Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаломова Мафтуна Акбаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Орқа миянинг туғруқ жароҳатлари бўлган болаларнинг ҳаёт сифати ва реабилитация тадбирларни оптималлаштириш” 14.00.09 - Педиатрия, 14.00.12 - Тиббий реабилитология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib1696.
Илмий рахбар: Шарипов Рустам Хаитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мавлянова Зилола Фарахадовна,  тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Раббимова Дилфуза Тоштемировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бутко Дмитрий Юрьевич тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Академик И.П. Павлов  номидаги биринчи Санкт-Петербург давлат медицина университети  
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади орқа мия ва умуртқа поғонаси бўйин қисми туғруқ жароҳатларининг асоратлари бўлган болаларда ҳаёт сифатини баҳолаш ва реабилитация тадбирларини оптималлаштиришдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда бўйин қисми спинал натал жароҳатларининг нафас олиш тизими (25,6%) ва ЛОР-органларининг (68,9%) сурункали патологиялари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
илк бор бўйин қисми спинал туғруқ жароҳати асоратлари бўлган болаларда ёшга боғлиқ ҳолда QUALIN ва PODCI сўровномалари ёрдамида ҳаёт сифатининг асосий кўрсаткичлари баҳоланиши комплекс ёндашувлар орқали такомиллаштирилган;
болаларда бўйин қисми спинал туғруқдан кейинги асоратларнинг оғирлик даражасини ва реабилитация самарадорлигини баҳолаш учун Маллет тести, электронейромиография ва ултратовуш текшириш усуллари ўтказилиши зарурлиги асосланган;
бўйин  қисми спинал натал жароҳатлари асоратлари бўлган болаларда электронейромиостимуляция ва кинезиотейплашни ўз ичига олган комплекс реабилитация усулини қўллаш натижасида елка чигалида импулс ўтказиш яхшиланиши ва контрактуралар ривожланишининг олдини олиши аниқланган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 28 ноябр 73-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгиликнинг моҳияти: болаларда бўйин қисми спинал натал жароҳатларининг нафас олиш тизими (25,6%) ва ЛОР-органларининг (68,9%) сурункали патологиялари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: вегетатив функцияларнинг юқориги лабиллиги, патологик ҳолатларнинг ривожланишига олиб келиб, орқа мия ва умуртқа поғонаси бўйин қисми туғруқ жароҳатлари асоратлари бўлган болаларда нафас олиш тизими ва ЛОР-органларининг сурункали патологияларининг кўп учраши уларнинг умумий ва маҳаллий вегетатив дисфункция фонида кечиши, вазомотор дистония, қон айланишининг бузилиши ва бурун шиллиқ қавати капиллярларида ўтказувчанлик бузилиши билан боғлиқ. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (9 ноябр 2023 йилдаги 119-сонли буйруқ) ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-текшириш институти (9 ноябр 2023 йилдаги 17-буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги болаларда орқа мия бўйин қисми туғруқ жароҳатлари диагностикасини оптималлаштиришнинг ишлаб чиқилган усули, контрактуралар кўринишидаги мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш учун етарли реабилитация дастурини танлаш, клиник ва функционал етишмовчиликларни бартараф этиш, касалликнинг натижасини аниқлайдиган ва иқтисодий самарадорликни оширадиган нейрофизиологик ва нейровизуал кўрсаткичларни тиклашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мушак - фасциал сегментини моделлаштириш учун ишлаб чиқилган модификацияланган усулнинг самарадорлиги - нейровизуал ва нейрофизиологик тадқиқотлар маълумотларига асосланган, болаларда қўл мушакларининг физиологик ҳолатини йўқотишининг олдини олиш учун кинезиотейплашда умумий иқтисодий самарадорлик ҳар бир бемор учун йилига 3 840 000сум сўмни ташкил этади. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 960 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Орқа миянинг туғруқ жароҳатлари бўлган болаларнинг ҳаёт сифати ва реабилитация тадбирларни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 21 июндаги 1992-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-р/425-сонли маълумотномаси).
Иккинчи илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор бўйин қисми спинал туғруқ жароҳати асоратлари бўлган болаларда ёшга боғлиқ ҳолда QUALIN ва PODCI сўровномалари ёрдамида ҳаёт сифатининг асосий кўрсаткичлари баҳоланиши комплекс ёндашувлар орқали такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф этилган усул ёрдамида ОМ ва УПБҚТЖ ва унинг асоратлари билан болаларда ҳаёт сифатини баҳолаш ва яхшилаш мумкин, шу билан бирга реабилитацион прогнозни аниқлаш ва мос реабилитацион дастур ишлаб чиқиш имконини берди. Бу ўз навбатида жисмоний реабилитациянинг шакли ва воситаларини тўғри танлашга ва бунинг натижасида беморларда тезроқ соғайиш ва кундалик юмушларини бажариш ва ҳаёт сифатини ошириш имконини берди. Педиатрияга ҲС кўрсаткичини киритиш охир оқибат болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (9 ноябр 2023 йилдаги 119-сонли буйруқ) ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-текшириш институти (9 ноябр 2023 йилдаги 17-буйруқ) амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усул бемор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам бериб, шунингдек ногиронлик ва ижтимоий нафақалар сонини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шундаки, таклиф этилган усул ҳеч қандай иқтисодий ҳаражатларни талаб этмайди ва уни нафақат стационар балки амбулатор шароитларда ҳам ўтказиб, мос индивидуал реабилитация дастурини тузиш ва беморнинг ҳаёт сифатини тўлақонли баҳолаш имконини беради.  Хулоса: ушбу патологияни даволашда 36 нафар бемор учун ҳисобланган умумий иқтисодий самарадорлик 11 999 987,85 сўмни, бир бемор учун эса 333 332 сўмни ташкил этади. Бу бизга ушбу патологияга эга беморларнинг кенг доираси орасида таклиф қилинган дастурдан фойдаланишни тавсия қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Орқа миянинг туғруқ жароҳатлари бўлган болаларнинг ҳаёт сифати ва реабилитация тадбирларни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгашининг 18.11.2023 йил 62-сонли маълумотномаси тақдим этилган.
Учинчи илмий янгиликнинг моҳияти: болаларда бўйин қисми спинал туғруқдан кейинги асоратларнинг оғирлик даражасини ва реабилитация самарадорлигини баҳолаш учун Маллет тести, электронейромиография ва ультратовуш текшириш усуллари ўтказилиши зарурлиги асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: бўйин қисми спинал туғруқдан кейинги асоратлар бўлган болаларда касалликнинг оғирлик даражасини эрта аниклаш ва реабилитация самарадорлигини баҳолашда ультратовуш текшириш ва электронейромиография усулларини аҳамияти юқори бўлди  ва шу асосида яратилган компютер дастури шикастланишнинг оғирлик даражасини аниқлаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (9 ноябр 2023 йилдаги 119-сонли буйруқ) ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-текшириш институти (9 ноябр 2023 йилдаги 17-буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОМ ва УПБҚТЖ билан болаларнинг реабилитацияси самарадорлигини прогноз қилувчи статистик ишончли кўрсаткичлар аниқланди: ультратовуш текшириш маълумотларига кўра нерв устунлари диаметрининг орқа мия бўйин сегментларидан чиқиш жойида барча даражаларда 3 мм дан юқори бўлиши салбий прогноз; елка чигалининг электронейромиография натижалари бўйича М-жавоб амплитудасининг ва импулс ўтказиш тезлиги кўрсаткичларининг референт қийматларга нисбатан  ≥30% ўзгариши салбий прогноздан далолат беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўйин қисми спинал натал жароҳатлари бўлган беморларни реабилитация қилишнинг ишлаб чиқилган усуллари касалликнинг кечишига қараб клиник ва функционал кўринишларни яхшилашга, нейрофизиологик ва нейровизуал кўрсаткичларини тиклашга ёрдам беради. Жорий этилган диагностика усуллари радиацион зўриқиш йўқлиги, одатда ҳаммабоплиги, катта моддий харажатларни талаб қилмаслиги ва болалар саломатлиги учун зарарсизлиги, реабилитация самарадорлигини аниқлаш учун такроран фойдаланиш имконини беради. Хулоса: таклиф этилган диагностика усулларидан фойдаланилганда 1 нафар бемор ҳисобига 600 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Орқа миянинг туғруқ жароҳатлари бўлган болаларнинг ҳаёт сифати ва реабилитация тадбирларни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 21 июндаги 1992-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-р/425-сонли маълумотномаси).
Тўртинчи илмий янгиликнинг моҳияти: бўйин  қисми спинал натал жароҳатлари асоратлари бўлган болаларда электронейромиостимуляция ва кинезиотейплашни ўз ичига олган комплекс реабилитация усулини қўллаш натижасида елка чигалида импульс ўтказиш яхшиланиши ва контрактуралар ривожланишининг олдини олиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: эрта даврда (ҳаётининг дастлабки ойларида) электронейростимуляция ва кинезиотейплашни бошлаш реабилитация самарадорлигининг ошишига олиб келади. Лабил усулда, силикон электродлар билан электронейромиостимуляцияни қўллаш стимуляция ўтказувчи мушакларни кенг қамраб олиш имкониятини беради, муолажага орқа мия сегментар соҳасининг кўпроқ қамраб олиш муолажани сифатли бажарилишини таъминлайди. Физиотерапия муолажалари билан комплекс тарзда тавсия этилган реабилитация усулини қўллаш натижаларини баҳолаш шуни кўрсатдики орқа мия бўйин қисми туғруқ жароҳатлари билан бемор болаларнинг зарарланган соҳасидаги функционал қобилиятларни тез тикланиши, ҳаракат  ҳажмини ошиши, муолажанинг яхши ўзлаштирилиши ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошиши аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси (9 ноябр 2023 йилдаги 119-сонли буйруқ) ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-текшириш институти (9 ноябр 2023 йилдаги 17-буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир бемор учун реабилитация жараёнини ташхислашнинг ушбу усули қуйидагича бўлди: мушак-фасциал сегментини моделлаштиришда қўлланиладиган усул кинезиотейплаш кийишни ўз ичига олганлиги сабабли умумий реабилитация харажатларини камайтиради (ҳафтада бир марта мутахассис реабилитологга ташриф буюради). Шу билан бирга, реабилитологнинг дастлабки маслаҳати 65 000 сўмни ташкил етади, иккинчи консултация бепул бўлиб, бу касалхонага ётқизиш учун 65 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Йилига 3 марта касалхонага ётқизиш билан иқтисодий самарадорлик йилига 195 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ушбу тадқиқотнинг жорий қилиниши давлат бюджетига йилига 195 000 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  таклиф этилаётган реабилитация дастурини амалга оширишнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш шуни кўрсатдики, ундан фойдаланилганда реабилитация муддати 3 ойдан 6 ойгача, фойдаланилмаганда эса муддатлар 9 ойдан 12 ойгача узайиши мумкинлиги аниқланди. Ушбу патологияни даволашда 36 нафар бемор учун ҳисобланган умумий иқтисодий самарадорлик 11 999 987,85 сўмни, бир бемор учун эса 333 332 сўмни ташкил этади. Хулоса: Бу бизга ушбу патологияга эга беморларнинг кенг доираси орасида таклиф қилинган дастурдан фойдаланишни тавсия қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Орқа миянинг туғруқ жароҳатлари бўлган болаларнинг ҳаёт сифати ва реабилитация тадбирларни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгашининг 18.11.2023 йил 62-сонли маълумотномаси тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish