Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипова Нозима Абраровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизимли склеродермия турли кечиш вариантларида қон зардобидаги цитокинларнинг клиник аҳамияти» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1874.
Илмий раҳбар: Джураева Элнора Рустамовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Халмурад Садуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Акбар Хатамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли склеродермиянинг турли кечиш вариантларида қон зардобидаги цитокинларнинг клиник ва диагностик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли склеродермиянинг турли кечиш вариантларида фаол яллиғланиш синамаларининг қон зардобидаги цитокинлар билан ўзаро боғлиқлик даражаси аниқланган;
касалликнинг диффуз шаклида антинуклеар антитана ва топоизомераза 70 га қарши антитананинг 1,5-2 баробарга лимитирланган шаклига нисбатан баландлиги, аксинча антицентромер антитана кўрсаткичларининг лимитирланган шаклида 2 баробар ортиши эрта ташхисий мезонлар сифатида асосланган;
тизимли склеродермиянинг диффуз шаклида 50% дан ортиқ беморларда қўл йирик ва ўрта артерияларида коллатерал тип, лимитирланган шаклида эса асосан магистрал типдаги қон оқими кузатилиши асосланган;
тизимли склеродермиянинг турли клиник вариантларида интерлейкинлар (хусусан, интерлейкин-4) касалликнинг фиброз жараёнини ривожланишида прогностик маркёр сифатида қўлланилиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 09 октябрдаги 10/033 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тизимли склеродермиянинг турли кечиш вариантларида фаол яллиғланиш синамаларининг қон зардобидаги цитокинлар билан ўзаро боғлиқлик даражаси аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 28.01.2023 йилдаги 17-I-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туман кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 30.01.2023 йилдаги 124-Т-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фаол яллиғланиш синамалари, қон зардобидаги цитокинлар миқдорини касалликнинг турли клиник шаклларида аниқлаш уни  эрта ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилашга, асоратларнинг олдини олиш натижасида кўп харажатли ва қўшимча вақт талаб қилувчи текширув, даволаш усулларини қўллаш сарф харажатларини камайтириш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермиянинг турли кечиш вариантларида фаол яллиғланиш синамаларининг қон зардобидаги цитокинлар билан ўзаро боғлиқлиги иммун яллиғланишни, касаллик фаоллигини баҳолаш орқали эрта ташхислаш тавсия этилган. Натижада беморларнинг шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 126 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 53 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: тизимли склеродермиянинг турли кечиш вариантларида фаол яллиғланиш синамаларининг қон зардобидаги цитокинлар билан ўзаро боғлиқлигини эрта ташхислаш касалликни даволаш чора тадбирларини мувофиқлаштиришга имкон берди. Натижада беморнинг шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Тизимли склеродермия турли кечиш вариантларида қон зардобидаги цитокинларнинг клиник аҳамияти” мавзусида илмий янгилигини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 декабрдаги 03/5365 сонли хати юборилди.
иккинчи илмий янгилик: касалликнинг диффуз шаклида антинуклеар антитана ва топоизомераза 70 га қарши антитананинг 1,5-2 баробарга лимитирланган шаклига нисбатан баландлиги, аксинча антицентромер антитана кўрсаткичларининг лимитирланган шаклида 2 баробар ортиши эрта ташхисий мезонлар сифатида асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 28.01.2023 йилдаги 17-I-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туман кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 30.01.2023 йилдаги 124-Т-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермиянинг турли кечиш вариантларида қон зардобидаги аутоантитаналарни аниқланиши эрта  ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилаган, ушбу касаллик билан боғлиқ асоратлар камайишига олиб келди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бу маблағнинг тежалиши, стационарда даволаниш муддатининг 2 кунга қисқариши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган харажатларни камайиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 2 кунда 654 000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Таклиф қилинган қон зардобидаги аутоантитаналарни аниқлаш усули 245 000 сўм бўлса, ҳар бир бемордан кунлик 409 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Хулоса: тизимли склеродермиянинг турли кечиш вариантларида қон зардобидаги аутоантитаналарни аниқлаш усулини татбиқ этиш орқали касаллик асоратларини ривожланишини,  уларни олдини олиш чора тадбирларини ишлаб чиқилиб тадқиқотга жалб қилинган бир бемор ҳисобидан 409 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Тизимли склеродермия турли кечиш вариантларида қон зардобидаги цитокинларнинг клиник аҳамияти” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 декабрдаги 03/5365 сонли хати юборилди.
учинчи илмий янгилик: тизимли склеродермиянинг диффуз шаклида 50% дан ортиқ беморларда қўл йирик ва ўрта артерияларида коллатерал тип, лимитирланган шаклида эса асосан магистрал типдаги қон оқими кузатилиши асосланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 28.01.2023 йилдаги 17-I-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туман кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 30.01.2023 йилдаги 124-Т-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қўл артериялари допплерографияси орқали томирларда қон оқимини аниқлаш орқали томирларда коллатерал оқимни эрта ташхислашга, касаллик кечишини ва нохуш асоратларни камайишига олиб келди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ривожланган асоратларни даволаш ва реабилитация қилиш учун сарфланадиган маблағнинг ҳамда унинг натижасида стационарда даволаниш муддатининг 2 кунгача қисқариши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 2 кунда 654 000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Таклиф қилинган қўл артерияларини текшириш усули 150 000 сўм бўлса, ҳар бир бемордан кунлик 504 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Хулоса: Таклиф қилинган тизимли склеродермия билан касалланган беморларда қўл артериясини допплер текшируви усулини татбиқ этиш натижасида беморлардаги томирларда қон оқими ўзгариши барвақт аниқланган,  кузатилиши мумкин бўлган асоратлар олди олинган ҳамда бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган бир бемор ҳисобидан 504 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Тизимли склеродермия турли кечиш вариантларида қон зардобидаги цитокинларнинг клиник аҳамияти” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 декабрдаги 03/5365 сонли хати юборилди.
тўртинчи илмий янгилик: тизимли склеродермиянинг турли клиник вариантларида интерлейкинлар (хусусан, интерлейкин-4) касалликнинг фиброз жараёнини ривожланишида прогностик маркёр сифатида қўлланилиши аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 28.01.2023 йилдаги 17-I-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туман кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 30.01.2023 йилдаги 124-Т-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
таклиф қилинган яллиғланишга қарши цитокини бўлган интерлейкин-4 миқдорини аниқлаш, тизимли склеродермия билан касалланган беморларда ички аъзолар фиброзини эрта ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилаган, бу эса ногиронликнинг олдини олиб беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
1) тизимли склеродермия билан касалланган беморларда ички аъзоларнинг фиброзланиш хавфи юқорилигини кўрсатувчи белгилар ривожланганда интерлейкин-4 миқдорини эрта ташхислаш ва профилактика қилиш натижасида касаллик давомийлигининг камайиши йўли билан стационар даволаниш кунларини камайтириш ҳисобига иқтисод қилинган.
2) тизимли склеродермия билан касалланган беморларда ички аъзоларнинг фиброзланиш хавфи юқорилигини кўрсатувчи белгиларни текшириш, фиброзни эрта ташхислаш ва профилактика қилиш иқтисодий самарадорлигининг амалиётга татбиқ қилинишида тежамкорлик самарадорлиги ҳар бир бемор учун шифохона шароитида даволаниши бир кунлик харажати: 234 000 сўм бўлса, 2 ўрин куни қисқариши ҳисобига 468 000 сўм маблағ иқтисод қилинади.
Хулоса: таклиф қилинган яллиғланишга қарши цитокин бўлган интерлейкин-4 миқдорини аниқлаш, тизимли склеродермия билан касалланган беморларда ички аъзолар фиброзини эрта ташхислаш ва прогнозлаш чора тадбирларини мувофиқлаштиришга имкон берди. Бунинг натижасида сарф-харажат камайиб, иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун 468 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Тизимли склеродермия турли кечиш вариантларида қон зардобидаги цитокинларнинг клиник аҳамияти” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 декабрдаги 03/5365 сонли хати юборилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish