Sayt test rejimida ishlamoqda

Косимова Дилноза Caётовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стрессда нейромотор тизимининг индивидуал-метаболик тавсифи ва унинг коррекция қилиш йўллари» 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология, 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2488.
Илмий раҳбарлар: Саидов Саидамир Аброрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунходжаева Феруза Мурадовна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мавлянов Искандар Раҳимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал стресс остида нейромотор функция бузилишларининг индивидуал метаболик хусусиятларини ўрганиш ва уларни фармакологик жиҳатдан коррекция йўлларини топишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба шароитда иммобилизация стрессидаэмоционал зўрайишга турли хил чидамлиликка эгаэкспериментал ҳайвонларда жисмоний фаолликнинг физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларининг ўзига хос тартиби, микроциркуляция, жигар метаболизми, холестаза ва гликолиз бузилиши, глюкоза ва ёғларни истеъмоли ортиши асосланган;
биринчи мартда рух, куркумин ва глицинни ўз ичига олган маҳаллий курглициннинг паст эмоционал/стрессга чидамли ва юқори эмоционал/стрессга чидамсиз тажриба ҳайвонларнинг физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларига таъсири  аниқланган;
стрессга чидамсиз ҳайвонларда маҳаллий курглицин таъсиридақон плазмадаги адренокортикотропик гормон ва кортизол даражасининг ошиши, гипоталамус-гипофиз-адренал тизими сезгирлигининг ошиши исботланган;
турли омиллар таъсирида тажриба ҳайвонларида юзага келган стрессни курглицин билан даволаш орқалиАСТ, АЛТ, глюкоза ва ишқорий фосфатаза даражасининг пасайиши натижасидастресснинг асоратларини олдини олишда самарадорлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 13 ноябрдаги 23-Z/081-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 13 майдаги №23/034-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: тажриба шароитда иммобилизация стрессидаэмоционал зўрайишга турли хил чидамлиликка эгаэкспериментал ҳайвонларда жисмоний фаолликнинг физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларининг ўзига хос тартиби, микроциркуляция, жигар метаболизми, холестаза ва гликолиз бузилиши, глюкоза ва ёғларни истеъмоли ортиши асослангани Фармацевтика таълим тадқиқот институти лабаратория ва бўлимлар бўйича (25.07.2023 й.; №F-256) ҳамда «Menpharm» масъулияти чекланган тадқиқот лабораторияси бўйича (17.11.2023 й.; №25/1) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажриба шароитида иммобилизация стрессида эмоционал зўрайишга чидамликнинг турли хил  тажриба ҳайвонларида микроциркуляция ва жигар метаболизми жараёнларининг бузилиши, холестаза, гликолиз жараёнининг бузилиши, глюкоза ва ёғларни истеъмолини ортиши  натижасида стресс жараёнининг кучайиши оқибатида хасталик натижасида юзага келган асоратларни кучайиши кўрсатиб ўтилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажриба шароитида иммобилизация стрессида эмоционал зўрайишини ўзига хос бўлган турли даражадаги асоратларнинг зўрайиши кўрсатиб ўтилган. Хулоса: организмнинг индивидуал типологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда стрессни фармакокоррекциясини янгича ёндашув натижасида даволаш тактикасини беморларда тадбиқ этилиши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини кунига 287656 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 346432 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: биринчи мартда рух, куркумин ва глицинни ўз ичига олган маҳаллий курглициннинг паст эмоционал/стрессга чидамли ва юқори эмоционал/стрессга чидамсиз тажриба ҳайвонларнинг физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларига таъсири  аниқлангани Фармацевтика таълим тадқиқот институти лабаратория ва бўлимлар бўйича (25.07.2023 й.; №F-256) ҳамда «Menpharm» масъулияти чекланган тадқиқот лабораторияси бўйича (17.11.2023 й.; №25/1) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: рух, куркумин ва глицинни ўз ичига олган мураккаб маҳаллий  дори воситаси курглицин ёрдамида ҳайвонлар қонидаги физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларни меъёрлаштириш учун тавсия этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стрессдан ҳимоя қилувчи Курглицин дори воситаси ёрдамида ҳайвонлар қонидаги физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларни меъёрлаштириш қисқа муддатда амалга ошиши ҳисобига сарфланадиган харажатларини беморларда тадбиқ этилиши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини кунига 287656 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 346432 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: курглицин маҳаллий дори воситаси ҳайвонлар қонидаги физиологик ва биокимёвий кўрсаткичларни меъёрлаштириш учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  кунига 287656 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 346432 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: стрессга чидамсиз ҳайвонларда маҳаллий курглицин таъсирида қон плазмадаги адренокортикотропик гормон ва кортизол даражасининг ошиши, гипоталамус-гипофиз-адренал тизими сезгирлигининг ошиши исботланганиФармацевтика таълим тадқиқот институти лабаратория ва бўлимлар бўйича (25.07.2023 й.; №F-256) ҳамда «Menpharm» масъулияти чекланган тадқиқот лабораторияси бўйича (17.11.2023 й.; №25/1) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар ферментларининг фаоллигини, гликолиз жараёнини, глюкоза ва ёғларни истеъмол қилишнинг кўпайишини таҳлил қилишда самаралироқдир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стрессга чидамли ва стрессга чидамли бўлмаган ҳайвонларда меъёрий шаротида беморларда тадбиқ этилиш бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини кунига 287656 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 346432 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: углевод ва липид метаболизмининг кўрсаткичлари стрессга чидамли ва стрессга чидамли бўлмаган ҳайвонларда меъёрий шароитда ҳамда иммобилизация стрессида бошқа дори воситаларига қараганда даволаниш беморларда тадбиқ этилиш бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини кунига 287656 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 346432 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: турли омиллар таъсирида тажриба ҳайвонларида юзага келган стрессни курглицин билан даволаш орқали АСТ, АЛТ, глюкоза ва ишқорий фосфатаза даражасининг пасайиши натижасида стресснинг асоратларини олдини олишда самарадорлиги исботлангани Фармацевтика таълим тадқиқот институти лабаратория ва бўлимлар бўйича (25.07.2023 й.; №F-256) ҳамда «Menpharm» масъулияти чекланган тадқиқот лабораторияси бўйича (17.11.2023 й.; №25/1) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стрессда нейромотор тизимининг индивидуал-метаболик тавсифи ва унинг коррекциялашда янги инновацион усули ишлаб чиқилган бўлиб, бу амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятинини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли омиллар таъсирида юзага келган стрессни даволаш учун беморларда тадбиқ этилиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  кунига 287656 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 346432 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: стрессни даволаш тактикасига кўра тажриба ҳайвонларидаги стрессдан кейинги жараёнларда юзага келган  асоратларни олдини олиш учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  кунига 287656 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 346432 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish