Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Фаррух Камилжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қайроғоч дарахти биоценозида учрайдиган зараркунандалар биоекологияси ва улар сонини бошқариш усуллари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Qx1077.
Илмий раҳбар: Эсанбоев Шамси, биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Махпуза Нумановна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шукуров Хушвақт Мамасалиевич, қишлoқ хўжaлиги фaнлaри дoктoри, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қайрағоч биоценозида учрайдиган асосий Қаттиққанотлилар (Coleoptera) туркуми вакиллари биоэкологияси, популяцияси, тарқалиши, зарарлилик даражаси ва энтомофаг турларини тадқиқ қилиш. Қайрағочнинг асосий зараркунандаси хисобланган қайрағоч баргхўри (Xanthogaleruca luteola) турини сонини бошқаришда инновaцион ва самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ҳудудлар бўйича қайрағоч баргхўри (Xanthogaleruca luteola) биологик хусусиятлари, ўрмон ва манзарали дарахтлар бўйича популяцияларининг ривожланиши аниқланган;
қайрағоч баргхўри (Xanthogaleruca luteola) турининг молекуляр (ДНК) идентификaцияси аниқланган ва полемераза занжири реакцияси исботланган;
қайрағоч баргхўри (Xanthogaleruca luteola)нинг табиий кушандалари аниқланган;
қайрағоч дарахтида қайрағоч баргхўри ва шаҳар мўйловдорининг миқдорини бошқаришда ресурстежамкор усулини қўллаш технологияси ишлаб чиқилган ва самарадорлиги аниқланган;
қайрағоч дарахтида шаҳар мўйловдори миқдорини бошқаришда кураш усулларининг хўжалик - иқтисодий самарадорлиги аниқланган ҳамда самарали усул ва воситалар асосида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрмон ва манзарали дарахтларда қайрағоч баргхўри (Xanthogaleruca luteola) биоэкологияси ҳамда улар миқдорини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари асосида:
ўрмон ҳудудларида қайрағоч зараркунандалари, қайрағоч баргхўри (Xanthogaleruca luteola) ва шахар мўйловдори (Aelestes sarta L)га қарши “Coleoptera туркуми вакиллирига қарши уйғунлашган кураш чоралари” номли тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги 2023 йил 27 феврал 28/1078-сон маълумотномаси). Натижада ўрмон хўжаликларида қайрағоч дарахтларини сақлаб қолиш ва ёғоч хом-ашёсини сифатли етиштиришда мазкур қўлланмадан фойдаланилмоқда;   
Қайрағоч зараркунандаларига қарши кимёвий воситаларни инекциялаш усули қўлланилганда Два-трин 10% эм.к., Агрофос-Д 55% эм.к. Проклэйм 5% с.э.г. препаратлари Хоразм ва Тошкент вилоятларининг 1.800 гектар ўрмон хўжалик майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги 2023 йил 27 феврал 28/1078-сон маълумотномаси). Натижада қайрағоч зараркунандаларининг миқдорини камайтиришда ўртача 80-86 % гача биологик самарадорликка эришилган.
қайрағоч зараркунандаларига қарши ресурс-тежамкор технология ишлаб чиқилган ва қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги 2023 йил 27 феврал 28/1078-сон маълумотномаси). Натижада қайрағоч зараркунандаларининг миқдорини бошқаришда сарфланган хар бир 1 сўм учун 6-7,5 сўмлик маҳсулот олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish