Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Илхом Хикматовичнинг  
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Конструксияларни биржинссиз деформацияланувчан чекли қалинликдаги асосда ҳисоблаш” (струcтурал аналйсис ан инҳомогенеоус деформабле басе оф фините тҳиcкнесс), 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: Б2019.2.PhD/Т1046
Илмий раҳбар: Мардонов Ботир  физика-математика фанлари доктори профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.ФМ.101.02 рақамли илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашов Шарофиддин Сайфиевич, Наманган муҳандислик-қурилиш институти профессори, физика-математика фанлари доктори, профессор, ихтисослик шифри 01.02.04- Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси; Рахмонов Баходир Собирович Урганч давлат университети профессори, техника фанлари доктори (ДСc) ихтисослик шифри 01.02.04- Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси
Етакчи ташкилот номи:     Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замин (грунт)нинг биржинсли бўлмаган хусусиятини эътиборга олиб деформацияланувчи заминда ётувчи иншоот пойдеворларини ҳисоблашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
В.З.Власовнинг вариацион усули асосида биржинисли бо'лмаган  асосда ётувчи конструкцияларни  ҳисоблашнинг техник  назаряси  ишлаб чиқилган. Бу эластиклик назариясининг икки ўлчамли масалаларини бир ўлчамли масалаларга келтириш  ва номаълум кўчишларни  қатор кўринишда излаш орқали оддий дифференциал тенгламалар системасига келтириб  текис ва фазовий конструкцияларда қо'ллаш методикаси, алгоритми ишлаб чиқилган;
олинган сонли  натижалар асосида   куч қо'йилган нуқта атрофида нормал кучланишнинг то'планишига ҳамда қатламнинг чуқурлиги бо'йлаб ва горизонтал ё'налишида унинг интенсив  со'ниши  ро'й бериши топилган;
чо'киш жараёнини характерловчи нормал ва горизонтал кўчиш   таъсир этувчи нормал  кучга ва грунт хусисятларига боглиқ бо'лган экспоненсиал ва гиперболик функсиялардан ташкил топган муносабатлари топилган;
ишлаб чиқилган методика бўйича ҳисобланган кучланишлар эпюралари, эластиклик назарияси  бўйича олинган эпюраларнинг максимал қийматидан 15-25% гача  кам бўлиши сонли натижалар асосида аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хусусияти ўзгарувчан эластик асосда ётувчи конструксияларни вариация усули ёрдамида ҳисоблашнинг сонли таҳлили учун ишлаб чиқилган математик моделлар, ҳисоблаш усуллари, алгоритмлар ва дастурий таъминотлар натижалари асосида:
саноат, тураржой ва гидротехник иншоотлар асос ва пойдеворларини биргаликда ҳисоблашда  ГУП “УзшахарсозликЛИТИ”  корхонасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 21.09.2023 йилда берилган №08-06/9486 Маълумотномаси). Натижада  грунтнинг бир жинсли эмаслигини эътиборга олиш ҳисобига асоснинг кўчиши 20-25% га камайган, шунинг эвазига пойдевор учун сарфланган материаллар сарфи 7-10% га камайтиришга эришилган;
бино ва иншоот пойдеворларини лойиҳалаш ишларида МЧЖ “СВП Маскан” корхонасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 21.09.2023 йилда берилган №08-06/9486 Маълумотномаси). Натижада гурунтнинг бир жинсли эмаслигини эътиборга олган ҳолда пойдеворнинг юк кўтариш қобилиятини 5-7 % га оширишга эришилган;
биржинслимас муҳитда жойлашган иншоотлар ҳисобини келтиришда  2017-2020 йилларда Тошкент кимё технология институтида бажарилган ОТ-Ф4-01рақамли  “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ТКТИ 07.11.2023 йилдаги №1/01-3154 Маълумотномаси). Натижада таклиф этилган назария бўйича олинган эпюралар, эластик назария бўйича олинган эпюраларнинг максимал қийматидан 15-25% кам бўлиши (чўкишлар фарқи) аниқланган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish