Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Зиёда Актамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“ Covid-19 пандемияси даврида болаларда буйрак асоратларини қиёсий бахолаш” 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1900.
Илмий рахбар: Ахмеджанова Наргиза Исмоиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети: DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Рустам Хайитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рахмонова Лола Каримовна,  тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Андижон  давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Covid -19  фонида ривожланган ўткир буйрак патологияси бўлган болаларда буйрак бузилишлари хусусиятларини аниқлаш ва  буйракнинг парциал функциялари билан цитокин профили ўртасидаги ўзаро боғлиқликни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Covid-19 ни ўтказган барча беморларда тубулоинтерстициал буйрак зарарланишлари (ўткир пиелонефрит -49% ва ўткир тубулоинтерстициал нефрит-51%) учраши ва унинг ўзига  хос кечиш хусусиятлари аниқланган;
илк бор Covid-19 фонида ривожланган ўткир буйрак патологияси мавжуд болаларда сийдикда нейтрофил желатиназа (NGAL)  билан боғлиқ липокалин-2 ни аниқлашнинг диагностик аҳамияти асосланган;
Covid-19 ни ўтказган беморларда тубулоинтерстициал буйрак зарарланишларини эрта ташхислаш усули қон ва пешобда цитокинлар (TNF-а, у-ИФН, ИЛ-4, ИЛ-6) профилини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
Covid -19  фонида ривожланган ўткир буйрак патологиялари бўлган болаларда анъанавий даво усули билан биргаликда ингавирин дори воситаларини кушимча қўллаш натижасида даволашдаги дифференциал ёндашувлар самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгашининг 2023 йил 25 ноябрь 9-сон хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик: Covid-19 ни ўтказган барча беморларда тубулоинтерстициал буйрак зарарланишлари (ўткир пиелонефрит -49% ва ўткир тубулоинтерстициал нефрит-51%) учраши ва унинг ўзига  хос кечиш хусусиятлари аниқланган;  Илмий янгиликнинг моҳияти: Covid -19 фонида болаларда кузатилган буйрак патологиясининг умумий этиологияси ва клиник кўринишларидан ташкил топган ўткир пиелонефрит ва ўткир тубулоинтерстициал нефритнинг кечиш хусусиятлари ўрганилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тубулоинтерстициал шикастланишнинг (ўткир кечиши, сийдик синдромининг патологик фаоллашуви) ривожланишига олиб келадиган Covid-19 мавжудлиги болалик даврида ўткир пиелонефрит ва ЎТИН прогнозини катта эҳтимоллик билан оғирлаштириши мумкин;  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти ВБКТТМ бўйича 22.05.2023-йилдаги 832-сонли буйруқ ҳамда ТТA Урганч филиали клиникаси бўйича 11.11.2023-йилдаги 23-1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Covid-19 билан касалланган болаларда буйраклар фаолиятининг бузилиши найча тузилмаларнинг шикастланиши (реабсорбсия, кислота-аммониогенез, осмотик концентрация) ва коптокчалар филтрациясида ўзини намоён қилди. Aцидоаммониогенезнинг статистик жиҳатдан сезиларли пасайиши Covid-19 фонида ўткир тубулоинтерстициал нефрит билан оғриган беморларга хос эди, шунинг учун Covid-19 фонида нафас тизими зарарланиши белгилари бўлган болаларда буйрак шикастланишини эрта ташхислаш ва даволаш мақсадида буйрак функсиясини назорат қилиш тавсия этилади. Яширин буйрак патологиясини аниқлаш учун касалликнинг фаол босқичида изоляцияланган сийдик синдроми бўлган беморлар буйракларини функциясини сақлаш учун узоқ муддатли мониторингни талаб қилади.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Covid-19 фонида ривожланган ўткир пиелонефрит ва ўткир тубулоинтерстициал нефритни ташхислаш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар бемор болаларнинг касалхонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиришга ёрдам берди, ҳар бир бемор учун 5 кун ичида 800 000 сўм маблағ тежалди; 37 нафар бемор ҳисобидан жами 29 600 000 сўм бюджет маблағларини тежашга эришилди. Хулоса: Covid-19 фонида ренал патологияни ривожланиши, нефрологик бузилишлар кечишини оғирлаштиради, буйрак ичи гемодинамикасини янада яққолроқ намоён бўлган ёмонлашишига олиб келади ва нефросклерозни ривожланишига сабаб бўлади. Бу эса Covid-19 фонида зарарланиш белгилари бўлган болаларда буйрак шикастланишини эрта ташхислаш ва даволашни талаб қилади.
Иккинчи илмий янгилик: илк бор Covid-19 фонида ривожланган ўткир буйрак патологияси мавжуд болаларда сийдикда нейтрофил желатиназа (NGAL)  билан боғлиқ липокалин-2 ни аниқлашнинг диагностик аҳамияти асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Сийдикда НГAЛни аниқлаш буйрак паренхимасининг шикастланишини эрта аниқлаш, дифференциал ташхис сифатини яхшилаш ва сийдик тизимининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларни даволаш тактикасини танлашнинг арзон ва ноинвазив усули ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти ВБКТТМ бўйича 22.05.2023-йилдаги 832-сонли буйруқ ҳамда ТТA Урганч филиали клиникаси бўйича 11.11.2023-йилдаги 23-1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўткир пиелонефритли болаларда НГAЛ нинг чиқарилиши ва лейкоцитоз даражаси ўртасида ижобий боғлиқлик аниқланди, бу касалликнинг фаол босқичининг белгиси сифатида сийдикда НГAЛ қийматини аниқлаш зарурлигини кўрсатади ва эрта ташхис қўйишга ёрдам беради, буйрак тўқималарида яллиғланиш жараёнини камайтиради ва даволаш самарадорлигини оширади, буйрак касалликларининг қайтарилмас босқичларининг ривожланишини секинлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Covid-19 фонида ривожланган ўткир пиелонефрит ва ўткир тубулоинтерстициал нефритни ташхислаш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар бемор болаларнинг касалхонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиришга ёрдам берди, ҳар бир бемор учун 5 кун ичида 800 000 сўм маблағ тежалди; 37 нафар бемор ҳисобидан жами 29 600 000 сўм бюджет маблағларини тежашга эришилди. Хулоса: Covid-19 фонида ривожланган ЎПда болалар пешобидаги НГAЛ концентрацияси қиёсий гуруҳдаги болаларга нисбатан ишончли равишда юқори бўлди. Ушбу тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш натижасида аниқландики, пешобдаги НГAЛ концентрацияси буйраклар паренхимасининг шикастланиш даражаси билан бевосита корреляцияланади, бу коронавирус инфекцияси таъсир этганида болалардаги ренал тўқиманинг энг аҳамиятли шикастланишининг ривожланишини исботлайди. Буйраклар паренхимаси шикастланишининг ташхисловчи маркерларидан бири сифатида, НГAЛ экскрециясини ортишини келгусида ўрганиш заруриятини кўрсатади.  
Учинчи илмий янгилик. Илмий янгиликнинг моҳияти: Covid-19 ни ўтказган беморларда тубулоинтерстициал буйрак зарарланишларини эрта ташхислаш усули қон ва пешобда цитокинлар (TNF-а, у-ИФН, ИЛ-4, ИЛ-6) профилини аниқлаш орқали такомиллаштирилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Буйракнинг парциал функцияси кўрсаткичлари ҳамда қон ва сийдикнинг цитокин профили ўртасидаги аниқланган коррелятив ўзаро боғлиқликлар болаларда Covid-19 фонида ривожланган буйрак патологиясини самарали даволаш усулларини такомиллаштириш зарурлигини белгилаб беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти ВБКТТМ бўйича 22.05.2023-йилдаги 832-сонли буйруқ ҳамда ТТA Урганч филиали клиникаси бўйича 11.11.2023-йилдаги 23-1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Aнамнезида Covid-19 бўлган барча болалар қон зардобида ва сийдикда TNF-а, y- ИНФ, ИЛ-4 даражаси сезиларли даражада ошди. Ушбу цитокинлар билан титрланадиган кислоталилик, аммиакнинг чиқарилиши, яллиғланишнинг ўзига хос бўлмаган белгилари, эритроцитурия, лейкоцитурия ўртасида кучли боғлиқлик қайд этилди, бу TNF-а, y- ИНФ ва ИЛ-4 ни буйрак тўқималарида яллиғланишни рағбатлантирувчи маҳаллий омиллар сифатида ўрганиш зарурлигини кўрсатади. Covid-19 билан оғриган беморларда найчалар функциясининг яширин шикастланишларини (скрининг текшируви) кузатиш учун сийдикдаги цитокинлар (y-ИНФ, TNF-а, ИЛ-4) даражасини ўрганиш керак, бунинг асосида тубулоинтерстициал тўқималарда пролифератив ўзгаришлар даражасини аниқлаш ва буйраклардаги патологик жараённинг сурункалилига кўра беморларнинг хавф гуруҳларини шакллантириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Иқтисодий самарадорликка беморларни ўткир буйрак касалликларининг асоратлари ва қайталанишини олдини олиш учун эрта ташхислаш, асоратлар ривожланганда даволашнинг умумий қийматини камайтириш билан эришилган. Ҳулоса: Ушбу корреляцион ўзаро алоқа болалардаги Covid-19 фонида ривожланувчи ренал патологияларни самарали даволаш усулларини такомиллаштириш, иммунологик кўрсаткичларни ва буйракларнинг ренал функцияларини оптимал тиклаш, шунингдек касалликнинг қайталаниш сонини олдини олиш мухимлигини белгилаб беради.
Тўртинчи илмий янгилик. Covid -19  фонида ривожланган ўткир буйрак патологиялари бўлган болаларда анъанавий даво усули билан биргаликда ингавирин дори воситаларини кўшимча қўллаш натижасида даволашдаги дифференциал ёндашувлар самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Covid-19 фонида ривожланган буйрак патологияси бўлган беморларда "Ингавирин" препаратини модификацияланган комплекс қўлланилиши клиник белгиларнинг тезроқ ремиссиясига, цитокин профили ва буйраклар функционал ҳолатининг тикланишига, ремиссия даврини узайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти ВБКТТМ бўйича 22.05.2023-йилдаги 832-сонли буйруқ ҳамда ТТA Урганч филиали клиникаси бўйича 11.11.2023-йилдаги 23-1-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: "Ингавирин" препарати Covid-19 фонида ривожланган ўткир пиелонефрит ва ўткир тубулоинтерстициал нефрит билан оғриган болаларда анъанавий даволаш билан биргаликда қўлланилганда даволаш самарадорлигини оширишга ёрдам берди ва беморларнинг 86,6 фоизида тўлиқ клиник ва лаборатор ремиссия (қиёслаш гуруҳида 60%) кузатилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Covid-19 фонида ривожланган ўткир пиелонефрит ва ўткир тубулоинтерстициал нефритни ташхислаш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар бемор болаларнинг касалхонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиришга ёрдам берди, ҳар бир бемор учун 5 кун ичида 800 000 сўм маблағ тежалди; 37 нафар бемор ҳисобидан жами 29 600 000 сўм бюджет маблағларини тежашга эришилди. Ҳулоса: Ингавирин дори воситасини қўшиш билан олиб борилган комплекс даволашдан кейин ўрганилган цитокинлар консентрациясини ишончли равишда пасайишига олиб келди. Ўтказилган тадқиқот натижалари ўткир буйрак касалликларининг оғир шаклларини ривожланиш хавф омилларини ҳисобга олиш билан Covid-19 фонида комплекс даволашни шахсийлаштиришга имкон берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish