Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукадырова Наргизахон Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар ва ўсмирларда III синф аномалияларнинг скелет шаклларини даволашда замонавий кенгайтирувчи аппаратдан фойдаланилишини асослаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib.3378.
Илмий раҳбар: Насимов Эльбек Эльхонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Лазарева Ольга Вячеславовна, тиббиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: А.Е.Евдокимов номидаги Москва тиббиёт стоматология университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар ва ўсмирларда кузатиладиган III-синф окклюзия аномалияларини даволашда инновацион олинадиган кенгайтирувчи аппаратдан фойдаланишни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар ва усмирларда III- Синф аномалияларда юқори жағ торлиги  паски  жағни ўлчамига нисбатан кўп учрашиши илмий асосланган;
компьютер дастур ёрдамида тиш қаторларни керакли кенгайтиришни аниқлаши ташхислаш ва даволаш режасини такомиллаштириши исботланган;
ўсиш потенциалини ва йўналишини инобатга олган холадда болалар ва ўсмирларда юқори жағни скелет кенгайиши III Синф аномалияларни даволашини такомиллаштириши исботланган.
болалар ва усмирларда III Синф аномалияларда инновацион кенгайтирувчи аппрата ёрдамида юқори жағни скелет кенгайтириш ва олдинга чиқариши такомиллашириши ва ортодонтик даволаши мутлақо модификация қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 7 сентябрдаги 57-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 7 октябрдаги № 11667277-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: Болалар ва ўсмирларда III синф аномалияларда юқори жағ торлиги, пастки жағни ўлчамига нисбатан кўп учрашиши илмий асосланди. Илмий янгиликнинг ахамияти: Бу эса ўз навбатида ортодонтик даволанишни режалаштиришда ва тўғри беморларни тасхишлашла, катта ёрдамга эга. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Самарқанд шахар поликлиникаси буйруқ (14.08.2023й №14-08) билан ва Тошкент давлат стоматология клиникаси бўлимларда буйруқ (05.05.2023 № 28) асосида тиббиёт бирлашмасида жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олинган натижаларнинг амалиётига тадбиқ этилиши ахоли ўртасида III синф аномалияларни диагностика омилларини ва даволаш холатларини вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, даво муолажаларнини индивидуал танлаб бериш беморларда кузатиладиган асоратларни олдини олишга ва даво самарасини оширишга беморлар турмуш сифатини яхшилашга ва аномалия зўрайиб бориш кўрсаткичларининг камайиши имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: III синф аномалиялар билан касалланган болалар ва ўсмирларда касалликнинг турли даврларда юқори жағни пастки жағга нисбатан торайишининг клиник кечиш хусусиятларига таъсири тахлили беморларда ва даволашни аниқлаш натижасида 1 та нафар бемор учун 400 000 сўм иқтисод қилинди. Ушбу холатларда ўртача 3 нафар беморда иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 1200000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: Ушбу холатда айтиб ўтилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 850000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350000  сўмга иқтисод қилиш имконини берди.  Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Болалар ва ўсмирларда III синф аномалияларнинг скелет шаклларини даволашда замонавий кенгайтирувчи аппаратдан фойдаланилишини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд  тиббиёт университетининг 2023 йил 7-октябрдаги  № 11667277-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: Компьютер дастур йордамида тиш қаторларни керакли кенгайтиришни аниқлаш, ташхислаш ва даволаш режасини такомиллаштириш исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бу эса уларнинг ушбу беморларда III синф аномалиялар билан болалар ва ўсмирларда юқори жағни қанча кенгайтиришни аниқлашда ёрдам беради. Ушбу гурух беморлар юқори жағни торлигини бартараф қилиш ва шунингдек уларни назорат қилиш энг мухим вазифалардан бири болиб хисобланади. Тиш ёйларнинг 3D моделларини ўлчаш юқори жағни кенгайтириш зарурлигини илмий асослаш имконини берди, ва бу инновацион олинадиган юқори жағни кенгайтирувчи аппаратдан фойдаланиш кўрсаткичларини автоматик хисоблаш ва аниқлаш учун фойдали модель акс эттирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар поликлиникаси буйруқ (14.08.2023й №14-08) билан ва Тошкент давлат стоматология клиникаси бўлимларда буйруқ (05.05.2023 № 28) асосида тиббиёт бирлашмасида жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даволаш жараёнида юзага келиши  мумкун болган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги нафас олиш яхшиланади ва фаол ижтимоий ва мехнат фаолиятига қайтаради; ушбу аномалияга чалинган беморларнинг хаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликни келтириб чикарувчи омилларнинг аниқлашига кўра 1 нафар бемор учун 350000 сўм иқтисод қилинди (хар хил текширув амалиетлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 25% (30 дан 7 та беморлар) III синф аномалиялар билан касалланган беморлар даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини 2450000 (7 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади. Хулоса ушбу холатнинг амалиётига жорий қилиниши бир нафар бемор хисобидан бюджет маблагларини 1800000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблагларни 650000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Болалар ва ўсмирларда III синф аномалияларнинг скелет шаклларини даволашда замонавий кенгайтирувчи аппаратдан фойдаланилишини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд  тиббиёт университетининг 2023 йил 7-октябрдаги  № 11667277-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: Ўсиш потенциали ва йўналишини инобатга олган холатда болалар ва ўсмирларда юқори жағни скелет кенгайиши III Синф аномалияларни даволашини такомиллаштириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ушбу усуллар аномалияларнинг ривожланиши хавфи юқори бўлган гурухларни аниқлашга ердам беради. Шу билан бирга дифференциал эрта профилактика чораларига ва ортодонтик чора-тадбирларни самарадорлиги ошишига имкон яратди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Самарқанд шахар поликлиникаси буйруқ (14.08.2023й №14-08) билан ва Тошкент давлат стоматология клиникаси бўлимларда буйруқ (05.05.2023 № 28) асосида тиббиёт бирлашмасида жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юқори жағни торайиши аномалиядан кейинги асоратлар ривожланишнинг олдини олиш чораларини белгилайди; аномалиядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; ушбу даволанишдан кейин беморларнинг хаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ушбу келтирилган текширув амалиети беморларнинг даволанишдан кейинги стоматологик муолажадан ташқари, даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди, қайта кўрик 50000 сўм, қайта цефалограмма тахлили – 150000 сўм, қайта 3D сканерлаш – 150000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 550000 сўм ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадорлик эса 1650000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: Ушбу текширув усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 350 000 сўмга ва бюджетдан ташқари 150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.  Ортодонтик даволанаётган беморларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларини олди олиниб бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига 150 000 сўмдан 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Болалар ва ўсмирларда III синф аномалияларнинг скелет шаклларини даволашда замонавий кенгайтирувчи аппаратдан фойдаланилишини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд  тиббиёт университетининг 2023 йил 7-октябрдаги  № 11667277-сонли хати юборилган.
туртинчи илмий янгилик: Болалар ва ўсмирларда III синф аномалияларда инновацион кенгайтирувчи аппарат ёрдамида юқори жағни скелет кенгайтириш ва олдинга чиқариш такомиллаштириш ва ортодонтик даволаш мутлақо модификация қилиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тавсияларнинг амалга оширилиши юкори жағни олдинга тортиш имконияти билан инновацион олинадиган кенгайтирувчи аппарат ёрдамида ушбу окклюзия аномалиясини даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Самарқанд шахар поликлиникаси буйруқ (14.08.2023й №14-08) билан ва Тошкент давлат стоматология клиникаси булимларда буйруқ (05.05.2023 № 28) асосида тиббиёт бирлашмасида жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юқори жағни торайиши аномалияладан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; аномалиядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради;  ушбу даволанишдан кейин беморларнинг хаёт сифатини яхшилайди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг стоматологик даволаниш учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг стоматологияга 1 ойда қайта кўрик 4 марттадан 1 мартагача қискариб, кенгайтирувчи аппаратни ясаш учун бир хафтадан (7 кундан 1 кунгача) қисқарди.  Хулоса: Янги инновацион аппаратадан фойдаланиш асослигини, бу илмий тадқиқотни назарий ёндашувлар ва усуллардан фойдаланиш, уларни услубий жихатдан тўғри амалга ошириш, замонавий қўшимча клиник, фотометрик, антропометрик тишларни 3 D тахлил қилиш, цефалометрик конус-нурли компьютер томографияси ва статистик ишлов бериш усуллар ердамида олинган маълумотларни етарли даражада текшириш, бахолаш ва тахлил қилиш билан тасдиқланди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Болалар ва ўсмирларда III синф аномалияларнинг скелет шаклларини даволашда замонавий кенгайтирувчи аппаратдан фойдаланилишини асослаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд  тиббиёт университетининг 2023 йил 7-октябрдаги  № 11667277-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish