Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Ғуломжон Примовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Тиббий тимсолларни синфлаштиришда информатив белгилар мажмуаларини баҳолаш алгоритмлари”, 05.01.03 - “Информатиканинг назарий асослари”(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т2478.
Илмий раҳбар: Нишанов Ахрам Хасанович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Примова Холида Анорбоевна, техника фанлари доктори, доцент; Маҳкамов Анваржон Абдужабборович техника фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий тимсолларни синфлаштиришда ташхис обектлар ҳолатлари ва информатив белгилар мажмуаларини баҳолаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
яқинлик функсияси ва баҳолаш мезонидан фойдаланган ҳолда ташхис обектларини ўз синфини шаклланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш, ташхис обектлар ҳолатларини баҳолашга асосланган ҳал қилувчи қоида асосида синфлаштириш ва узоқлик функсиясидан фойдаланиб белгилар фазоси ўлчамини камайтириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
синфлаштиришдаги хатолик коеффициентлари ва белгиларни ифодалашдаги эҳтимоллик кўрсаткичлари асносида информатив белгилар мажмуасини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
тиббий тимсолларни синфлаштиришда информатив белгилар мажмуаларини баҳолашнинг эҳтимолликка асосланган имтиҳон қилувчи алгоритми ишлаб чиқилган;
тиббий тимсолларни таниб олишда информатив белгилар мажмуаларининг математик бирлашуви натижасида информатив симптокомплексларни шакллантириш ва улар асосида обектларнинг ўхшашлик даражаларини инобатга олган ҳолда ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илмий тадқиқотда ишлаб чиқилган алгоритмлар асосида яратилган “Тиббий тимсолларга дастлабки ишлов бериш” дастурий мажмуаси ҳамда “Э-исчемиc cардио диагносис” дастури асосида:
тиббий ташхис обектларини ўз синфи шаклланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш, синфлаштириш ва ташхис обектлари учун информатив белгилар мажмуаларини танлаш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа “Мадад шифо” МЧЖда жорий этилган(Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг  2023-йил  22-сентябрдаги 33-8/6500-сонли маълумотномаси). Натижада ташхислаш самарадорлигини сақлаган ҳолда “Миокард инфаркти” бир жинсли касалликлар синфидаги ташхис обектларини характерловчи белгилар мажмуасини 23 тадан 20 тага, “Бош оғриғи” бир жинсли касалликлар синфида эса 44 тадан 38 тага қисқартирилиши соҳа мутахассисларининг иш унумдорлигини ўртача 13  % гача оширган;
тиббий маълумотларга дастлабки ишлов беришда информатив белгилар мажмуаларини танлаш ва баҳолаш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа Касби туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 22-сентябрдаги 33-8/6500-сонли маълумотномаси). Натижада юрак ишемик касалликлари бўйича соҳа мутахассислари томонидан тақдим этилган беморлардаги 89  тадан l= 9 та информатив белгилар мажмуасини танлашда(103 та тўққизта белгилардан иборат информатив белгилар мажмуаси танланган) клиник белгилар сонини ташхислаш сифатини сақлаган ҳолда 49 фоизга камайтирилиб, 45 та белгилардан иборат информатив симптокомплексларни шакллантиришга эришилди, бу эса иш унумдорлигини тахминан 1,5 баробарга оширган;
информатив симптокомплекслар асосида тиббий тимсолларни ташхислаш алгоритмига мувофиқ яратилган “Э-исчемиc cардио диагносис” дастури Касби туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 22-сентябрдаги 33-8/6500-сонли маълумотномаси). Натижада тиббий ташхислаш жараёнлари автоматлашган, бунда шифокор томонидан касалликка чалинган беморга якуний ташхис қўйишга кўмаклашувчи тизим яратилиб, тезкорлик ва ташхислаш ишончлигини таъминлаш имконияти пайдо бўлган. Бу эса иш самарадорлигини 15-20 % оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish