Sayt test rejimida ishlamoqda

Шавкатова Зилола Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзани 76 см қатор орасида парваришлашда кўчат қалинлиги ва ўғитлар меъёрини ишлаб чиқиш (Самарқанд вилояти шароитида)”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx614.
Илмий раҳбар: Карабаев Икрамжан Тураевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Турсунов Иброҳим Абдухалимович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғўзани Бухоро-102 навини 76 см қатор орасида парваришлашда мақбул минерал ўғитлар меъёри ва кўчат қалинлигини ишлаб чиқиш ҳамда фермер хўжаликлари ва агрокластерларга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг Бухоро-102 навини 76 см қатор оралиғида парваришлашда мақбул кўчат қалинлиги ва минерал ўғитлар меъёри ишлаб чиқилган;
ғўзанинг Бухоро-102 навини 76 см қатор орасида парваришлашда кўчат қалинлиги 80-90 минг туп/га бўлган, минерал ўғитларни йиллик меъёри N180P126K90 кг/га миқдорда қўлланилганда тупроқнинг ҳажм массаси ҳайдов (0-30 см) қатламда 0,006-0,026 г/см3 кам зичлашган, ғоваклиги 0,3-1,0 % ва агрономик жиҳатдан қимматли фракциялар миқдори 1,0-2,1 % га ортиб яхшилангани аниқланган;
ғўзанинг Бухоро-102 навини 76 см кенгликдаги қатор орасида парваришлашда кўчат қалинлиги 80-90 минг туп/га бўлган, минерал ўғитлар N180P126K90 кг/га меъёрида қўлланилганда кўсаклар сони 0,5-1,1 дона, бир кўсакдаги пахта вазнини 0,2-0,3 граммгача юқори бўлиб, 0,4-1,3 ц/га гача қўшимча ҳосил олиниши исботланган;
ғўзани 76 см қатор орасида парваришлашда минерал ўғитлар N180P126К90 кг/га меъёрда қўлланилиб, кўчат қалинлиги 80-90 минг дона/га бўлганда бошқа вариантларга нисбатан ўртача уч йилда соф фойда 1155,3-3017,8 минг сўмгача, рентабеллик даражаси 6,8-15,2 % гача, кўчат қалинлиги 110-120 минг туп/га, минерал ўғитларни йиллик меъёрларини N200P140K100 кг/га миқдорда бўлганда эса соф фойда 1244,4-2789,2 минг сўмгача, рентабеллик даражаси 2,2-11,7 % гача юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятини типик бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг “Бухоро-102” навини 76 см қатор кенгликларида парваришлашнинг мақбул кўчат қалинлиги ва минерал ўғитлар меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Ғўзанинг Бухоро-102 навини 76 см қатор кенгликларида парваришлашнинг мақбул озиқлантириш меъёрлари ва кўчат қалинликлари” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 24 декабрдаги 07/21-21-9747-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Самарқанд вилоятининг пахтачилик фермер хўжаликлари ва кластерларда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
типик бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг Бухоро-102 навини қатор ораси 76 см кенгликда парваришлаш агротехнологияси Самарқанд вилояти  Нарпай тумани “Мароқанд сифат” пахта-тўқимачилик кластерини 182 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 24 декабрдаги 07/21-21-9747-сон маълумотномаси). Натижада ғўза кўчат қалинлиги 80-90 минг туп/га қолдириб, минерал ўғитлар N180P126K90 кг/га меъёрда қўлланилганда, озиқа майдони ортиб, илдиз тизими яхши ривожланиб, пахта ҳосили 41,2 ц/га ни ташкил этиб, биринчи терим ҳосили 25-30 % гача ортган, қўшимча ҳосил эса 4-5 ц/га олиниб, соф фойда 5951,3 минг сўм/га ни, рентабеллик даражаси эса 15-17 % га юқори бўлган;
ғўзани 76 см қатор кенгликда парваришлаб, юқори ҳосил олиш агротехнологияси Самарқанд вилояти  Пайариқ туманида жойлашган “Пайариқ кластер” пахта-тўқимачилик кластерининг 155 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 24 декабрдаги 07/21-21-9747-сон маълумотномаси). Натижада, минерал ўғитлар меъёри N180P126K90 кг/га белгиланган, кўчат қалинлиги 110-120 минг туп/га миқдорда қолдирилганда, бошқа қатор кенгликлари ҳамда минерал ўғит меъёрларида парваришланганга нисбатан ўсиш ривожланиши яхшиланиб, бир кўсакдаги пахта вазни 0,4 грамгача ортиб, қўшимча 5-6 ц/га гача пахта ҳосили олиниб, соф фойда 6237,0 минг сўм/га гача, рентабеллик даражаси эса 18-20 % гача юқори бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish