик тарихи” (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2022-йил 10-июндаги 04/1-2037-сон маълумотномаси). Натижада, Аҳмад Табибий ижодига Навоий шеърийатининг таъсири масаласи юзасидан хулосалар бериш имкони юзага келган;   
ўзбек мумтоз адабийоти намойандалари ўз ижодида фолклорга ва мифологик, афсонавий образларга  мурожаат этгани, уларнинг халқ оғзаки ижодида йашаб келган тушунчалардан шеърийатига мажоз йўли билан олиб киргани, мифологик, афсонавий образларни маълум бир поетик мақсадда қўллагани, лирик асарларида Хизр, Искандар, Жамшид, Фарҳод, Мажнун, Эрам, анқо, Қоф, пари, Ҳотам, Рустам, Йалдо туни каби мифологик, афсонавий образлардан кўп ўринларда ижодий фойдалангани борасидаги илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетида 2018-2020-йиллар бажарилган ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИВ асргача бўлган туркий йозма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2022-йил 10-июндаги 04/1-2038-сон маълумотномаси). Натижада, ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари Хоразм адабий муҳити вакиллари ижодида қўлланган мифологик ва афсонавий образлар тадрижи борасидаги тасаввурлар бойиган;     
Хоразм адабий муҳити, хусусан, Аҳмад Табибий илмий биографийаси, шоирнинг туркий девонлари манбалари ва улар сақланайотган фондлар, шоир девонлари қўлйозмаларининг таркиби ва ижодига оид маълумотлар, Табибий девонлари қийосий таҳлили, шоир девонлари ва турли байоз ва тўпламлардаги лирик асарларидан намуналар, шоир ижодидаги йанги жанрлар, адабийотшуносликда мавжуд қарашларга оид илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Ҳамма учун” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-йил 14-июндаги 02-06-922-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish