Sayt test rejimida ishlamoqda

Аноров Рустамжон Абдурахмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ишлатилган дисперс адсорбентларни регенератсиялаш ва қимматли ажратилган маҳсулотларни утилизатциялашнинг ратционал технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Т391.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик - технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Жумаева Дилноза Жураевна, техника фанлари доктори, профессор; Эшметов Расул Жумязович, техника фанлари доктори, доцент; Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлатилган адсорбентлардан минерал мойлар ва парафинларни регенерация қилиш ва гилли чиқиндилар асосида янги маҳсулотлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минерал мойлар ва парафинларни контакт усулида тозалашдан сўнг ишлатилган адсорбентларнинг кимёвий таркиби, структуравий-сорбцион хоссалари, гидрофиллиги аниқланган;
бензинни турли нисбатларида ишлатилган адсорбентларни регенерация қилишда бентонитга нисабатан опокаларда ғовакларнинг радиусига қараб юқори бўлиши, ишқорлардан эса КОН нинг концентрацияси ошиши билан регенерация миқдори ошиши, унга кўра, 20%-ли NaOH ва 15%-ли КОН ёрдамида регенерация қилиш мақбул эканлиги аниқланган;
регенерация қилинган бентонитга нисбатан дастлабки бентонит  намуналари 1,1 барабарга адсорбцион ҳажми кўплиги аниқланган;
ғовакли керамзит материали олиш учун ишлатилган гилли минераллардан қиёсий тахлили натижасида кўпчиш даражаси бентонитларда опокаларга нисбатан юқори бўлиши аниқланган;
ишлатилган гилли минерал ва дефекат ёрдамида керамзит материали олиш технологияси ишлаб чиқилган;
маҳаллий бентонит, палигорскит, гидрослюдали гил ва нефтни қайта ишлаш заводининг чиқинди бентонитлари асосида бурғилаш эритмасининг сифат кўрсаткичларини таъминлаши ва мойловчи хусусиятни берувчи кимёвий реагентлар сарфини камайтириши исботланган.
маҳаллий бентонит, палигорскит, гидрослюдали гил ва нефтни қайта ишлаш заводининг чиқинди бентонитлари асосида бурғилаш эритмаси олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлатилган адсорбентлардан минерал мойлар ва парафинларни регенерация қилиш ва гилли чиқиндилар асосида янги маҳсулотлар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлатилган адсорбентларни турли эритувчилар ёрдамида регенерация қилиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 17 апрелдаги 02-03-01/160-сон маълумотномаси). Натижада, четдан келтирилган гилли адсорбентларни регенирация қилиб, бир неча бор қайта ишлатиш имконини беради;
яроқсиз ишлатилган гилли адсорбент асосида бурғулаш эритмалари олиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 17 апрелдаги 02-03-01/160-сон маълумотномаси). Натижада, ишлатишга яроқсиз гил минераллари ёрдамида бурғулаш эритмаси композицияларини олиш орқали уларни утилизация қилиш имконини беради;
УТ ёрдамида бурғулаш эритмаси олиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 17 апрелдаги 02-03-01/160-сон маълумотномаси). Натижада, ишлатилган гилли минералларни бурғулаш эритмаси мойлаш хусусиятига эга бурғулаш эритмаси олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish