Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Фирдавс Абдусаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда уруғ тизимчаси кистасини ўткир пайдо бўлиш даврида кам инвазив усулда даволаш” 14.00.35-Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2019.4.PhD/Tib1108
Илмий рахбар: Шамсиев Жамшид Азаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Акрамов Наиль Рамилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ахмедов Юсуф Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистаси бўлган чақалоқларни жарроҳлик усулида даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақалоқларда уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистасини клиник кўринишлари (чов соҳасида тўсатдан шиш пайдо бўлиши ва болани жуда безовталиги) билан намоён бўлиши ва допплерографик текширишда уруғ тизимчаси томирларида қон айланишининг ўткир бузилишлари билан кечиши аниқлаган;
илк бор уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистаси мавжуд болаларда гистоморфологик текширишлар асосида 3 ойлик ёшигача бўлганларда коллектор тизимининг ривожланиши туфайли киста қобиғини резорбция хусусиятларини ошиши, хамда 3 ойликдан ошганларда киста деворининг дағаллашиши туфайли резорбция жараёнининг деградацияси ривожланиши аниқланган;
илк бор уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистаси мавжуд 3 ойгача бўлган болаларда реал вақт режимида УТТ назорати остида атравматик эгилувчан игна орқали киста таркибини пункцион ва тўлиқ аспирация қилиш натижасида даволаш усули такомиллаштирилган;
уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистаси мавжуд болаларда даволашнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларининг тахлили такомиллаштирилган жаррохлик амалиётини қўллаш қон томирлар, атроф юмшоқ тўқималар ва нерв толалари шикастланишларини камайтириши нитижасида  кам инвазив, самарали усул эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил  27 ноябрь 70 -сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: чақалоқларда уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистасини клиник кўринишлари (чов соҳасида тўсатдан шиш пайдо бўлиши ва болани жуда безовталиги) билан намоён бўлиши ва допплерографик текширишда уруғ тизимчаси томирларида қон айланишининг ўткир бузилишлари билан кечиши аниқлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд давлат Тиббиёт Университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси 10.10.2021 йилдаги 57-сонли буйруқ ҳамда Андижон вилоят куп тармоқли болалар тиббиёт маркази 09.03.2021 йилдаги 35/1-сонли буйруқ билан ва Сурхандарё вилояти куп тармоқли болалар шифохонаси 09.03.2023 йилда амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистасини олиб бориш учун ишлаб чиқилган даволаш алгоритмини қўллаш орқали диагностика ва даволаш самарадорлиги яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистасини ўзига хос клиник куринишларини нафақат болалар хирурглари ва урологлари томонидан аниқланади, балки оилавий шифокорлар томонидан ҳам аниқлаш имконини бериши ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистаси мавжуд болаларда гистоморфологик текширишлар асосида 3 ойлик ёшигача бўлганларда коллектор тизимининг ривожланиши туфайли киста қобиғини резорбция хусусиятларини ошиши, хамда 3 ойликдан ошганларда киста деворининг дағаллашиши туфайли резорбция жараёнининг деградацияси ривожланиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарканд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси 10.10.2021 йилдаги 15/1-сонли буйруқ, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 09.03.2022 йилдаги 3/1-сонли буйруқ ҳамда Сурхандарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 09.03.2022 йилдаги 1/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) гистаморфолигик текширишлар асосида ишлаб чиқилган даволаш алгоритими асосида даволаш орқали 3 ойликгача бўлган беморларга 683.2 минг сўм 3 ойлик атта болаларга 1325.7 минг  сум иқтисод қилинган; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
Таклиф этилган кам инвазив усул билан даволаш орқали: 1) Болаларни шифохонада қолиш муддатини 5,71 кундан 4,33 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига харажатлар камайган (1 кунга ўртача 1592,9 минг сўм сарфланади). Хулоса: даволашнинг кам инвазив усулини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1004.45 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: илк бор уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистаси мавжуд 3 ойгача бўлган болаларда реал вақт режимида УТТ назорати остида атравматик эгилувчан игна орқали киста таркибини пункцион ва тўлиқ аспирация қилиш натижасида даволаш усули такомиллаштирилган, уруғ тизичасини эрта ташхислаш ва даволаш алгоритими ва даволаш тактикасини танлаш учун  ЭҲМ дастури ( DGU №09498 25.11.2021) болаларда уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистасини даволаш тактикасини такомиллаштирган. Таклиф қилинган такомиллаштирилган даволаш усули орқали уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистаси бўлган болаларда даволаш самарадорлигини яхшиланишига эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарканд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси 10.10.2021 йилдаги 15/1-сонли буйруқ, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 09.03.2022 йилдаги 3/1-сонли буйруқ ҳамда Сурхандарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 09.03.2022 йилдаги 1/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган ткомиллаштирилган даволаш даволаш усули орқали уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистасидаги суюликни реал вақт режимида тулиқ аспирация қилишга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Уруғ тизимчаси ўткир ривожланаган кистасини таклиф қилинган даволаш усули қулланганида: 1) Таклиф этилган кам инвазив усул билан даволаш орқали болаларни шифохонада қолиш муддатини 5,71 кундан 4,33 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган;; 2) Таклиф қилинган даволаш усули орқали 3 ойликгача бўлган беморларга 683.2 минг сўм 3 ойлик катта болаларга 1325.7 минг  сум иқтисод қилинган. Хулоса: Даволаш алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 41-43 % иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик  уруғ тизимчаси ўткир ривожланган кистаси мавжуд болаларда даволашнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларининг тахлили такомиллаштирилган жаррохлик амалиётини қўллаш қон томирлар, атроф юмшоқ тўқималар ва нерв толалари шикастланишларини камайтириши нитижасида  кам инвазив, самарали усул эканлиги исботланган. Уруғ тизимчаси ўткир ривожланган беморларни янги таклиф қилинган даволаш усулида киста бушлиғини тулиқ аспирaция қилиш, атроф юмшоқ тўқималар травматизaцияси, пунктатдаги қоннинг макроскопик бегиларнинг каби асоратлар камайтирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Самарканд давлат тиббиёт университети ихтисослашган болалар хирургик клиникаси 10.10.2021 йилдаги 15/1-сонли буйруқ, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 09.03.2022 йилдаги 3/1-сонли буйруқ ҳамда Сурхандарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 09.03.2022 йилдаги 1/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф қилинган усулни даволашнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларининг тахлили такомиллаштирилган жаррохлик амалиётини қўллаш қон томирлар, атроф юмшоқ тўқималар ва нерв толалари шикастланишларини хафи камайтирилган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат 160 боладан 15 нафари (9,4%) 5 ойликдан ошган, шунинг учун улар уролгиия бўлимида стatsiонар даволанди, бу ерда 1 У/К қиймати 155,0 минг сўмни ташкил этди, қолган 145 таси (90,6%) янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлар жарроҳлиги бўлимида (5 ойгача) даволанди, бу ерда 1 У/К қиймати 355,0 минг сўмни ташкил етди. Шундай қилиб, НГда У/К нинг умумий қиймати 914 кун эди. Шу билан бирга, янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқлар жарроҳлиги бўлимида 808 ва урология бўлимида 106 У/К ни ташкил етди. Амалга оширилган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, болаларда УТЎРКни даволашнинг таклиф қилинган тактикаси самарасиз пункционлар ва бефойда оперatsiяларни бажармасликга имкон берди, бу эса харажатларни ўртача 41-43% га камайтиришга ёрдам берди; Хулоса: даволашнинг кам инвазив усулини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1004.45 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish