Sayt test rejimida ishlamoqda

Куллиев Истам Янгимуродовичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг жисмоний шахсларни кредитлаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/В2016.2.I689.
Илмий маслаҳатчи: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг жисмоний шахсларни кредитлаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида чакана кредитлар баҳосини шакллантиришда бозор рисклари бўйича 1 фоизгача ва операцион риск бўйича 0,5 фоизгача устамани ҳисобга олиш зарурлиги асосланган;
тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича юзага келган муаммоли кредитларни чакана кредит маҳсулотлари кесимида 1 фоизгача ва банк хизмат кўрсатиш марказлари кесимида 3 фоизгача лимит жорий этиш таклиф этилган;
тижорат банкларида жисмоний шахсларни кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашнинг дастлабки босқичида кредит рискларини минималлаштиришнинг уч босқичли кредит-скоринг тизими таклиф этилган;
банкнинг чакана мижозлар базасидан «яхши» мижозлар гуруҳини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб доимий шакллантириб бориш орқали ушбу тоифидаги мижозларга «маъқулланган кредит» хизматини жорий этиш таклиф этилган;
банкларнинг чакана кредит маҳсулотларини тақдим этишда бошланғич бадалга нисбатан мослашувчан шартлардан фойдаланиб, автокредитлар бўйича бошланғич бадални 30 фоиздан 10 фоизга тушириш орқали кредитлаш ҳажмини ошириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг жисмоний шахсларни кредитлаш амалиёти ва методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида чакана кредитлар баҳосини шакллантиришда бозор рисклари бўйича 1 фоизгача ва операцион риск бўйича 0,5 фоизгача устамани ҳисобга олиш таклифи АТ «Халқ банки» Бошқарув йиғилишининг 2023 йил 28 апрелдаги 45/3-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган «Халқ банки кредитлаш тартиби»ни ва
АТ «Алоқабанк» Кузатув Кенгашининг 2022 йил 6 апрелдаги 17-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган 756-сонли «Активлар ва пассивларни бошқариш сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023 йил 16 июндаги № 25-04/2098-сон маълумотномаси, АТ Халқ банкининг 2023 йил 16 августдаги № 24-23/1419-сон маълумотномаси). Натижада соф фоизли маржа кўрсаткичи 2022 йил якуни бўйича АТ «Алоқабанк» 4,3 фоизни ва АТ Халқ банкида 4,4 фоизни ташкил этган;
тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича юзага келган муаммоли кредитларни чакана кредит маҳсулотлари кесимида 1 фоизгача ва банк хизмат кўрсатиш марказлари кесимида 3 фоизгача лимит жорий этиш таклифи АТ «Халқ банки» Бошқарув йиғилишининг 2023 йил 28 апрелдаги 45/3-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган «Халқ банки кредитлаш тартиби»ни  ва АТ «Алоқабанк» Бошқарув йиғилишининг 2021 йил 2 августдаги йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган «Жисмоний шахсларни кредитлаш тўғрисида»ги тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023 йил  16 июндаги № 25-04/2098-сон маълумотномаси ва АТ Халқ банкининг 2023 йил 16 августдаги № 24-23/1419-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида АТ «Алоқабанк»да муаммоли ва муддати ўтган кредитларни камайиб активлар сифати оширилди ҳамда банкнинг чакана кредит портфели бўйича муаммоли қарздорлик ҳажми 2023 йил 1 июн ҳолатига 46,3 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган 2022 йил 31 декабр ҳолатига (50,8 млрд.сўм) нисбатан 9 фоизга камайишига эришилган. Ушбу таклифнинг АТ Халқ банкида жорий этилиши натижасида, банкнинг 2023 йил 1 январ ҳолатига жами чакана кредит портфели бўйича муаммоли қарздорлик улуши 14 фоиздан 7 фоизга камайишига эришилган. Шу билан бирга, автокредит маҳсулоти бўйича чеклов ўрнатилиши натижасида, банкнинг чакана кредит портфелида муаммоли автокредитлар улуши 2023 йилда 2,6 фоиздан 1 фоизга қисқарган;
тижорат банкларида жисмоний шахсларни кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашнинг дастлабки босқичида кредит рискларини минималлаштиришнинг уч босқичли кредит-скоринг тизимини жорий этиш таклифи АТ «Алоқабанк» Бошқарув йиғилишининг 2023 йил 23 январдаги 26-сонли йиғилиш баённомаси 2-иловаси билан тасдиқланган 816-сонли «Жисмоний шахсларни кредитлаш тўғрисида»ги тартиби ва АТ «Халқ банки» Бошқарув йиғилишининг 2022 йил 7 мартдаги 28/1-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган «Халқ банки кредитлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023 йил 16 июндаги № 25-04/2098-сон маълумотномаси, АТ Халқ банки 2023 йил 16 августдаги № 24-23/1419-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши натижасида АТ «Алоқабанк»нинг чакана портфели 2021 йилга нисбатан 1,3 баробарга ўсиб, 2022 йил якунида 2 396,5 млрд.сўмни ташкил этган;
банкнинг чакана мижозлар базасидан «яхши» мижозлар гуруҳини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб доимий шакллантириб бориш орқали ушбу тоифидаги мижозларга «маъқулланган кредит» хизматини жорий этиш таклифи АТ «Алоқабанк» Бошқарув йиғилишининг 2020 йил 4 декабрдаги 391-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган «Мобил илова орқали онлайн микроқарз ажратиш тўғрисида»ги 643-сонли низом ва 2022 йил 7 мартдаги 28/1-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган «Халқ банки кредитлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023 йил 16 июндаги № 25-04/2098-сон маълумотномаси, АТ Халқ банкининг 2023 йил 16 августдаги № 24-23/1419-сон маълумотномаси). Натижада АТ «Алоқабанк»нинг чакана кредитдан фойдаланувчи мижозлари сони 2023 йил 1 январ ҳолатига 80,8 мингтани ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 5,6 мингтага ёки 7,5 фоизга ошишга ҳамда АТ Халқ банкида чакана кредитдан фойдаланувчи мижозлар сони 2023 йил
1 январ ҳолатига 617,5 мингтани  ташкил этиб 38,8 мингтага ёки 6,7 фоизга ўсишига эришилган;
банкларнинг чакана кредит маҳсулотларини тақдим этишда бошланғич бадалга нисбатан мослашувчан шартлардан фойдаланиб, автокредитлар бўйича бошланғич бадални 30 фоиздан 10 фоизга тушириш орқали кредитлаш ҳажмини ошириш таклифи АТ «Алоқабанк» Бошқарув йиғилишининг 2023 йил 23 январдаги 26-сонли йиғилиш баённомаси 2-иловаси билан тасдиқланган 816-сонли «Жисмоний шахсларни кредитлаш тўғрисида»ги тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023 йил 16 июндаги № 25-04/2098-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши натижасида АТ «Алоқабанк»нинг чакана кредит портфелида автокредитлар қолдиғи 2023 йил 1 январ ҳолатига 1 371,7 млрд.сўмга етган ва 2022 йилни мос даврига (362,8 млрд.сўм) нисбатан 1 008,9 млрд.сўмга ёки 3,8 баробарга ошишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish