Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухсимова Нилюфар Рахимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллигининг ўрни ва даволашни такомиллаштириш йўллари» 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib2229.
Илмий раҳбар: Мирахмедова Хилола Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларнинг клиник кечиш хусусиятларини баҳолаш ва даволашни такомиллаштириш йўлларини мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник, лаборатор, иммунологик ва асбобий текширув натижаларига асосан, псориатик артритнинг жигар ноалкогол ёғли касаллиги билан бирга келиши псориатик артритнинг кечиши, фаоллик даражаси, рентген авжланиш ва даволашга таъсири асосланган;
адипонектин миқдорининг камайганлиги, лептин ва яллиғланиш олди цитокини, хусусан α-ўсма некроз омили (α-ЎНО) даражасининг ортиши, касаллик ривожланишининг жадаллашувига, бўғимларнинг функционал етишмовчилигига олиб келиши асосланган;
псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларда адипонектин даражасининг пасайиши, лептин ва α-ўсма некроз омили миқдорининг ошиши ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларда ген-инженер биологик дори воситалари ва урсодезоксихол кислота билан комплекс даволаш касалликнинг клиник, лаборатор ва адипоцитокинлар кўрсаткичларига таъсирининг самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 9 октябрдаги 10/035 сон хулосасига кўра:
клиник, лаборатор, иммунологик ва асбобий текширув натижаларига асосан, псориатик артритнинг жигар ноалкогол ёғли касаллиги билан бирга келиши жигар ноалкогол ёғли касаллигини псориатик артрит кечиши, фаоллик даражаси, рентген авжланиш ва даволашга таъсири асосланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси Республика ревматология маркази ва артрологик ихтисослаштирилган амбулатор даволаш курси  бўлими бўйича 22.06.2023 йилдаги 62-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 8-сонли оилавий поликлиника бўйича 21.06.2023 йилдаги 105-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллигини эрта ташхислашга, мумкин бўлган асоратлар ривожланишини олдини олишга имконият беради; даволаш чора тадбирларни сифатини оширишга ва касалхонага қайта мурожаат қилиш сонини 33% га камайтиради.  
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларни эрта ташхислаш 68% холатларда касалликни авж олиб боришини олдини олишга имконият беради 2) псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллигини эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини олдини олган ҳолда 1 нафар бемор учун 1 110 000 сўм иқтисод қилинди. 100 нафар бемордан касаллик авж олиб борилиши 6 бемордан 3 беморгача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1 110 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 2 220 0000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил қилади.
Хулоса: псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларни эрта ташхислаш,  касалликни авж олиб боришини олдини олиш ва бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 220 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 110 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллигининг ўрни ва даволашни такомиллаштириш йўллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 3 декабрдаги 03/5150-сонли хати юборилди.
Адипонектин миқдорининг камайганлиги, лептин ва α-ўсма некроз омили  даражасининг ортиши, касаллик ривожланишининг жадаллашувига, бўғимларнинг функционал етишмовчилигига олиб келиши асосланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси Республика ревматология маркази ва артрологик ихтисослаштирилган амбулатор даволаш курси  бўлими бўйича 22.06.2023 йилдаги 62-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 8-сонли оилавий поликлиника бўйича 21.06.2023 йилдаги 105-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: псориатик артритли беморларда жигар ноалкогол ёғли касаллигини эрта ташхислаш ва адипоцитокинлар (адипонектин, лептин, α–ЎНО) миқдорини аниқлаш псориатик артритни ген-инженер биологик препаратлар бўлган этанерцепт ва секукинумабни гепатопротектор урсодезоксихол кислота билан комплекс даволаш чора тадбирларини такомиллаштиришга ва даволашда самарадорликка эришишга имкон берди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллик мавжуд бемораларда адипонектин, лептин ва ЎНО-α ни ўзгаришини меъёрлаштириш мақсадида ген-инженер биологик дори воситаларни урсодезоксихол кислота билан комплекс қўллаш тавсия этилган. Натижада беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,8 кундан 8,9 кунгача қисқартириб шифохонада тўлов миқдори 185 минг сўмга камайтирган; 67,3% беморларда 1 йил мобайнида касалликни паст фаоллик даражаси ва ремиссия даврига ўтказишга имкон берган ҳамда меҳнат фаолиятини тиклашишига эришилган.
Хулоса: псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллик мавжуд бемораларда адипонектин миқдорини ошириш ва лептин, α-ЎНО ни миқдорини камайтириш мақсадида ген-инженер биологик дори воситаларни урсодезоксихол кислотаси билан комплекс қўллаш тавсия этилган. Натижада беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,8 кундан 8,9 кунгача қисқартириб шифохонада қолиш тўлов миқдори 185 минг сўмга камайтирган ва 67,3% холатда касалликни паст фаоллик даражаси ва ремиссия даврига ўтказишга имкон берган ҳамда меҳнат фаолиятини тиклашишига эришилган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллигининг ўрни ва даволашни такомиллаштириш йўллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 3 декабрдаги 03/5150-сонли хати юборилган.
Псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларда адипонектин даражасининг пасайиши, лептин ва α-ЎНО миқдорининг ошиши ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси Республика ревматология маркази ва артрологик ихтисослаштирилган амбулатор даволаш курси бўлими бўйича 22.06.2023 йилдаги 62-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 8-сонли оилавий поликлиника бўйича 21.06.2023 йилдаги 105-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: адипонектин камайиши ва лептин,  α-ЎНО) миқдорининг ошиши псориатик артритда ва жигар ноалкогол ёғли касаллиги ўртасида ўзаро боғлиқлигини ўрганиш; сурункали суст яллиғланиш ва касаллик фаоллигининг иммунологик ўзгаришларини эрта ташхислаш даволаш сифатини оширади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд бемораларда иммун яллиғланишни камайтириш мақсадида базис дори воситаларни урсодезоксихол кислота билан комплекс қўллаш тавсия этилган ва шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 150000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 65000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: псориатик артритли беморларда жигар ноалкогол ёғли касаллигини эрта ташхислаш касалликни даволаш чора тадбирларини мувофиқлаштиришга имкон берди. Натижада беморда иммун яллиғланиш жараёнини камайтириш мақсадида базис дори воситалари билан гепатопротектор препаратини комплекс қўллаш тавсия этилган ва шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган.  
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллигининг ўрни ва даволашни такомиллаштириш йўллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 3 декабрдаги 03/5150-сонли хати юборилган.
Псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларда ген-инженер биологик дори воситалари этанерцепт ва секукинумабни урсодезоксихол кислота билан комплекс даволаш касалликнинг клиник, лаборатор ва адипоцитокинлар кўрсаткичларига таъсирининг самарадорлиги аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси Республика ревматология маркази ва артрологик ихтисослаштирилган амбулатор даволаш курси  бўлими бўйича 22.06.2023 йилдаги 62-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар 8-сонли оилавий поликлиника бўйича 21.06.2023 йилдаги 105-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларда ген-инженер биологик дори воситаларни урсодезоксихол кислотаси билан комплекс қўллаш ҳар иккала касалликни зўрайишини, тизимли асоратлар ривожланишини, эрта ногиронликни олдини олиш ва меҳнат қобилиятини узоқ муддатга сақлаб қолишига имконият берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ген-инженер биологик дори воситаларни урсодезоксихол кислота билан қўллаш беморларда шифохонада даволашнинг иқтисодий харажатларини 47% га камайтирди; 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,8 кундан 8,9 кунга қисқартирилиб, шифохонада даволаш тўлов миқдори 1000000 сўмга камайтирилди.
Хулоса: псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллиги мавжуд беморларда даволаш чора тадбирларини мувофиқлаштириш ремиссия даврини узайиши ва бюджетдан ташқари маблағларни 1000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Псориатик артритда жигар ноалкогол ёғли касаллигининг ўрни ва даволашни такомиллаштириш йўллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 3 декабрдаги 03/5150-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish