Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарифова Шахноза Кучкаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибада постнатал онтогенез даврида ошқозон морфофункционал хусусиятлари ва сурункали алкогол интоксикациясида уларнинг ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3009.
Илмий раҳбар: Илясов Азиз Саидмуратович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Мукаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали алкогол интоксикациясида меъда морфофункционал ўзига хослигининг қиёсий тавсифи ва иммуногистокимёвий маркерлари ёрдамида ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
30 кунлик мажбурий алкогол интоксикациясида этил спиртининг меъда девори структурасига салбий таъсири исботланди, бу ҳолат лаборатория ҳайвонларининг меъда қаватлари шиллиқ қавати гипертрофияси аломатлари, қалинлиги ва тузилиши ўзгариши аломатлари билан қалинлашиш кўринишида аниқланган;
120 кунлик мажбурий алкогол интоксикациясида сурункали алкогол интоксикацияси меъда деворининг толали бириктирувчи тўқимали тузилмасини бузиши исботланди, бунда коллаген толалари ва меъда шиллиқ ости асосининг тутамлари силлиқлашиши рўй беради, бунинг оқибатида тажрибавий ҳайвонларда меъда қаватларининг қалинлиги кичрайишига олиб келиши исботланган;
илк бор 6 ойлик ёшдаги лаборатория ҳайвонларида BCL2 маркерининг юқори даражаси ўрнатилди, бу ҳолат сурункали алкогол интоксикациясида апоптоз ўчоқлари атрофида мукоцитлар апоптози кучайиши, CD68 маркерининг ўртача эскперссияси, моноцитлар ва тўқимавий макрофаглар миграциясига олиб келиш асосланган;
сурункали алкогол интоксикациясида CD68 ва BCL2 иммунгистокимёвий маркерларининг қўлланилишида лаборатория ҳайвонларини меъда девори қатламларининг морфометрик кўрсаткичларида ишончли ўзгаришлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 29 июлдаги №23-Z/054 сонли хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: 30 кунлик мажбурий алкогол интоксикациясида этил спиртининг меъда девори структурасига салбий таъсири исботланган, бу ҳолат лаборатория ҳайвонларининг меъда қаватлари шиллиқ қавати гипертрофияси аломатлари, қалинлиги ва тузилиши ўзгариши аломатлари билан қалинлашиш кўринишида аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: 30 кунлик сурункали алкогол интоксикациясида 3 ойлик лаборатория ҳайвонларида меъданинг безсиз бўлимидаги эпителиал қоплама баландлиги 21%, безли бўлимида 19%га катталашгани маълум бўлган. Худди шу каби ишончли ўзгаришлар лаборатория ҳайвонларининг меъдаси шиллиқ қаватнинг умумий қалинлиги, циркуляр-мушак қобиқ, бўйлама-мушак қобиғи ва мушак-ташқи қобиғида ҳам кузатилган бу ўз навбатида сурункали алкогол интоксикацияси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш учун мазкур ўзгаришларга этибор берилиши лозимлиги таъкидланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.2022 й.; №5/1) ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.06.2022 й.; №7/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 30 кунлик сурункали алкогол интоксикациясида 3 ойлик лаборатория ҳайвонларида меъданинг безсиз бўлимидаги эпителиал қоплама баландлиги 21%, безли бўлимида 19% га катталашгани маълум бўлгани, ушбу касалларни даволаш тактикасини ўзгартиришни тақозо этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 30 кунлик сурункали алкогол интоксикациясида 3 ойлик лаборатория ҳайвонларида меъданинг безсиз бўлимидаги эпителиал қоплама баландлиги 21%, безли бўлимида 19% га катталашгани маълум бўлгани касалларни даволаш тактикасини ўзгартирилиши ҳисобига 1 нафар бемор учун 50 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: 30 кунлик сурункали алкогол интоксикациясида лаборатор ҳайвонларнинг ошқозонида кузатиладиган ўзгаришларни инобатга олиниши ҳамда беморларнинг даволаш тактикасини ўзгартилиши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тажрибада постнатал онтогенез даврида ошқозон морфофункционал хусусиятлари ва сурункали алкогол интоксикациясида уларнинг ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 5 июлдаги 2551-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: 120 кунлик мажбурий алкогол интоксикациясида сурункали алкогол интоксикацияси меъда деворининг толали бириктирувчи тўқимали тузилмасини бузиши исботланди, бунда коллаген толалари ва меъда  шиллиқ ости асосининг тутамлари силлиқлашиши рўй беради, бунинг оқибатида тажрибавий ҳайвонларда меъда қаватларининг қалинлиги кичрайишига олиб келиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: 120 кунлик сурункали алкогол интоксикацияда 6 ойлик оқ зотсиз сичқонларни меъдаси шиллиқ қаватини эпителиал қопламалари баландлиги безсиз бўлимида 17%га кичрайган. Шунингдек, 6 ойлик сичқонларда шиллиқ қават шахсий пластинкаси 18% ва 16%га кичрайган, 12 ойлик даврга келиб, 16% ва 14%га кичрайган. Шиллиқ қаватнинг умумий қалинлиги, циркуляр-мушак қобиқ, бўйлама-мушак қобиқ ва меъда деворини умумий қалинлиги бўйича худди шундай натижалар олинган. 30 ва 120 кунлик сурункали алкогол интоксикацияда салбий ўзгаришлар ўзаро тескари пропорционал бўлган, ҳамда ўзгаришларнинг интенсивлиги 120 кунлик интоксикацияда кўпроқ бўлганлигини инобатга олиниши инобатга олиниши касаллик асоратларини келиб чиқиш хавфини олдини олган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.2022 й.; №5/1) ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.06.2022 й.; №7/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 120 кунлик сурункали алкогол интоксикацияда салбий ўзгаришлар ўзаро тескари пропорционал бўлиши, ҳамда ўзгаришларнинг интенсивлиги 120 кунлик интоксикацияда кўпроқ бўлганлигини инобатга олиниши инобатга олиниши даволаниш самарадорлигини оширилишини таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 120 кунлик сурункали алкогол интоксикацияда салбий ўзгаришлар ўзаро тескари пропорционал бўлиши, ҳамда ўзгаришларнинг интенсивлиги 120 кунлик интоксикацияда кўпроқ бўлганлигини инобатга олиниши инобатга олиниши натижасида 1 нафар бемор учун 170 000 сўм умумий харажатларини 1200 000 сўмга иқтисод қилади. Хулоса: 120 кунлик сурункали алкогол интоксикацияда салбий ўзгаришлар ўзаро тескари пропорционал бўлиши, ҳамда ўзгаришларнинг интенсивлиги 120 кунлик интоксикацияда кўпроқ бўлганлигини инобатга олиниши даволаниш самарадорлигини оширилиши даволаш натижаларини  яхшиланиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тажрибада постнатал онтогенез даврида ошқозон морфофункционал хусусиятлари ва сурункали алкогол интоксикациясида уларнинг ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 5 июлдаги 2551-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор 6 ойлик ёшдаги лаборатория ҳайвонларида BCL2 маркерининг юқори даражаси ўрнатилди, бу ҳолат сурункали алкогол интоксикациясида апоптоз ўчоқлари атрофида мукоцитлар апоптози кучайиши, CD68 маркерининг ўртача эскперссияси, моноцитлар ва тўқимавий макрофаглар миграцияси билан намоён бўлган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Иммунгистокимёвий тадқиқотлар BCL2 маркерининг ўртача экспрессиясини тасдиқлади, 6 ойлик муддат билан солиштиришда экспрессия юқори даражада, апоптоз жараёнлари шоҳларда фундал безлар чеккаларигача кучайиши ва мукоцитларда апоптоз жараёнлари кучайиши тасдиқлайди. CD68 маркерининг ўртача экспрессияси ўз мембрана юзасида гастропротеинларни эгаллаб олган моноцитлар ва тўқимали макрофагларнинг катта миққдордаги кўчишидан дарак беради. Натижада жараённинг узоқ давом этиши меъда шиллиқ қаватининг ҳужайра таркибининг камайиши ва фундал безларнинг паренхиматоз ҳужайралари катта қисмининг бириктирувчи тўқима билан ўсиб кетишига олиб боради. Юзаки-фаол атрофик гастритнинг морфологик аломатлари морфологик ва иммунгистокимёвий тадқиқотлар билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.2022 й.; №5/1) ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.06.2022 й.; №7/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: CD68 маркерининг ўртача экспрессияси ўз мембрана юзасида гастропротеинларни эгаллаб олган моноцитлар ва тўқимали макрофагларнинг катта миққдордаги кўчишидан дарак беради. Натижада жараённинг узоқ давом этиши меъда шиллиқ қаватининг ҳужайра таркибининг камайиши ва фундал безларнинг паренхиматоз ҳужайралари катта қисмининг бириктирувчи тўқима билан ўсиб кетишига олиб боради. Юзаки-фаол атрофик гастритнинг морфологик аломатлари морфологик ва иммунгистокимёвий тадқиқотлар билан тасдиқлангини инобатга олиниши даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: CD68 маркерининг ўртача экспрессияси ўз мембрана юзасида гастропротеинларни эгаллаб олган моноцитлар ва тўқимали макрофагларнинг катта миққдордаги кўчишидан дарак беради. Натижада жараённинг узоқ давом этиши меъда шиллиқ қаватининг ҳужайра таркибининг камайиши ва фундал безларнинг паренхиматоз ҳужайралари катта қисмининг бириктирувчи тўқима билан ўсиб кетишига олиб  келишини инобатга олиб даволаш режасини тузиш беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 14 кундан 9 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори ҳар кун ҳисобига 120 000 сўмга иқтисод бўлишига олиб келди, умумий иқтисодий самарадорлик эса 600 000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: CD68 маркерининг ўртача экспрессияси ўз мембрана юзасида гастропротеинларни эгаллаб олган моноцитлар ва тўқимали макрофагларнинг катта миққдордаги кўчишидан дарак беради. Натижада жараённинг узоқ давом этиши меъда шиллиқ қаватининг ҳужайра таркибининг камайиши ва фундал безларнинг паренхиматоз ҳужайралари катта қисмининг бириктирувчи тўқима билан ўсиб кетишига олиб  келишини инобатга олиш, ўз навбатида  даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириш имконини бериши исботланиб, унинг амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 600 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тажрибада постнатал онтогенез даврида ошқозон морфофункционал хусусиятлари ва сурункали алкогол интоксикациясида уларнинг ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 5 июлдаги 2551-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: сурункали алкогол интоксикациясида CD68 ва BCL2 иммунгистокимёвий маркерларининг қўлланилишида лаборатория ҳайвонларини меъда девори қатламларининг морфометрик кўрсаткичларида ишончли ўзгаришлар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф қилинган сурункали алкогол интоксикациясида CD68 ва BCL2 иммунгистокимёвий маркерларининг қўлланилиши лаборатория ҳайвонларини меъда девори қатламларининг морфометрик кўрсаткичларида ишончли ўзгаришлар аниқланганлиги касаллик асоратлари ривожланига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш беморларнинг комплекс даволаниш самарадорлиги оширишга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (25.06.2022 й.; №5/1) ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (27.06.2022 й.; №7/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали алкогол интоксикациясида морфометрик ўзгаришларнинг ўрнатилган даражасини амалий аҳамияти исботланган, ёш тоифаларида меъданинг анатомик таркибий тузилмаларини эҳтимолий зарарланишларини олдини олиш, эрта аниқлаш ва патогенетик терапияни буюриш имконияти пайдо бўлиб, беморларни фаол ҳаётга қисқа муддат ичида қайтиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  сурункали алкогол интоксикациясида морфометрик ўзгаришларнинг ўрнатилган даражасини амалий аҳамияти исботланган, ёш тоифаларида меъданинг анатомик таркибий тузилмаларини эҳтимолий зарарланишларини олдини олиш, эрта аниқлаш ва патогенетик терапияни буюришни амалиётга жорий этилиши ҳисобига ҳар бир беморни стационар даволаш бўйича 600 000 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини ва 250000 сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: таклиф қилинган сурункали алкогол интоксикациясида ёш тоифаларида меъданинг анатомик таркибий тузилмаларини эҳтимолий зарарланишларини олдини олиш, эрта аниқлаш ва патогенетик терапияни буюришнинг клиник амалиётга жорий қилиниши  1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 600 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тажрибада постнатал онтогенез даврида ошқозон морфофункционал хусусиятлари ва сурункали алкогол интоксикациясида уларнинг ўзгаришлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 5 июлдаги 2551-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish