Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмов Норбой Шакиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лалмикор майдонлар учун нўхат (Cисер ариетинум) нинг оқсилга бой, иссиқлик, қурғоқчиликка бардошли, ҳосилдор бошланғич ашё ҳамда навларни яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4. PhD/Qx617.
Илмий раҳбар: Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Расмий оппонентлар: Рашидова Дилбар Каримовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор;  Хайдаров Бекмурод Дўсиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: лалмикор майдонларда нўхатнинг Марказий Осиё ва жаҳон коллекцияси тизмаларидан фойдаланган ҳолда иссиқлик ва қурғоқчиликка бардошли, оқсил миқдори юқори, ҳосилдор, эртапишар бўлган нўхат навини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикамизнинг жанубий минтақаларида ҳосилдорлик ва дон cифати кўрсаткичлари бўйича 6 та нав, 5 та тизма дурагайлаш ишларида бошланғич манба сифатида фойдаланилган ва Ф1-Ф2 дурагай авлодларда 1000 дона дон вазни, бир туп ўсимликдаги дуккаклар сонининг наслдан-наслга берилиши ҳамда генотипик таъсири ташқи муҳит таъсирига нисбатан юқори бўлганлиги исботланган;
иссиқликка ва қурғоқчиликка бардошли, оқсил миқдори юқори бўлган КР-20-ЛCАЙТ-РФ-1, КР-20-ЛCАЙТ-РФ-11, КР-20-ЛCАЙТ-РФ-7, КР-20-ЛCАЙТ-РФ-3, КР-20-ЛCАЙТ-РФ-14, КР-20-ЛCАЙТ-РФ-15 (Лалмикор) нав ва тизмалари андоза “Обод” навга нисбатан 15 фоизли сахароза эритмасида ундирилган уруғ ўртача 85-97 фоизгача, юқори ҳароратда оқсилнинг коагуляцияланиши +60,9+63,70С гача, оқсил миқдори кўрсаткичи 24,7-27,0 фоизгача юқори бўлганлиги аниқланган;
ўсимликнинг шохланиш ва дуккак ҳосил қилиш босқичларида Греен Сеекер ускунаси ёрдамида аниқланган яшиллик миқдори кўрсаткичи билан оқсил миқдори ва ҳосилдорлик ўртасида кучли ижобий, дуккак ва шохланиш ҳосил қилиш кўрсаткичи билан хлорофилл ўртасида ўртача ва кучли ижобий корреляцион боғлиқлик борлиги исботланган;
келиб чиқиши ва хўжалик белгилари бўйича бир-бирига яқин бўлган нўхатнинг нав ва тизмаларини кластер бўйича ажратиш иккита гуруҳга, биринчи гуруҳда 11 та, иккинчи гуруҳда 9 та нав ва тизмалар ўсимликнинг белги кўрсаткичлари бўйича бир биридан фарқланганлиги аниқланган;
Ф2 дурагайларидан 1000 дона доннинг вазни ва бир туп ўсимликдаги дуккаклар сони кўрсаткичлари юқори бўлган 6 та комбинациялар ажратиб олинган ва амалий селекция ишларида фойдаланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лалмикор майдонлар учун нўхат (Cисер ариетинум) нинг оқсилга бой иссиқлик, қурғоқчиликка бардошли, ҳосилдор бошланғич ашё ҳамда навларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
нўхатнинг Лалмикор нави 2022-йилда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтидаги Қамаши тажриба дала майдонида 13,3 га ерга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11-ноябрдаги №07/23-04/8337-сон маълумотномаси). Натижада, ҳосилдорлик кўрсаткичи 6,7 ц/га ташкил этди ва андоза Обод навга нисбатан 1,7-2,9 ц/га гача юқори ҳосил олишга эришилган ҳамда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтидаги Қамаши туманида жойлашган лалми дала майдонида бошланғич уруғчилигини кенгайтириш мақсадида 20 гектар майдонга экилган;
нўхатнинг Лалмикор нави 2022-йилда Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Низомхон” фермер хўжалигида 6,3 га, “Очил Худаяров” фермер хўжалигида 5,5 га, “Иброхим Абдурахмонов” фермер хўжалигида 6,9 га, “Олтинбоев ери” фермер хўжалигида 7 га ва “Илхом Бойсариевич” фермер хўжалигида 4 га майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11-ноябрдаги № 07/23-04/8337-сон маълумотномаси). Натижада, ўртача 6,2-6,8 ц/га гача дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 30,9-43,6 фоизни ташкил этган;
янги яратилган нўхатнинг Лалмикор нави уруғчилик тизимини кенгайтириш мақсадида 2021-йилда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтидаги Қамаши тажриба дала майдонида 4 га лалми ерга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11-ноябрдаги №07/23-04/8337-сон маълумотномаси). Натижада, ҳосилдорлик кўрсаткичи 13,6 ц/га бўлиб, танлаб олинган Лалмикор нави 2021-йилда Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказига топширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish