Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Малохат Холмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оҳангарон дарё ҳавзаси шароитида жумруцимон чаканданинг (Hippophae rahmnoides Л.) "Дар Катуни” нави асосида плантация барпо этиш агротехникаси”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Qx323
Илмий раҳбар: Турдиев Сайдали Ашурович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ахмедов Эгамёр Тошбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда чаканданинг “Дар Катуни” навининг ўсиш ҳудудини аниқлаш, ташқи муҳит омилларига муносабатини ўрганиш, кўчатларини етиштириш ва плантациясини барпо қилиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Россиянинг Тула вилоятидан келтирилган чаканданинг “Дар Катуни” нави клонлари асосида Тошкент вилояти Палтау шароитида етиштириш технологияси ишлаб чиқилган, коллекцияси яратилган ва она плантациясини барпо этиш технологияси ишлаб чиқилган;
чаканда турининг ёғочлашган новда қаламчаларидан бир вегетация давомида 90% стандарт кўчат чиқиши аниқланган;
чаканданинг “Дар Катуни” нави кўчатларини плантацияда март ойининг 1-декадасигача бўлган оралиқда экиш энг мақбул муддат эканлиги аниқланган;
плантацияда экилган чаканда кўчатларига минерал ўғитлар бериш ме'ёри Н90П90К60 тажриба вариантида энг яхши ўсиш кўрсаткичи аниқланган;
плантацияда экилган чакандани кўчатларини вегетация давомида 14-16 маротаба суғориш ва дала нам сиғимини 60-70% ме'ёрида ушлаб туриш энг яхши натижа бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оҳангарон дарё ҳавзаси шароитида чаканда (Hippophae rahmnoides Л.) нинг "Дар Катуни" нави асосида плантация барпо этиш агротехникаси бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
чаканданинг “Дар Катуни” нави новда қаламчаларидан о'з илдизига эга кўчатлар етиштириш ва плантациясини барпо этиш ишланмаси Оҳангарон давлат о'рмон хўжалигида 1 гектар майдонга жорий этилган ва она плантацияси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 30 декабрдаги 04/21-7775 сон маълумотномаси). Натижада ушбу она плантацияни яратиш орқали клонлар олиш учун манба яратилган, чаканданинг янги навлар яратиш учун селекция манбаи тайёрланган;
чаканданинг “Дар Катуни” нави ко'чатлари Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг “Чотқол” бўлими майдонида она плантациясини яратиш учун 150 дона стандарт кўчатларини 0,2 гектар майдонга экиш орқали жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 30 декабрдаги 04/21-7775 сон маълумотномаси). Натижада ушбу она плантациясини яратиш оқали келажакда клонлар олиш учун замин тайёрланган, ҳудуднинг биохилма-хиллик мувозанати барқарорлашган;
чаканданинг “Дар Катуни” нави кўчатлари Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғига 100 дона стандарт кўчатлар экилган (Ўзбекистон Республикаси Ўмон хўжалиги давлат қо'митасининг 2022 йил 30 декабрдаги 04/21-7775 сон маълумотномаси). Натижада ҳудуднинг генофонди бойиган, дарё қирғоқ бўйларининг мелиоратив ҳолати оғир қумлоқ ерлари эрозиясини олдини олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish