Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамова Муҳаббат Волназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни ундириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2436.
Илмий раҳбар: Қиёсов Шерзод Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни ундириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматларга ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларни даромад солиғидан озод қилиш таклиф этилган;
дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан субсидиялар ажратилган ҳолатда олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
80 бараваригача бўлган миқдорда қоплашга йўналтирилган қисми бўйича даромад солиғидан озод қилиш таклиф этилган;
энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларни ускуна ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилиш таклиф этилган;
ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича суғурта мукофотларини тўлаш учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларга нисбатан қўлланиладиган солиқ имтиёзларини бекор қилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
хусусий МТМ ва мактабларнинг таълимга оид хизматларидан аҳолининг фойдаланишларини рағбатлантириш мақсадида ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларни даромад солиғидан озод қилишга оид таклиф 2022 йил 26 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-785-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва унга асосан амалдаги Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-банд 2-қисм билан тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2023 йил 25 апрелдаги
№19/11-42894-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида 9733 та жисмоний шахс томонидан фарзандларини нодавлат МТТ ёки мактабларда ўқитиш учун тўланган маблағлари бўйича уларга 15,3 млрд. сўм даромад солиғи қайтариб берилиши таъминланган;
жисмоний шахсларнинг уй-жой объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструксия қилиш учун олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни бюджетдан субсидиялар ажратилган ҳолатда солиқ даври давомида амалдаги 15 миллион сўм эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваригача бўлган миқдорда қоплашга йўналтирилган қисмини даромад солиғидан озод қилиш юзасидан берилган таклиф “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалдаги Солиқ содексининг 378-моддаси 16-банди бешинчи хатбошисига ўзгартириш киритилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2023 йил 25 апрелдаги №19/11-42894-сонли маълумотномаси). Ушбу ўзгартиришнинг амалиётга жорий этилиши билан 1148 та корхона томонидан тўлов манбаида жисмоний шахсларга
1,2 млрд.сўм солиқ имтиёзи қўлланилган;
қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларни солиқлар воситасида рағбатлантириш мақсадида амалдаги тармоқлардан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қуёш батареяларидан фойдаланувчи шахсларни - ускуна ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилиш бўйича берган таклифи янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилишда инобатга олинган ва Кодекснинг 421 ва 436-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2023 йил 25 апрелдаги №19/11-42894-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 15 та жисмоний шахс томонидан 2,4 млн. сўм миқдорда мол-мулк солиғи ва 2,2 млн. сўм миқдорда ер солиғи бўйича имтиёздан фойдаланилган;
жисмоний шахслардан даромад солиғини ҳисоблашда ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш амалиётида суғурта мукофотларининг иш ҳақи ва бошқа даромадлар қисмига оид имтиёзни бекор қилиш юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сон қонуни билан Солиқ кодексининг 378-моддаси 15-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2023 йил 25 апрелдаги №19/11-42894-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича суғурта мукофотларининг иш ҳақи ва бошқа даромадлар қисмига оид даромад солиғидан озод қилиш имтиёзининг бекор қилиниши натижасида давлат бюджетига қўшимча
738,5 млрд. сўм маблағнинг келиб тушишини таъминлади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish