Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаҳраманов Аслиддин Кубаевичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа
доктори  (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта толали ғўзанинг ЎзФА-705 навига хос айрим хўжалик белгиларининг барқарорлиги ва жорий этилиши”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Qx1102.
Илмий раҳбар: Эргашев Ориф Рахматуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг ЎзФА-705 нави (НАП 00375).  
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЎзФА-705 навининг муҳим хўжалик белгилари кўрсаткичларининг авлодларда барқарорлиги ва сақланиши жараёнларини аниқлаш, сара уруғликларини етиштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор ғўзанинг турлараро (Г.ҳирсутум Л. ва Г.барбаденсе Л.) шаклларини дурагайлашдан олинган Л-6161 тизмасини Болгарияда яратилган 146 нави билан чатиштириб олинган Л-38 тизмасининг уруғлик чигитларига СО60 гамма нурлари билан ишлов бериб генотипик жиҳатдан мутацияга учратиш йўли билан янги хусусиятларни ўзида мужассам этган ўсимлик оилалари ажратиб олинган;
Ғўзанинг Л-417 тизмасининг бир неча авлод популяциялари устида олиб борилган мақсадли танлаш услублари асосида ЎзФА-705 нави яратилган;
Мақсадли олиб борилган селексион уруғчилик ишлари натижасида ғўзанинг янги ЎзФА-705 нави популяцияси фенотипик текисланган, уруғлик чигити сифат кўрсаткичлари - Ўз ДСт 633:2006; морфохўжалик белгилари софлиги - ЎзДСт 1110:2006 ва толасининг сифат кўрсаткичлари - ЎзДСт 604:2001 талабларига жавоб бера оладиган даражага келтирилган;
Ғўзанинг ЎзФА-705 навини Республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мослашувчанлиги, морфохўжалик белгилари кўрсаткичларининг авлодларда сақланиш жараёнлари аниқланган;
ЎзФА-705 навинининг ўсимликлари табиий ўсишдан тўхташи, ҳосилдорлиги ва толасининг сифат кўрсаткичлари билан андозадаги Наманган-77 навига нисбатан ижобий фарқланиши узоқ йиллик илмий тажриба ва ишлаб чиқаришда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг ўрта толали янги ЎзФА-705 навининг хусусиятлари ва амалиётга жорий этиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
ўрта толали ғўзанинг “ЎзФА-705” нави 2010-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Марказининг турли тупроқ –иқлим шароитдаги худудларида жойлашган нав синаш станция ва участкаларида экилган (Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг 2023 йил 22 май № т-6/01-11-283-сонли маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилояти тупроқ–иқлим шароитига мос нав деб топилган.
ғўзанинг янги “ЎзФА-705” нави 2022 йилда Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги илмий тажриба станциясида 1,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2022 йилнинг 8 апрел куни тасдиқланган № 81-сонли буйруғи). Натижада, вилоят учун янги нав сифатида экилиб, якка танлов намуналари териб олинган;
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият юритаётган “Давқум Шоимов” фермер хўжалигида 10 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 30 мартдаги 05/06/-314-сонли маълумотномаси). Натижада, андоза навига нисбатан 5,1 с/га юқори ҳосилдорликка эришилган.
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида агрокластер ҳудудларида 15 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 30 мартдаги 05/06/-314-сонли маълумотномаси). Натижада, тола чиқими 38-39 фоизга эга, андоза навига нисбатан 5,1 с/га юқори ҳосилдорликка ва 5-7 кунга тезпишарликка эришилган. Уруғлик кўчатзорларидан пахта ҳосили учун навдорлиги юқори 0,9 тонна супер элита уруғлик жамғарилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish