Sayt test rejimida ishlamoqda

Исомаддинова Умида  Мамуржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кристалларда қутбланган ёруғликни бир ва икки фотонли ютилиши ва чизиқли циркулар дихроизмининг назарий тадқиқи» 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/FM853
Илмий раҳбар: Расулов Воҳобжон Рустамович,физика-математика фанлари  бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Имамов  Эркин Зуннунович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент  давлат техника  университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тор ва кенг зонали яримўтказгичларда қутбланган ёруғликнинг бир ва икки фотонли ночизиқли ютилишидаги чизиқли циркулар дихроизмининг механизмларини кристаллар таъқиқланган зонаси ва ток ташувчилар эффектив массасининг температурага боғлиқ ҳолда тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта Кейн ва Латтинжер-Кон моделларига асосланиб тор ва кенг зонали яримўтказгичларнинг таъқиқланган зонаси ҳамда электронлар эффектив масса¬лари¬нинг температурага боғлиқлигини эʼтиборга олган ҳолда  зоналараро бир ва икки фотонли ютилиши ҳамда чизиқли циркулар дихроизмининг микроскопик назарияси яратилган;
илк марта бир ва икки фотонли зоналараро оптик ўтишларнинг эҳтимолликлари, ютилиш ва чизиқли циркулар дихроизм коеффициентлар¬ининг спектрал, температуравий ҳамда Раби параметрига  миқдоран боғланишлари кўп зонали Кейн модели ҳамда квант механиакасининг олтин қоидасига кўра аниқланган;
спин орбитал ажраган ва ўтказувчанлик зоналариаро оптик ўтиш эҳтимоллиги спектрал ва қутбий боғланишларининг чизиқли қутбланган ёруғлик таъсирида оссилляцияланиши циркулар қутбланган ёруғликдагига нисбатан тақрибан икки баравар катта бўлиши Мапле дастурий таъминоти ёрдамида аниқланган;
барча частоталар соҳасида бир фотонли ютилиш коеффициентига оғир ковакларнинг улуши енгил ковакларникидан катта бўлиши, маълум бир температурада частотанинг ортиши билан спектрал боғланишнинг миқдоран ортиб бориб, максимум орқали ўтиб камайиши кўп зонали яқинлашишда диаграммалар техникаси методидан фойдаланиб исботланган;
0.15 мВт  қувватли лазер ёрдамида чизиқ¬ли қутбланган ёруғлик билан ёритилган ГаАс учун икки фотонли оптик ўтишларга Раби эффектининг улуши эʼтиборга олинган назарий натижалар экспери¬ментал натижаларни 15% дан кам хатолик билан тушунтирган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кристалларда қутбланган ёруғликни бир ва икки фотонли ютилиши ва чизиқли циркулар дихроизмининг назарий тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
диссертация доирасида ишлаб чиқилган пезоелектрик яримўтказгичларда содир бўладиган бир ва икки фотонли оптик ўтишларни табақалаштириш, шунингдек ёруғлик ютилиш коеффициентининг спектрал боғланишлари соҳасида олиб борилган ҳисоблашлар натижаларидан “Фотон” Акциядорлик жамиятида (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг 2023 — йил 13- июлдаги 04-3/894-сон маълумотномаси) ярим ўтказгичли асбобларда кузатиладиган оптик ва фотоелектрик ҳодисалар соҳасида олиб бориладиган тадқиқотлар натижаларини тушунтиришда фойдаланилган. Натижада фойдаланиш ярим ўтказгичли асбобларнинг кириш ва чиқиш характеристикаларига кенг диапазонда температуранинг таъсирини башоратлаш ва ушбу қурилмаларни бардошлиги ҳамда ишончлигини ошириш имкони яратилган;
тор зонали кристалларда қутбланган ёруғликнинг бир ва икки фотонли ночизиқли ютилишининг назарий ҳисоблашлари 2017-2020 йилларга мўл¬жалланган БФ3-003 “Киришмали волтаик эффектга асосланган яримўтказгич негизли микро- ва наноўлчамли ноанъанавий ва муқобил энергия манбаларини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада яримўтказгичли микро ва наноўлчамли ноанъанавий ва муқобил энергия манбаларида кечадиган кинетик ҳодисаларнинг физикавий моҳиятини тушунтиришда фойдаланилган (Андижон Машинасозлик институтининг 2023 йил 6-июлдаги 38-03-626-сон маълумотномаси). Натижада ноанъанавий ва муқобил энергия манбаларида содир бўладиган ночизиқли оптик ҳодисалар соҳасида олиб бориладиган илмий тадқиқотларни кенгайтириш, шунингдек муқобил энергия манбаларнинг ишчи параметрларини 20%га орттириш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish