Sayt test rejimida ishlamoqda

Ли Дидининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва хитой бадиий матнларида метафораларнинг когнитив тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1510.
Илмий раҳбар: Нормуродова Нозлия Зариловна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Нурсултан Джусупов Маҳанбаетович, филология фанлари доктори, профессор; Холиқов Баҳодир  Алиқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва хитой бадиий матнларидаги метафорик ифодалардан консептуал метафораларнинг ишлаш механизмини текшириш ва  консептуал интеграция назарияси ва метафорани инглиз ва хитой тилларидаги консептуал метафораларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хитой ва инглиз тиллари (бадиий матнларида)даги концептуал метафораларнинг семантик-стилистик, когнитив, прагматик, маданий ўзаро тарихий, диний, сиёсий тамойилларнинг фарқли ва ўхшаш жиҳатлари аниқланиб, контекстуал ва маданий омилларнинг концептуал метафораларнинг шаклланиши ва талқинига тил ва маданиятнинг миллий тафаккур тарзи ва ижтимоий-маданий хусусиятларини таъсир қилиши аниқлаш орқали маданий фонларнинг аҳамияти далилланган;
 концептуал метафора билимнинг турли турлари ва шаклларини ифодалаши, лингвистик ва экстралингвистик (энциклопедик), жамоавий ва индивидуал (субектив-баҳоловчи), маълум – номаълум (янги, пайдо бўлган), аниқ - яширин (тахмин қилинган)   ўлчовларни ўз ичига олиши аниқланган;
концептуал метафоралар когнитив ва лингвистик механизмлар, интерконсептуал тузилиш ва ассоциатив фаоллашув томонидан бошқариладиган изоҳлаш салоҳияти билан ифодаланадиган лингвистик белгилар сифатида қаралиши исботланган;
 инглиз ва хитой бадиий матнларида метафораларнинг янги концептуал хусусиятларининг интеграция жараёни икки хил консептуал соҳа ўртасидаги семантик зиддиятларни,  консептуал хариталаш ва консептуал интеграцияни ўз ичига олган когнитив муносабатни кўп маконли лойиҳалаш орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва хитой бадиий матнларида концептуал метафораларни когнитив ўрганиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
талабаларнинг маданий компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари универсал - касбий, умумкасбий ва махсус компетенсияларни, аутентик манбаларга бўлган ижодий муносабатига алоқадорлигини барқарор таъминлаш ҳамда миллий маданият қомусий билимларига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид илмий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда бажарилган ИЛ-52-тур-21091433 рақамли  “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 26-июндаги 01/6-1282-сон маълумотномаси). Натиажада бадиий матнларда консептуал метафораларни когнитив тадқиқ қилишнинг илмий-назарий хулосалар когнитив тилшуносликдаги концептуал метафоралар ҳамда метафоранинг когнитив ва маданий назарияси ҳақида янги тушунчаларни англашга имкон берган ва бу билан боғлиқ янги фактлар илмий истифодага олиб кирилган;
консептуал метафора тамойили асосида консептуал интеграция назарияси когнитив механизмининг муносабати ёритилганлигига доир илмий  хулосалардан  2022-йил Хитойнинг Тяншуй Нормал Университетида бажарилган “隐喻意识与英语词汇教学 (Метафорани англаш ва инглиз тилидаги луғатни ўргатиш)”  номли лойиҳада фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси Тяншу университетининг 2022-йил 26-декабрдаги 8-422-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа когнитив тенденсияларга оид янги маълумотлар билан бойитилган;
метафора ва маданиятни ўзаро боғлиқлиги, бадиий матнларда уйғунлашиб, миллий маданият талқинининг муҳим кўриниши эканлиги ҳақидаги фактологик манбаларга асосланган ишончли маълумотлар ва хулосалардан Хитойнинг Тяншу Нормал университетида бажарилган  “中英文跨学科文学鉴赏教学 (Хитой ва инглиз тилларида фанлараро қадрлашни ўқитиш)” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Хитой Халқ Республикаси Лешан Нормал университетининг 2023-йил 20-мартдаги 7-752-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа инглиз ва хитой бадиий матнларидаги концептуал метафораларни ўрганиш бадиий асарни англаш курсини ўргатиш учун фойдали бўлиб, бу талабаларнинг адабиётни тушуниш қобилиятини ошириш ва маданий билимларини ривожлантиришга оид  билимини янги маълумотлар билан бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish