Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансуров Шохрух Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон бездаги операцияларда маҳаллий интраоператив гемостазнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3404.
Илмий раҳбар: Касимов Адхам Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нуритдинов Ориф Толипович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гемостазга эришиш ва репаратив фаолликни кучайтириш ҳисобига операциядан кейинги асоратларни камайтириш орқали қалқонсимон безда ўтказиладиган жаррохлик аралашувлар натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қалқонсимон бездаги оператив аралашувларда резекцион юзага целлюлоза асосидаги гемостатик воситанинг ва паст қувватли лазер таъсирини қўлланилиши қон кетишини тез ва турғун тўхтатишни таъминлаши ҳамда электрохирургик гемостаз учун ҳос бўлган битишмалар ва чандиқларни ҳосил бўлиш жараёнини ривожланиш хавфини пасайишига кўмаклашиши аниқланган;
тажриба ҳайвонларида қалқонсимон без тўқимасига гемостаз мақсадида юқори частотали ток билан таъсир этилганда, эрта муддатларда локал гематомалар шаклланиши ва дағал бириктирувчи тўқимали фиброз ўзгаришлар ривожланиб, тўқима қаватларининг суст регенерацияси билан тавсифланувчи чуқур деструктив-некротик ўзгаришлар ривожланиши исботланган;
қалқонсимон без резекциясидан сўнг жарохат юзасига гемостатик восита ва паст қувватли лазер таъсирининг қўлланилиши ноинфекцион тусга эга бўлган яллиғланиш жараёнини устунлигини ҳамда барча қаватларнинг гистофункциясини тикланиши ва юмшоқ толали бириктирувчи тўқиманинг шаклланиши билан регенерация жараёнларининг тезлашишини таъминлаши аниқланган;
қалқонсимон безда ўтказиладиган операцияларда қон кетишини тўхтатиш ва регенерацияни тезлатилишини таъминловчи қўшма кимёвий-физик таъсир кўрсатиш билан тавсифланадиган локал гемостаз ва репаратив жараёнларни яхшилаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 августдаги 06/20-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 7 сентябрдаги 08/263-сон хати юборилган):
экспериментал ва клиник тадқиқотлар орқали диффуз токсик, тугунли ва аралаш бўқоқ билан оғриган беморларда қалқонсимон бездаги операциялар пайтида интраоператив гемостаз ва лазер нурланишининг янги ишлаб чиқилган усулининг афзаллиги ва самарадорлиги исботланган, бу умумий эрта асоратлар частотасини камайтиришга, операциядан кейинги реабилитация сифатини яхшилашга ва беморларнинг стационарда бўлиш муддатини қисқартиришга имкон берган (“Қалқонсимон безни резекция қилиш вақтида гемостаз усули”. Ўзбекистон Республикасининг 16.01.2023 йилдаги ихтиро учун 07314-сон патенти). Илмий янгилик натижаларини амалиётга жорий этиш: 2023 йил 29 апрелдаги 01-10/29-сон буйруқ билан Андижон вилоят эндокринология диспансери ва 2023 йил 12 майдаги 55-сон буйруқ билан Фарғона вилоят эндокринология диспансери амалиётига жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий “Хемобен” препаратини ҳамда қалқонсимон без касалликларини хирургик даволашда янги ёндашувларни қўллаш бўқоқнинг диффуз токсик, тугунли ва аралаш шаклларини хирургик даволаш сифатини оширишга имкон берди, бу эса операциядан кейинги даврнинг қисқаришига ва беморларнинг шифохонадан эрта чиқарилишига ёрдам берди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гемостазнинг такомиллаштирилган усулларидан фойдаланиш қалқонсимон без касалликларини хирургик даволаш натижаларини яхшилади, бу эса операциядан кейинги асоратларни камайтиришга, шифохонада ётиш муддатларини 6,0 кундан 4,9 кунгача қисқартиришга ва дори-дармон харажатларини пасайти ришга имкон берди. Хулоса: қалқонсимон без касалликларини хирургик даволашга комплекс ёндашув реанимация бўлимида даоланиш муддатини 1,4±0,6 кундан 1,2±0,4 кунгача камайтиришга, бу эса, бир бемор учун 179 980 сўм бюджет маблағлари ва 183 600 сўм бюджетдан ташқари маблағларни, барча беморлар (n=98) учун жами 17992800 миллион сўм иқтисод қилинишига имкон берди.
экспериментал тадқиқотлар орқали қалқонсимон бездаги операцияларда маҳаллий “Хемобен” препаратини ва лазер нурланишини қўллаш билан тавсифланувчи интраоператив гемостаз усулининг афзаллиги ва самарадорлиги – эрта асоратларнинг умумий частотасини камайиши, операциядан кейинги реабилитация сифати ошиши ва беморларнинг шифохонада қолиш муддатини қисқариши эканлиги аниқланган. Илмий янгилик натижаларини амалиётга жорий этиш: 2023 йил 29 апрелдаги 01-10/29-сон буйруқ билан Андижон вилоят эндокринология диспансери ва 2023 йил 12 майдаги 55-сон буйруқ билан Фарғона вилоят эндокринология диспансери амалиётига жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон без касалликларини хирургик даволашда янги усуллар ва ёндашувларни қўллаш реанимация бўлимида даволаниш муддатини 1,4 кундан 1,2 кунгача, бўлимда эса 4,6 кундан 3,7 кунгача ва умуман операциядан кейинги бутун даврни 6,1 кундан 4,9 кунгача қисқартириш билан хирургик даволаш самарадорлигини оширишга имкон берди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш ҳаражатларни камайтириш ҳисобига 1 беморга 2 миллион 450 сўмни (прейскурант бўйича 1 ётоқ-кун 190000 сўм) тежаш имконини берди. Хулоса: ишлаб чиқилган усул самарадорлигини экспериментал асослаш ҳар бир бемор учун сарфланган материал ва дори воситаларини камайтириш ҳисобига ойига 7 320 000 сўм, фойдаланиш ҳажми бўйича ўртача 322 608 000 сўмни тежаш имконини беради.
қалқонсимон без резекциясидан сўнг жарохат юзасига гемостатик восита ва паст қувватли лазер таъсирининг қўлланилиши ноинфекцион тусга эга бўлган яллиғланиш жараёнини устунлигини ҳамда барча қаватларнинг гистофункциясини тикланиши ва юмшоқ толали бириктирувчи тўқиманинг шаклланиши билан регенерация жараёнларининг тезлашишини таъминлаши аниқланган. Илмий янгилик натижаларини амалиётга жорий этиш: 2023 йил 29 апрелдаги 01-10/29-сон буйруқ билан Андижон вилоят эндокринология диспансери ва 2023 йил 12 майдаги 55-сон буйруқ билан Фарғона вилоят эндокринология диспансери амалиётига жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон без касалликларини хирургик даволашда янги усуллар ва ёндашувларни қўллаш реанимация бўлимида даволаниш муддатини 1,4 кундан 1,2 кунгача, бўлимда эса 4,6 кундан 3,7 кунгача ва умуман операциядан кейинги бутун даврни 6,1 кундан 4,9 кунгача қисқартиради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш ҳаражатларни камайтириш ҳисобига 1 беморга 2 миллион 450 сўмни (прейскурант бўйича 1 ётоқ-кун 190000 сўм) тежаш имконини берди. Хулоса: ишлаб чиқилган усул самарадорлигини экспериментал асослаш ҳар бир бемор учун сарфланган материал ва дори воситаларини камайтириш ҳисобига ойига 7 320 000 сўм, фойдаланиш ҳажми бўйича ўртача 322 608 000 сўмни тежаш имконини беради.
қалқонсимон бездаги операцияларда ишлаб чиқилган янги интраоператив гемостаз усули ва лазер нурланишидан фойдаланиш иккиламчи лимфогеморрагик эрта асоратларни камайтириши аниқланган. Илмий янгилик натижаларини амалиётга жорий этиш: 2023 йил 29 апрелдаги 01-10/29-сон буйруқ билан Андижон вилоят эндокринология диспансери ва 2023 йил 12 майдаги 55-сон буйруқ билан Фарғона вилоят эндокринология диспансери амалиётига жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон бездаги аралашувлар пайтида маҳаллий Хемобен препаратини қўллаш гемостазга эришиш вақтини 12,1 дан 6,5 дақиқагача, жарроҳлик аралашувининг умумий давомийлигини 84,7 дан 73,3 дақиқагача қисқартиради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат Жарроҳлик амалиётида маҳаллий гемостазнинг янги усулини қўллаш орқали беморларнинг бўлимда, интенсив терапияда  ётоқ кунларини ва иккиламчи асоратларни қисқартириш мумкин: C = C йил – Хр – Хв = 44 000 000 – 24 000 000 = 20 000 000 сўм, бунда: C (йил) – ўртача йиллик иқтисод; Хр - операция нархи; Хв - қалқонсимон без касалликларини хирургик даволашни такомиллаштириш қиймати. Хулоса: Ушбу янги усулни амалиётга жорий этиш бир беморга 41 миллион 554 минг сўм бюджет маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни эса 24 миллион 875 минг сўмга тежаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish