Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброҳимова Лобар Иброҳим қизининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постнатал онтогенез даврларида тўш-қовурға комплексининг шаклланишига экспериментал  қандли диабетнинг таъсири», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.3.PhD/Тib1395.
Илмий раҳбар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Папатья Келеч, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎШ давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал қандли диабет таъсирида тўш қовурға комплекси тузилмалари (суяк-тоғай, бойлам аппарати)нинг морфологик ўсиши ва ривожланиш динамикасини постнатал онтогенез босқичларида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қандли диабет чақирилган каламушлардан туғилган авлодлар тўш-қовурға комплекси анатомик тузилмаларининг (суяк-тоғай ва бойлам) постнатал шаклланиши хусусиятлари комплекс тарзда морфологик таҳлили меъёрий кўрсаткичлар билан солиштирилиши ҳомиладорлик давридаги экспериментал қандли диабет чақирилган каламушлардан туғилган авлод тўш-қовурға тузилмаларининг постнатал ўсиш ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган.
тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг хужайралари дифференциаллашуви ва диабет таъсирида функционал бузилиши билан бирга кечганлиги, хондроцитлар дифференциаллашувининг секинлашиши натижасида ўсиш суръатининг орқада қолиши кўринишларида намоён бўлиши исботланган.
қандли диабет чақирилган ҳомиладорликдан туғилган авлодда тўш пролифератив қатлами юпқалашиб, тоғай устунчалари ва уларнинг ҳужайра колониялари параметрларининг камайиши, минераллар алмашинуви ҳамда суякланиш маркерлари кўрсаткичлари ўзгаришларининг ўзаро тўғри пропорционаллиги аниқланган.
қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда актрапид препарати билан коррекциялаш гипергликемиянинг салбий таъсирини сезиларли пасайиши, тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви мўътадиллашишига, лекин бойлам тузилмалари фиброархитектоникасига негатив таъсири  сезиларли камайиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 10 ноябрдаги №03/112 сонли хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор қандли диабет чақирилган каламушлардан туғилган авлодлар тўш-қовурға комплекси анатомик тузилмаларининг (суяк-тоғай ва бойлам) постнатал шаклланиши хусусиятлари комплекс тарзда морфологик таҳлили, меъёрий кўрсаткичлар билан солиштирилиши, ҳомиладорлик давридаги экспериментал қандли диабет чақирилган каламушлардан туғилган авлод тўш-қовурға тузилмаларининг постнатал ўсиш ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қандли диабет билан оғриган оналардан туғилган болаларда тўш-қовурға комплекси ривожланишига таъсир этувчи хавф омилларини амалий ва назарий жихатлари такомиллаштирилиб, авлодларда келиб чиқувчи туғма нуқсонни ривожланишига таъсир қилувчи омилларни камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилиш ва протезлаш  марказининг 05.07.2023 йилдаги 20-сонли буйруқ ҳамда,  Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 05.07.2023 йилдаги 31/5-I/CH сонли буйруғи билан амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўсувчи организмда тўш-қовурға комплексида ўсиш зоналари ва пай-бойлам тузилмалари морфологик тузилишини ва унинг таркибий ўзгаришларини ўрганиш натижалари диабет таъсирида организмда постнатал онтогенезда юзага келадиган таянч-ҳаракат тизими патологик жараёнлари, хусусан кўкрак қафаси деформацияларининг мураккаб механизмини очишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) қандли диабет таъсирида авлодларда келиб чиқадиган ўзгаришларни морфологик таҳлиллари ва меъёрий кўрсаткичлар билан солиштириш, уларда ривожланадиган нуқсонларни камайишига олиб келиши, бунинг ҳисобига даволаш учун сарфланадиган харажатларни 50% га камайтиришга эришилади. 2)  пренатал даврда ҳомиладор оналарда қандли диабетни вақтида аниқлаш ва ҳомиладорликни тўғри олиб бориш  ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллаш сарф харажатларни ўртача ҳар бир бола учун 100 000 сўмга камайтиради; Хулоса: экспериментал қандли диабет модели таъсирида авлодларда келиб чиқадиган ўзгаришларни юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 100 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди, бу қандли диабет билан оғриган оналардан туғилган болаларда туғма нуқсонлар билан туғилиш хавфини камайтириб, нуқсонли болаларга бўлган сарф-харажатни сезиларли иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Постнатал онтогенез даврларида тўш-қовурға комплексининг шаклланишига экспериментал  қандли диабетнинг таъсири»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 6 ноябрдаги 03/2374-сонли хати юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг ҳужайралари дифференциаллашуви ва диабет таъсирида функционал бузилиши билан бирга кечганлиги, хондроцитлар дифференциаллашувининг секинлашиши натижасида ўсиш суръатининг орқада қолиши кўринишларида намоён бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: экспериментал тадқиқот натижалари асосида ҳомиладорликда қандли диабет чақирилгандан сўнг, тўш-қовурға комплекси тузилмалари хужайралари морфологиясини ўрганиш, кузатилиши мумкин бўлган кўкрак қафаси деформацияларини олдини олиш имконини берувчи самарали усул сифатида тавсия этилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилиш ва протезлаш  марказининг 05.07.2023 йилдаги 20-сонли буйруғи ҳамда  Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 05.07.2023 йилдаги 31/5-I/CH сонли буйруғи билан амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: келтирилган морфологик таҳлилларнинг натижалари, таклиф этилган алгоритмлар гестоз диабетга комплекс ёндашувдан фойдаланиш, улардан туғиладиган авлодларда тўш-қовурға комплексида келиб чиқадиган деформацияларни олдини олиб, аҳоли ижтимоий аҳволини яхшилашга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) қандли диабет таъсирида авлодларда тўш-қовурға комплекси тузилмалари хужайралари морфологиясини ўрганиш, уларда келиб чиқадиган ўзгаришларни ва кўрсаткичларни меъёр билан таҳлил қилиб солиштириш, авлодларда ривожланадиган нуқсонларни ҳамда хавф гуруҳи омилларини  камайишига олиб келиши ҳисобига диагностика учун сарфланадиган харажатларни 35 % га камайтиришга эришилади. 2) тўш-қовурға комплекси деформациялари белгисини эхосуръатда ташхислаш травматолог-ортопедлар ва педиатрлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр таёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: қандли диабет таъсирида авлодларда тўш-қовурға комплекси деформациялари белгиси исботланган янги туғилган чақалоқнинг туғруқдан кейинги эрта ташхисини талаб қилиши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 60 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 30 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Постнатал онтогенез даврларида тўш-қовурға комплексининг шаклланишига экспериментал  қандли диабетнинг таъсири»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 6 ноябрдаги 03/2374-сонли хати юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: қандли диабет чақирилган ҳомиладорликдан туғилган авлодда тўш пролифератив қатлами юпқалашиб, тоғай устунчалари ва уларнинг ҳужайра колониялари параметрларининг камайиши, минераллар алмашинуви ҳамда суякланиш маркерлари кўрсаткичлари ўзгаришларининг ўзаро тўғри пропорционаллиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қандли диабет таъсирида авлодларда тўш-қовурға комплекси тузилмалари, хусусан ўсувчи зонаси тоғай пластинкаси параметрларининг камайиши, минераллар алмашинуви ҳамда суякланиш маркерлари кўрсаткичларини аниқлаш суяк тузилмаларида суякланиш жараёнини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, суякларнинг ўсиши ҳамда шаклланишини батафсил ва замонавий усулларда чуқур ўрганиш, амалий тиббиётда анологик ҳолатларда даволаш ва реабилитация жараёнларини оқилона ўтказишга имкон беради, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга сабаб бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилиш ва протезлаш  марказининг 05.07.2023 йилдаги 20-сонли буйруқ ҳамда  Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 05.07.2023 йилдаги 31/5-I/CH сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет таъсирида авлодларда тўш-қовурға комплекси тузилмалари, хусусан ўсувчи зонаси тоғай пластинкаси параметрлари, минераллар алмашинуви ҳамда суякланиш маркерлари кўрсаткичларини эрта аниқлаш  суяк тузилмаларида суякланиш жараёнини меъёрлашувига, бу эса  кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва аҳоли ижтимоий аҳволини яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) қандли диабет таъсирида авлодларда тўш-қовурға комплекси тузилмалари, хусусан, ўсувчи зонаси тоғай пластинкаси параметрларининг камайиши, минераллар алмашинуви ҳамда суякланиш маркерлари кўрсаткичларини аниқлаш суяк тузилмаларида суякланиш жараёнини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, суякларнинг ўсиши ҳамда шаклланишини батафсил ва замонавий усулларда чуқур ўрганиш, уларда келиб чиқадиган ўзгаришларни ва кўрсаткичларни меъёр билан таҳлил қилиб солиштириш, авлодларда ривожланадиган нуқсонларни ҳамда хавф гурухи омилларини  камайишига олиб келиши ҳисобига диагностика учун сарфланадиган харажатларни 50 % га камайтиришга эришилади. Хулоса: қандли диабет таъсирида авлодларда тўш-қовурға комплекси тузилмалари, хусусан ўсувчи зонаси тоғай пластинкаси параметрларининг камайиши минераллар алмашинуви ҳамда суякланиш маркерлари кўрсаткичларини аниқлаш янги туғилган чақалоқнинг туғруқдан кейинги эрта ташхисини талаб қилиши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 70 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Постнатал онтогенез даврларида тўш-қовурға комплексининг шаклланишига экспериментал  қандли диабетнинг таъсири»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 6 ноябрдаги 03/2374-сонли хати юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда актрапид препарати билан коррекциялаш гипергликемиянинг салбий таъсирини сезиларли пасайиши, тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви мўътадиллашишига, бойлам тузилмалари фиброархитектоникасига негатив таъсири  сезиларли камайиши  исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда актрапид препарати билан коррекциялаш гипергликемиянинг салбий таъсирини сезиларли пасайишига олиб келади, тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви мўътадиллашишига, амалий тиббиётда анологик ҳолатларда даволаш ва реабилитация жараёнларини оқилона ўтказишга имкон беради, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга сабаб бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилиш ва протезлаш  марказининг 05.07.2023 йилдаги 20-сонли буйруқ ҳамда  Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 05.07.2023 йилдаги 31/5-I/CH сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда актрапид препарати билан коррекциялаш гипергликемиянинг салбий таъсирини сезиларли  пасайишига олиб келади,  бу эса  улардан туғилган  авлодлар  тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви мўътадиллашишига ва олдини олиш мумкин бўлган тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг турли патологияларини олдини олишга,  шунингдек  аҳоли ижтимоий аҳволини яхшиланишига эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда актрапид препарати билан коррекциялаш гипергликемиянинг салбий таъсирини сезиларли пасайиши, тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви мўътадиллашишига ва бойлам тузилмалари фиброархитектоникасига негатив таъсири  сезиларли камайишига олиб келади ва уларда ривожланадиган нуқсонларни камайишига олиб келиши, бунинг ҳисобига даволаш учун сарфланадиган харажатларни 50% га камайтиришга эришилади; 2) пренатал даврда ҳомиладор оналарда қандли диабетни актрапид препарати билан ўз вақтида ва узвий равишда  коррекциялаш, ҳомиладорликни тўғри олиб бориш  ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллаш сарф харажатларни камайтиради. Хулоса: қандли диабет чақирилган ҳомиладор каламушларда гипергликемиянинг салбий таъсири натижасида, тўш-қовурға комплекси тузилмаларининг ўсиш пластинкаси тоғайи дифференциаллашуви бузилиши  ва бойлам тузилмалари фиброархитектоникасига негатив таъсирига олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 100 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 80 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Постнатал онтогенез даврларида тўш-қовурға комплексининг шаклланишига экспериментал  қандли диабетнинг таъсири»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 6 ноябрдаги 03/2374-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish