Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамрақулов Ихтиёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон Республикаси электроенергетика корхоналарини барқарор ривожлантириш механизмлари”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2523
Илмий раҳбар: Муминова Элнорахон Абдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.I.106.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Камбаров Жамолдин Хикматиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида электроенергетика корхоналарининг барқарор ривожланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергетика тизимидаги “Корхонанинг барқарор ривожланиш” консепсияси экологик, иқтисодий, ижтимоий, техник, технологик ва сиёсий жиҳатлар ўртасидаги интеграцияни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
аҳоли зичлиги ҳамда иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг электр энергиясига бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда кичик ҳажмдаги қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш асосида тизимдаги табиий йўқотишларни камайтириш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш асосланган;
электроенергетика корхонасини барқарор ривожлантиришда “Мобил энерго хизмат” гуруҳини ташкил этиш орқали энерготежамкорликни таъминлаш таклифи асосланган;
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналарни барқарор ривожлантиришда иқтисодий ва технологик самарадорликни ошириш асосида ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажмининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр энергетикаси корхоналарини барқарор ривожланиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
энергетика тизимидаги “Корхонанинг барқарор ривожланиш” консепсияси экологик, иқтисодий, ижтимоий, техник, технологик ва сиёсий жиҳатлар ўртасидаги интеграцияни таъминлаш орқали такомиллаштириш “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ фаолиятига жорий қилинган. (“Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖнинг 2023 йил 18 майдаги 23/19-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида энергетика тизимидаги корхоналарининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи экологик, иқтисодий, ижтимоий, техник, технологик ва сиёсий жиҳатлар ўртасидаги интеграция таъминланган.
аҳоли зичлиги ҳамда иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг электр энергиясига бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда кичик ҳажмдаги қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш асосида тизимдаги табиий йўқотишларни камайтириш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш таклифи “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолиятига интеграциялашган ҳолда жорий қилинган (“Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖнинг 2023 йил 18 майдаги 23/19-сонли ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2023 йил 25 майдаги 01-03-10/584- сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳоли зичлиги ва иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг электр энергиясига бўлган талабига қараб, ҳудудларда кичик ҳажмдаги қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш орқали тизимдаги табиий йўқотишларни 30% камайтириш самарадорлигига эришилган;
электроенергетика корхонасини барқарор ривожлантиришда “Мобил энерго хизмат” гуруҳини ташкил этиш орқали энерготежамкорликни таъминлаш таклифи “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖнинг 2023 йил 18 майдаги 23/19-сонли ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2023 йил 25 майдаги 01-03-10/584- сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электр энергиясини ишлаб чиқаришда энергия қувватини ошириш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини ташкил этиш, электр энергияси соҳасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия қувватини ошириш ҳисобига, энергия нарх (тариф) ларини мўтадиллаштириш, электр энергетикасини ишлаб чиқариш соҳасида илғор хориж мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий арзон нархлардаги технологиялардан фойдаланиш имкони яратилган;
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналарни барқарор ривожлантиришда иқтисодий ва технологик самарадорликни ошириш асосида ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажмининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболдаги дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖнинг 2023 йил 18 майдаги 23/19-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналарни барқарор ривожлантиришда иқтисодий ва технологик самарадорликни оширишнинг ўрта муддатли истиқболдаги асосий параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish