Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳкамов Носиржон Жўраевичнинг
 фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умуртқа поғонаси бўйин, кўкрак ва бел соҳалари дегенератив-дистрофик касалликларининг клиник-анамнестик ва патоморфологик асослари» мавзусидаги 14.00.15 – Патологик анатомия, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Tib756.
Илмий маслаҳатчилар: Исроилов Ражаббой Исроилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хужаназаров Илҳом Эшқулович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон  давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дауреханов Асатай Маметович, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умуртқа поғонаси остеохондрози, спондилёзи, диск чурраси ривожланишини патоморфологик хусусиятлари ҳамда ушбу хасталикларни дифференциаллашган ташҳислаш ва даволашнинг янгича моделлаштирилган тартибини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 дегенератив-дистрофик касалликларида умуртқа поғонаси барча соҳаларидаги ўзгаришларни клиник-лаборатор-инструментал натижалар асосида коррекцияланган даволаш тартибини амалга ошириш  зарурлиги исботланган;
умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликларида бўйин, кўкрак, бел қисмининг ҳар бирига хос юмшоқ ва қаттиқ тўқима тузилмаларида ривожланадиган морфологик ўзгаришларининг замонавий ташҳислаш ва даволаш мезонлари ишлаб чиқилган;
бел умуртқаси дегенератив-дистрофик жараёнининг клиник кўриниши ва патогенезида ўзига хос хусусиятини баҳолашда «мажбурий оқсоқлик» синдроми суяк ва тоғайли дискнинг ўткир яллиғланиш ҳолати эканлиги исботланган;
COVID-19ни ўтказган беморларда умуртқа асептик некрозининг патоморфологик таҳлил маълумотлари билан ўзаро визуал кўринишини уйғунлиги эрта ташҳислаш ва даволашга муқобил эканлиги исботланган;
даволаш жараёнида умуртқа суяги ва юмшок тўқималар шикастланишини олдини олиш орқали, дистракцион амалиётидан кейинги мушаклардаги тортувчи оғриқ синдромини камайтириш мақсадида инвидуал мувофиқлаштирилган етти вазиятли тортиш қурилмаси яратилган ва оптимал режимли тортиш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 30 ноябрдаги 06/29-сон ҳулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғликни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 30 январдаги 8н-з/63-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: дегенератив-дистрофик касалликларида умуртқа поғонаси барча соҳаларидаги ўзгаришларни клиник-лаборатор-инструментал натижалар асосида коррекцияланган даволаш тартибини амалга ошириш зарурлиги исботлангани Фарғона шаҳар 1-сон клиник шифохонаси бўйича (04.09.2023 й.; №23), Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.09.2023 й.; №267-А/Ф) ҳамда Андижон вилоят патологик анатомия бюроси бўйича (04.09.2023 й.; №29) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган алгоритм ва услубларнинг даволаш амалиётига жорий этилиши натижасида, аҳоли орасида 95% гача умуртқа поғонаси дегенератив касалликларининг ташҳислаш ва даволаш самарадорлиги оширилишига имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган клиник-анамнестик ва патоморфологик ташҳислаш, даволаш услублари қўлланилганда қўшимча текширишлар ўтказилиши талаб этилмаслиги натижасида тадқиқотга талаб этиладиган даво вақти 12 кундан 7-10 кунгача қисқариши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (анъанавий ташҳис ва даволаш усулининг ўртача нархи 1 та бемор учун 2250000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усулнинг нархи 1300000 сўм). Хулоса: тавсия этилган ташҳислаш ва даволаш усулидан фойдаланган ҳолда муолажаларни ўтказиш вақтини 1-1,5 баробар қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 950000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликларида бўйин, кўкрак, бел қисмининг ҳар бирига хос юмшоқ ва қаттиқ тўқима тузилмаларида ривожланадиган морфологик ўзгаришларининг замонавий ташҳислаш ва даволаш мезонларини ишлаб чиқилгани Андижон вилоят патологик анатомия бюроси бўйича (04.09.2023 й.; №29), Наманган вилоят патологик анатомия бюроси бўйича (06.09.2023 й.; №52) ҳамда Фарғона шаҳар 1-сон клиник шифохонаси бўйича (04.09.2023 й.; №35) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: умуртқа поғонаси дегенератив-дистрофик касалликларининг клиник анамнестик ва патоморфологик ҳолатини бир бирига солиштирма баҳолаш, турли усулларнинг ижобийсини танлаб олиниши беморлар меҳнат фаолиятини самарасини 95% гача оширишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган умуртқа поғонаси диск чуррасини аниқлаш бўйича ташҳислаш усули ва даволаш тактикасини танлаш клиник-патоморфологик натижаларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ҳисоблаш мумкин, касалликни кечишида анъанавий усуллар (УАШ, травматолог кўриги, МРТ, рентген, ЭКГ, қон в пешоб таҳлили ва бошқалар) билан жарроҳлик амалиётидаги ҳаражатларни ташриҳсиз даволанишда 70% гача тежалишига олиб келади. Хулоса: ушбу қўлланма далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига мос клиник ва патоморфологик солиштирма ташҳислаш натижалари даволашни жаҳон даражасига кўтаришга имкон беради;
учинчи илмий янгилик: бел умуртқаси дегенератив-дистрофик жараёнининг клиник кўриниши ва патогенезида ўзига хос хусусиятини баҳолашда «мажбурий оқсоқлик» синдроми суяк ва тоғайли дискнинг ўткир яллиғланиш ҳолати эканлиги исботлангани Наманган вилояти кўп тармоқли тиббий маркази бўйича (05.09.2023 й.; №267-А/Ф), Андижон вилоят патологик анатомия бюроси бўйича (04.09.2023 й.; №29) ҳамда Наманган вилоят патологик анатомия бюроси бўйича (06.09.2023 й.; №52) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташҳислаш тартиби умуртқа поғонаси бел соҳаси дегенератив-дистрофик касалликларидан остехондроз, спондилёз ва диск чуррасида «мажбурий оқсоқлик» синдроми сонини камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган умуртқа дегенератив-дистрофик касаллигини аниқлаш бўйича ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш клиник ва патоморфологик натижаларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий самарадорликни юқорилиги 55% гача маблағлар тежалиши билан изоҳланади. Хулоса: бундай умуртқа поғонаси бел соҳасидаги клиник морфологик хусусиятларини тўлиқ ўрганиб борилиши, клиницистлар учун касаллик келиб чиқиш сабабларини 100% аниқлаш, тўғри таҳлил қилиш ва даволаш алгоритмини тўғри танланишига имкон беради;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19ни ўтказган беморларда умуртқа асептик некрозининг патоморфологик таҳлил маълумотлари билан ўзаро визуал кўринишини уйғунлиги эрта ташҳислаш ва даволашга муқобил эканлиги исботлангани Наманган вилояти кўп тармоқли тиббий маркази бўйича (05.09.2023 й.; №267-А/Ф) ҳамда Фарғона шаҳар 1-сон клиник шифохонаси бўйича (04.09.2023 й.; №35) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган умуртқа суяги COVID-19 дан кейинги асептик некрозини даволашда клиник-анамнестик, структур-функционал ва патоморфологик таҳлилига индивидуал ёндашув асосида ташҳислаш даволаниш муддатини қисқартиришга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аҳолини меҳнат фаолиятидаги қатламини даволашда 1 нафар бемор учун уч кунлик стационар даволаниш (прейскурантга кўра 1-кунлик тўлов миқдори 195000–223000 сўмни ташкил этади) даги сарфини камайтирган. Стационарда 12 кунликдан 9 кунликка қисқариши, даво муолажалари бюджетдан бир киши учун (66000 сўмгача) иқтисод қилинган. Ҳулоса: умуртқа поғонаси дегенератив дистрофик касалликлари ҳасталанган 1 нафар бемор ҳисобига мақсадли текширув ва даволаш пайтида ўртача бюджет маблағларини 265000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 210000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: даволаш жараёнида умуртқа суяги ва юмшок тўқималар шикастланишини олдини олиш орқали, дистракцион амалиётидан кейинги мушаклардаги тортувчи оғриқ синдромини камайтириш мақсадида инвидуал мувофиқлаштирилган етти вазиятли тортиш қурилмаси яратилган ва оптимал режимли тортиш тартиби ишлаб чиқилгани Фарғона шаҳар 1-сон клиник шифохонаси бўйича (04.09.2023 й.; №35) ҳамда Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.09.2023 й.; №267-А/Ф) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: остехондроз, спондилёзи ва чуррани коррекцияланган-дистракцион қурилмада инвидуал тортиш 173(100%) нафар беморда бажарилиб, таклиф этилган оптимал режимли тортиш тартибини комплекс ёндашув услубидан фойдаланилган беморларни даволаш сифатини 85%га яхшиланишига имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак-бел соҳасини остехондроз, спондилёзи ва диск чуррасининг бошланғич даврида оддий ва самарали текширув усулларидан фойдаланиб, ташриҳсиз даволанади, оптимал инвидуал тортишда чуқурлаштирилган текширув ва махсус малака оширган шифокорларнинг зарурияти йўқлиги исботланган (Stmd=Ap+Di+(Ci+MN+Zzp)= 30000+50000+290000= 370 000 сўм, Бунда:Ci+MN+Zzp = 290000 сўм (тариф бўйича), Stmd – Бир бемор учун анъанавий текширув усуллари (УАШ, травматолог кўруви, MRT, Рентген, ЭКГ, қон ва пешоб таҳлили) билан ташҳислаш ҳаражатлар суммаси). Хулоса: дегенератив-дистрофик касалликнинг структур–функционал тури исботланган беморларда умуртқа поғонаси тизимидаги нуқсонларни тасдиқлаш ёки истисно қилиш учун инсонларни меҳнатга лаёқатли қатлами касалланишида эрта ташҳислаш асносида дистракцион қурилма орқали самарали даволаш ҳисобига 53% гача маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish