Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамасолиев Казокбойнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асосда ётувчи кўп қатламли плиталарнинг ички зўриқиш кучларини баҳолаш учун математик модел ва аналитик ҳисоблаш усуллари”, 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/FM211.0
Илмий маслаҳатчилар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
1.    ЎзР ФА академиги,  т.ф.д, профессор  Т.Ш.Ширинқулов,
2.    ЎзР ФА академиги,  т.ф.д, профессор  М.М.Мирсаидов.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
1. ф.-м.ф.д., проф. Б.М.Мардонов  – ЎзР ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти, етакчи илмий ходими.
2. ф.-м.ф.д., катта илмий ҳодим.  Б.Э.Хусанов – ЎзР ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти, Грунтли иншоотлар динамикаси лабораторияси мудири.
3. т.ф.д., проф. П.Ж. Маткаримов – Наманган муҳандислик-технология институти, Умумтехника фанлари кафедраси профессори.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Эластик асосда ётувчи кўп қатламли плиталарнинг эгилишига доир масалаларнинг математик моделларини ишлаб чиқиш ва ечиш усулларини такомиллаштириш; масалаларни ечиш учун аналитик усулларни ишлаб чиқиш; масалани ечишда оддий ортогонал кўпҳадларни тадбиқ қилиш билан плиталардаги ички зўриқиш кучларини баҳолаш; плиталар орасидаги тўлдирувчи қатламнинг плиталардаги зўриқишларга таъсирини таҳлил қилиш; эластик асоснинг бир жинслилиги, бир жинссизлиги, комбинацияланганлиги каби турли хусусиятларининг плиталарга таъсирини аниқлаш; асоснинг реактив кучланишлари билан плиталардаги зўриқиш кучлалари орасидаги боғланишларни таҳлил қилиш ва баҳолашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
грунтлар билан  ўзаро таъсирда бўлган кўп қатламли плиталар эгилишида ҳосил бўладиган ички зўриқиш кучларини  грунтларнинг бир жинсли, бир жинсли бўлмаган ва комбинациялашган  хусусиятларини эътиборга олиб баҳолаш учун математик модел ишлаб чиқилган;
грунтлар билан  ўзаро таъсирда бўлган кўп қатламли плиталар эгилишида ҳосил бўладиган ички зўриқиш кучларини  грунтларнинг турли хусусиятларини эътиборга олган ҳолда баҳолаш учун ортоганал кўпҳадларга асосланган янги аналитик усул ва алгоритм ишлаб чиқилган;
эгилиш жараёнида  плиталарда содир бўладиган ички куч факторларини баҳолаш учун яратилган аналитик усул ва келтириб чиқарилган чексиз алгебраик тенгламалар системасининг ягона ва мавжудлиги  кўрсатилган;
кўп қатламли плита ва грунтли асос орасидаги уринма кучланишни эътиборга олган ҳолда плиталарда ҳосил бўладиган ички кучларни баҳолаш учун Якоби ва Гегенбауер кўпҳадларига  асосланган янги формула ишлаб чиқилган;
грунтли асос билан ўзаро таъсирда бўлган кўп қатламли плитали   конструксия элементларида ҳосил бўладиган  ички зўриқиш кучларини баҳолаш  усули ишлаб чиқилган;
    тўлдирувчининг бикрлик коеффициенти ошиши  бир жинсли бўлмаган асосларда ётувчи плиталардаги ички зўриқиш  кучларини камайтириши ва асосдаги реактив кучларнинг қайта тақсимланишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қаттиқ жисмлардан ташкил топган қатламли конструксияларнинг асос билан контакт муносабатига доир назарияни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган математик модел, ҳисоблаш усулларининг такомиллаштирилган алгоритмиларини қўллаш асосида:
Плиталар орасида жойлашган тўлдирувчи қатлам ҳамда грунтли асос турли хусусиятларининг плиталардаги ички зўриқиш кучларига таъсирини аниқлаш усули кўп қаватли биноларни лойиҳалашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 авугстдаги, 08-06/8408-сонли маълумотномаси).Тадқиқот натижаларидан фойдаланишпойдевор плиталаридаги ички зўриқиш кучларини 1.23 марта камайтиришга эришилган;
эластик асосда ётувчи кўп қатламли плиталарининг эгилишига доир контакт масалаларни ечиш учун ишлаб чиқилган Якоби кўпҳадини Гегенбауер кўпҳадлари билан боғловчи формуладан аналитик ечим олишда фойдланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 авугстдаги, 08-06/8408-сонли маълумотномаси).Тадқиқот натижалари ултрасферик кўпҳаднинг 3 та қўшилувчиси билан ҳисоблашда сонли ечимни 10-2 аниқликда қуришимконини берган.
Диссертация ишининг илмий-назарий ва амалий хулосалари асосида “70730304 – Қурилиш конструксиялари, махсус жиҳозлар ва муҳандислик тизимлари монтажи” магистратура мутахасислигининг “Қурилиш конструксияларини ҳисоблаш ва тадқиқ этишда математик моделлаштириш” фани дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 8 февралдаги, 02/01-01-17- сонли маълумотномаси). Натижада янги ишлаб чиқилган фан дастуридан магистратура босқичи талабаларига “Қурилиш конструксияларини ҳисоблаш ва тадқиқ этишда математик моделлаштириш” фанини ўргатишда университетлар миқёсида қўлланилган.
Тадқиқод натижалари қурилаётган кўп қаватли турар жой биноларини лойиҳалаш ва қуриш жараёнида ҳисоблаш натижаларини янада аниқроқ олиш имконини берди.  (Маълумотнома “ЎЗШАҲАРСОЗЛИК ЛИТИ” ДУК(2023 йил 21 август)). Натижада бинонинг грунтли асосга мос жойлашадиган ўрни учун дастлабки техник ишлов бериш жараёнида сарфланган вақтни 7 % гача, сарфланган сармояни эса 6 % гача тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish