Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниева Нафиса Абраровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизимли склеродермия билан касалланган беморларда эрта атеросклерознинг клиник - диагностик жиҳатлари» 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1876.
Илмий раҳбар: Ризамухамедова Машхура Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда эрта атеросклерознинг клиник - диагностик жиҳатларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли склеродермия билан касалланган беморларнинг 89,5% да юрак қон томир хавф омиллари кузатилиб, хавф омилларидан 5 та ва ундан юқори учраши 38,4% беморларда аниқланган;
 тизимли склеродермия билан касалланган беморларда уйқу артерияси допплерографиясида атеросклеротик ўзгаришлар ривожланиши кузатилиб, 18,6% беморларда атеросклеротик пилакча ҳамда интима - медиа комплекси қалинлашиши 32,4% ҳолатда аниқланган;
тизимли склеродермияли беморларда атеросклерознинг анъанавий хавф омилларидан (умумий холестерин, триглицерид, зичлиги паст липопротеид) ва интерлейкин-6 ўртасида ўзаро тўғри, зичлиги юқори липопротеидлар билан тескари боғлиқлик  аниқланган;
тизимли склеродермия билан касалланган беморларда моноклонал антитана препаратини интерлейкин-6 га таъсири орқали яллиғланишга қарши ва кардиоваскуляр тизимидаги ижобий самараси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 9 октябрдаги 10/034 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тизимли склеродермия билан касалланган беморларнинг 89,5% да юрак қон томир хавф омиллари кузатилиб, хавф омилларидан 5 та ва ундан юқори учраши 38,4% беморларда аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 28.01.2023 йилдаги 16-I-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туман кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 10.01.2023 йилдаги 123-Т-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
 Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермияли беморларда юрак қон – томир хавф омилларини эрта ташхислаш орқали мумкин бўлган асоратлар ривожланишини олдини олишга имконият беради; даволаш чора тадбирларини сифатини оширишга ва касалхонага қайта мурожаат қилиш сонини 29% га камайтиради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) тизимли склеродермия билан касалланган беморларда юрак қон – томир хавф омилларини эрта ташхислаш 31% ҳолатда атеросклероз авж олиб боришини олдини олишга имконият беради. 2) тизимли склеродермия билан касалланган беморларда хавф омилларини эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда битта бемор учун шифохона шароитида даволанишни бир кунлик харажати: 989 000 сўм бўлса, 86 нафар бемордан касалликни авж олиб боришини ва асоратларини 7 бемордан 4 беморгача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 989 000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3 нафар бемор учун 2 967 000 сўмни ташкил қилади.
Хулоса: тизимли склеродермия билан оғриган беморларда юрак  қон–томир хавф омилларини эрта ташхислаш, касалликни ривожланишини ва асоратларини олдини олиш орқали бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 967 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 989 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Тизимли склеродермия билан касалланган беморларда эрта атеросклерознинг клиник-диагностик жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 декабрдаги 03/5366-сонли хати юборилди.
иккинчи илмий янгилик: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда уйқу артерияси допплерографиясида атеросклеротик ўзгаришлар ривожланиши кузатилиб, 18,6% беморларда атеросклеротик пилакча ҳамда интима - медиа комплекси қалинлашиши 32,4% ҳолатда аниқланди.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 28.01.2023 йилдаги 16-I-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туман кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 10.01.2023 йилдаги 123-Т-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда уйқу артерияси допплерографиясини ўрганиш орқали томирларда атеросклероз ривожланишини эрта ташхислашга, касаллик кечишини ва нохуш асоратларни камайишига олиб келди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда уйқу артерияси допплерографияси қўлланилиши орқали томирлардаги атеросклеротик ўзгаришларни эрта аниқлаш натижасида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни даволаш ва реабилитация қилиш учун сарфланадиган маблағнинг ҳамда унинг натижасида шифохонада даволаниш муддатининг 2 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда шифохонада даво кунлари қисқариши ҳисобидан 2 кунда 700 000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Таклиф қилинган уйқу артерияларини текшириш усули 150 000 сўм бўлса, бемордан кунлик 550 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Хулоса: таклиф қилинган тизимли склеродермия билан касалланган беморларда уйқу артериясини допплер текшируви усулини татбиқ этиш натижасида беморлардаги томирларда атеросклероз ривожланиши барвақт аниқланган,  кузатилиши мумкин бўлган асоратлар олди олинган ҳамда бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган бир бемор ҳисобидан 550 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Тизимли склеродермия билан касалланган беморларда эрта атеросклерознинг клиник-диагностик жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 декабрдаги 03/5366-сонли хати юборилди.
учинчи илмий янгилик: тизимли склеродермияли беморларда атеросклерознинг анъанавий хавф омилларидан (умумий холестерин, триглицерид, зичлиги паст липопротеид) ва интерлейкин-6 ўртасида ўзаро тўғри, зичлиги юқори липопротеидлар билан тескари боғлиқлик  аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 28.01.2023 йилдаги 16-I-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туман кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 10.01.2023 йилдаги 123-Т-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яллиғланиш олди цитокини бўлган интерлейкин-6 миқдорини, атеросклероз хавф омилларини аниқлаш, касаллик фаоллигини камайтирувчи дори воситаларини вақтида тавсия қилиш орқали ривожланиши мумкин бўлган кардиоваскуляр асоратларнинг олдини олиш натижасида кўп харажатли ва қўшимча вақт талаб қилувчи текширув, даволаш усулларини қўллаш сарф харажатларини камайтириш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда иммун яллиғланишни, дислипидемия жараёнини ва интерлейкин-6 миқдорини камайтириш мақсадида ген-инженер биологик дори воситаси билан бирга статин қўллаш тавсия этилган. Натижада беморнинг ва шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 126 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 53 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда юрак қон-томир тизими хавф омилларини, интерлейкин-6 миқдорини ортишини эрта ташхислаш касалликни даволаш чора тадбирларини мувофиқлаштиришга имкон берди. Натижада беморда юқоридаги жараёнларни камайтириш мақсадида ген-инженер биологик дори воситаси билан бирга статин қўллаш тавсия этилган ва шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Тизимли склеродермия билан касалланган беморларда эрта атеросклерознинг клиник-диагностик жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 декабрдаги 03/5366-сонли хати юборилди.
тўртинчи илмий янгилик: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда моноклонал антитана препаратини интерлейкин-6 га таъсири орқали яллиғланишга қарши ва кардиоваскуляр тизимидаги ижобий самараси аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 28.01.2023 йилдаги 16-I-сонли буйруқ ҳамда Сурхондарё вилояти Шеробод туман кўп тармоқли тиббиёт маркази ревматология бўлими бўйича 10.01.2023 йилдаги 123-Т-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермияли беморларда моноклонал антитана препаратларининг юрак қон - томир тизимига ижобий таъсири аниқланди, яъни, чап қоринча қон отиш фракциясини 6,1% га ортиши ва интима-медиа комплекси қалинлигини 8,8% га камайиши билан намоён бўлди. Шу билан бирга, даво таъсирида касаллик фаоллигининг пасайиши натижасида дислипидемия кўрсаткичларини ишончли равишда ўзгаришига эришилди (холестерин 18,4%, триглицерид 54%, зичлиги паст липопротеид 31,8%, атерогенлик коэффиценти 43,8% га пасайиши ва зичлиги юқори липопротеид 28,2% га ортиши) ва атеросклерознинг авж олишини олди олинди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда иммун яллиғланиш, интерлейкин-6 миқдорини ва дислипидемияни камайтириш мақсадида ген-инженер биологик дори воситасини статин билан қўллаш натижасида беморларда шифохонада даволашнинг иқтисодий харажатларини 29% га камайтирди; 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,7 кундан 8,8 кунга қисқартирилиб, шифохонада даволаш тўлов миқдори 830 000 сўмга камайтирилди.
Хулоса: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда даволаш чора-тадбирларини барвақт бошлаш орқали касаллик фаоллигини камайтириш, юракдаги фиброз жараёнларини ривожланишини олди олиш ҳамда унинг оқибатида кузатиладиган асоратлар бартараф этилиши натижасида бюджетдан ташқари маблағларни 830 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Тизимли склеродермия билан касалланган беморларда эрта атеросклерознинг клиник-диагностик жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 15 декабрдаги 03/5366-сонли хати юборилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish