Sayt test rejimida ishlamoqda

Игамбердиева Ранохон Шухратходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда бўлмачалар фибрилляциясида антикоагулянтларнинг қўлланилиши” 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib1402.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Шерзод Сайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт акадэмияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги III босқичи билан бўлмачалар фибрилляцияси бўлган беморларда асоратларнинг хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда антикоагулянт терапиянинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллиги ва бўлмачалар фибрилляцияси бўлган беморларда буйрак функцияси сақланган беморларга нисбатан тромбоэмболик ва геморрагик асоратлар хавфининг ортиши асосланган;
бўлмачалар фибрилляцияси негизида сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда коптокчалар филтрацияси тезлигининг пасайиши даражаси ва тромбоэмболик асоратларнинг ривожланиш эҳтимоли ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
варфаринни узоқ муддат қўллаш тромбоэмболик асоратлар ва йирик геморрагик ҳодисалар хавфини ошириши, шунингдек, бўлмачалар фибрилляцияси ва сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда буйрак филтрацияси функциясини камайтириши исботланган;
сурункали буйрак касаллиги ва бўлмачалар фибрилляцияси мавжуд беморларни анъанавий даволашга қўшимча равишда янги перорал антикоагулянтларни биргаликда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 10 ноябрдаги 03/113 сон хулосасига кўра:
сурункали буйрак касаллиги ва бўлмачалар фибрилляцияси бўлган беморларда тромбоэмболик ва геморрагик асоратлар ривожланиш хавфининг бўлмачалар фибрилляцияси ва буйрак фаолияти сақланган беморларга нисбатан ортиши асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вилояти Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси 10.09.2021 йилдаги 106-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 07.09.2021 йилдаги 122-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган;
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот давомида ишлаб чиқилган бўлмачалар фибрилляцияси мавжуд беморларни олиб бориш алгоритмидан фойдаланиш беморлар ўртасида коморбид ҳолатни эрта ташҳислаш имконини берди ҳамда буйрак фаолиятидаги бузилишларни прогрессияланишини камайтирди. Бўлмачалар фибрилляцияси ва буйраклар фаолияти сақланган беморларда ногиронлик кўрсаткичини 14,3% га камайтириш,  бўлмачалар фибрилляцияси ва сурункали буйрак касаллигининг III босқичи бўлган беморларда ногиронлик кўрсаткичини 12,1% га камайтириш ҳамда уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада даволаниш учун қолиш муддатини ўртача 9,2 кундан 7,4 кунгача қисқартиртирилди, бу тўлов миқдорини тахминан 350460 сўмга камайтирган (Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 194700 сўмни ташкил қилади); бир бемор шифохонада даволаниши учун ўртача бир кун учун 115 000 сўм миқдорда дори воситалари сарфланади, хусусан, бир бемор учун 207000 сўмни   дори воситалари ҳисобига тежашга эришилди. Бўлмачалар фибрилляцияси ва буйраклар фаолияти сақланган беморларда ногиронлик кўрсаткичини камайтириш ҳисобига ўртача 100 ногиронга нисбатан олинганда ажратиладиган бир ойлик ногиронлик нафақасини 10682100 сўмга   тежашга,  бўлмачалар фибрилляцияси ва сурункали буйрак касаллиги III босқичи бўлган беморларда ўртача 100 ногиронга нисбатан олинганда 9038700 сўмга тежашга эришилди (1 ногирон учун ойлик ногиронлик нафақа 747000 сўм).  
Хулоса: бўлмачалар фибрилляцияси билан касалланган беморларда буйракларнинг филтрлаш фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш тромбоэмболик ва геморрагик асоратларни эрта ташхислашга имкон бериб, тавсия этилган алгоритм қўлланилганда бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 557460 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Аҳоли ўртасида ногиронликликни буйраклар фаолияти сақланган бўлмачалар фибрилляцияли беморларда 14,3% га камайтириш,  сурункали буйрак касаллиги III босқичи бўлган беморларда 12,1% га камайтиришга эришилган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Игамбердиева Ранохон Шухратходжаевнанинг “Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда бўлмачалар фибрилляциясида антикоагулянтларнинг қўлланилиши” Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2021-йил 15-октабрдаги 03/2112-сонли хати соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу мавзу бўйича илмий янгиликларни жорий этиш бўйича юборилди.
Бўлмачалар фибрилляцияси негизида сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда коптокчалар филтрацияси тезлигининг пасайиши даражаси ва тромбоэмболик асоратларнинг ривожланиш эҳтимоли ўртасидаги боғлиқлик аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вилояти Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси 10.09.2021 йилдаги 106-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 07.09.2021 йилдаги 122-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллигининг ўрта оғир босқичидаги беморлар статистик маълумотларгам кўра йилига 2 марта шифохонада даволанишади. Коптокчалар филтрацияси тезлигининг пасайиши сурункали буйрак касаллигини кейинги терминал босқичига ўтишига сабаб бўлади. Бир томондан, бу ҳолат диализ оладиган беморлар сонини оширади ва давлат бюджети томонидан қўшимча маблағ ажратилишини талаб қилади. Бошқа томондан, тромбоэмболик асоратлар, ногиронлик ва ўлим сонини ортишига сабаб бўлади. Тадқиқот тавсияларига кўра беморларни олиб бориш, юқорида санаб ўтилган асоратлар сонини кескин камайтирди. Ишлаб чиқилган алгоритм бўйича ташҳислаш ҳамда даволаш усуллари асосида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қисқартиришнинг иқтисодий таъсири ҳисоблаб чиқилди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйраклар фаолиятини мониторинги учун ҳар уч ойда бир беморга 49500 сўм бюджетдан маблағ ажратилса, натижада, буйракларнинг филтрлаш фаолияти меъёрда ушлаб турилади ва тромбоэмболик асоратлар сони камаяди. Чунки миокард инфаркти ёки инсулт ҳолати ривожланганда реанимация бўлимида даволанишни буджет маблағидан (1 кунга ўртача 180 000 – 240 000 сарфлашни) талаб этади. Агар беморларда сурункали буйрак касаллигини терминал босқичига ўтиши кузатилса, бу уларни гемодиализ олиши учун 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларидан 500 000 сўм ажратилади ва буджетдан ташқари маблағларни 130 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: буйраклар фаолиятини меъёрда ушлаб туриш сурункали буйрак касаллигини ривожланишини чеклаш, касалликни диализ босқичига ўтишини бартараф этиш, инсулт, миокард инфаркти ва бошқа тизимли тромбоэмболиялар сонини камайтириш ҳисобига ногиронлик ва ўлимлар сонини пасайтириш туфайли бир бемор учун буджет маблағларидан 680 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағлардан 130 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Игамбердиева Ранохон Шухратходжаевнанинг “Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда бўлмачалар фибрилляциясида антикоагулянтларнинг қўлланилиши” Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2021-йил 15-октабрдаги 03/2112-сонли хати соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу мавзу бўйича илмий янгиликларни жорий этиш бўйича юборилди.
Варфаринни узоқ муддат қўллаш тромбоэмболик асоратлар ва йирик геморрагик ҳодисалар хавфини ошириши, шунингдэк, бўлмачалар фибрилляцияси ва сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда буйрак филтрлаш функциясини камайтириши исботланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вилояти Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси 10.09.2021 йилдаги 106-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 07.09.2021 йилдаги 122-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тромбоэмболик асоратлар профилактикаси мақсадида варфаринни қабул қилишни энди бошлаган беморларга ҳалқаро меъёрий нисбат кўрсаткичи биринчи ҳафта давомида ҳар куни, иккинчи ҳафтадан бошлаб ҳар уч кунда "мақсадли терапевтик диапазонга" эришилгунча (2,0-3,0) текшириб борилади. Сўнгра 1 ойда бир марта текширилади. Лекин бемор парҳезни бузса ёки варфарин билан реакцияга киришувчи дори воситаларни қабул қилса, яна ҳалқаро меъёрий нисбат кўрсаткичини қўшимча текширишни талаб этилади. Агар ҳалқаро меъёрий нисбатни тегишли меʼёрларда ушлаб турилмаса, қон кетишлар (27,6%) ҳамда тромбоэмболик асоратлар (20,7%) сони кескин ортади. Варфаринни узоқ вақт давомида қабул қилиш натижасида буйрак фаолияти сақланган беморларда варфарин сабабли ривожланган нефропатия юзага келди ва сурункали буйрак каксаллиги 3 босқичи бўлган беморларда 24,1% ҳолатда 4 босқичга - диализ олди босқичига ўтиши кузатилди. Варфарин билан терапия қўшимча текширувларни талаб қилади, қон кетишлар ҳисобига беморларни касалхонага мурожат қилишини ва анемия ҳолатини даволаш учун қўшимча дори воситаларни қўллашни талаб этади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: витамин К антогонисти билан антикоагулянт терапия қабул қилаётган беморга ҳалқаро меъёрий нисбат текшируви 1 марталик 21900 сўмни ташкил этади. Варфарин олаётган беморга йил давомида ҳалқаро меъёрий нисбатни таҳлили 1 бемор учун давлат бюджети ҳисобидан ўрта ҳисобда 525600 сўм ажратиш кераклиги аниқланган. Варфарин билан терапия давомида беморларда клиник аҳамиятга эга катта бўлмаган қон кетишлар (6,9%) кузатилган. Бу беморлар шифохонага ётқизилган ҳамда даволаниш учун қолиш муддати ўртача 5 кун давом этган. Бир бемор даволаниши учун ўртача бюджет ҳисобидан 1110200 сўм, бюджетдан ташқари 150000 сўм миқдорда маблағ сарфланган.
Хулоса: бўлмачалар фибрилляцияси ва сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда варфарин билан антикоагулянт терапия олиб бориш 1 бемор учун бюджет маблағи ҳисобидан 1635800сўм, бюджетдан ташқари 150000 сўм маблағ ажратиш кераклиги аниқланган.  
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: Игамбердиева Ранохон Шухратходжаевнанинг “Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда бўлмачалар фибрилляциясида антикоагулянтларнинг қўлланилиши” Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2021-йил 15-октабрдаги 03/2112-сонли хати соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу мавзу бўйича илмий янгиликларни жорий этиш бўйича юборилди.
Сурункали буйрак касаллиги ва бўлмачалар фибрилляцияси бўлган беморларни анъанавий даволашга қўшимча равишда янги перорал антикоагулянтларни биргаликда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган, шу жумладан, бу коморбид ҳолатларни даволашда янги истиқболли усулларни кўрсатади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент вилояти Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси 10.09.2021 йилдаги 106-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 07.09.2021 йилдаги 122-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ривароксабан билан терапия йил давомида тромбоэмболик асоратларни 12,1% га ҳамда геморрагик асоратларни 19% га камайтиришга эришилган. Бу беморларда ренал анемиянинг зўрайиши кузатилмаган. Бунинг сабабларидан бири, беморларда кам миқдорда фақат кичик қон кетишлар (4,7%) кузатилганлиги туфайли уларнинг қондаги гемоглобин ва эритроцитлар кўрсаткичлари йил давомида деярли ўзгаришсиз қолганлиги аниқланган. Шу билан биргаликда, ривароксабанни қўллаш натижасида  сурункали буйрак касаллиги III босқичи бўлган беморларда коптокчалар филтрациясининг тезлиги бир йил ичида 2,3 мл/мин/1,73м2 га пасайганлиги, бу антикоагулянтнинг  нефропротектив самарадорлигини намоён қилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бевосита таъсир этувчи антикоагулянтлар, хусусан, ривароксабан  бошқа перорал антикоагулянтлардан фарқли равишда доимий лаборатория мониторингини талаб қилмаганлиги сабабли 1 бемор учун давлат бюджети ҳисобидан бир йил ичида 483000 сўм иқтисод қилиниши ҳисобланган. Ривароксабан билан даволаш натижасида сурункали буйрак касаллиги ва буйрак анемиясининг кучайииши кузатилмаганлиги сабабли бир бемор учун давлат бюджети ҳисобидан 415000 сўм, бюджетдан ташқари 120000 сўм миқдорда маблағ тежалган.
Хулоса: сурункали буйрак касаллиги ва бўлмачалар фибрилляцияси бўлган беморларда  ривароксабан билан даволаш тромбоэмболик (12,1%) ва геморрагик (19%) асоратларни  камайтиришга, сурункали буйрак касаллиги ва буйрак анемиясининг кучаймаганлигига эришиш туфайли  давлат бюджети ҳисобидан 898000 сўм, бюджетдан ташқари 120000 сўм миқдорда маблағ тежалган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Игамбердиева Ранохон Шухратходжаевнанинг “Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда бўлмачалар фибрилляциясида антикоагулянтларнинг қўлланилиши” Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2021-йил 15-октабрдаги 03/2112-сонли хати соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу мавзу бўйича илмий янгиликларни жорий этиш бўйича юборилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish