Sayt test rejimida ishlamoqda

Анорбоев Эркин Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кузатув қудуқларида ер ости сувлари параметрларини автоматлашган ўлчов тизимини ишлаб чиқиш», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т185.
Илмий раҳбар: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси ҳузуридаги ДСc24/30.12.2019.ГМ.96.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Бегимқулов Дилшод Қаландарович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ўзбекгидрогеология” Давлат муассасаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ер ости сувларини тадқиқ қилиш самарадорлигини оширишда автоматлаштирилган мониторинг усули, алгоритми ва амалий дастурлар мажмуасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сигналларни ўлчаш ва рақамли ишлов бериш асосида ер ости сувларининг автоматлашган мониторинги ҳамда ахборот таъминотини яратишнинг концептуал модели ишлаб чиқилган;
ер ости сувли қатлам маълумотларини ўлчаш, йиғиш ва узатишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-техник таъминотининг инфратузилмаси ишлаб чиқилган;
мониторинг кузатув қудуқларида автоматлашган ўлчов тизимлари асосида ташқи таъсир сигналларни ер ости сувлари параметрларига ўзгартиришнинг дастлабки рақамли ишлов бериш алгоритмлари яратилган;
ер ости сувлари параметрларини қайд қилиш, йиғиш ва узатиш компютерли бошқариш қурилма – дастурий модулларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаш алгоритми ва кўп каналли сигнал ўлчагичнинг функционал схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузатув қудуқларида ер ости сувлари параметрларини автоматлашган ўлчов тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сигналларни ўлчаш ва рақамли ишлов бериш асосида ер ости сувларининг автоматлашган мониторинги ҳамда ахборот таъминотини яратишнинг концептуал модели, ахборот-техник таъминотининг инфратузилмаси “Ўзбекгидрогеология” давлат унитар корхонаси “Ер ости сувлари мониторинги ва кадастри” маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 10 декабрдаги 04-5973-сон маълумотномаси). Натижада, гидрогеологик мониторинг тадқиқотлари самараси, олинган натижаларнинг информативлиги, аниқлиги ва ишончлилиги оширилишига ҳамда обектив ва субектив хатоликларни камайтирилишига имкон берган;
мониторинг кузатув қудуқларида автоматлашган ўлчов тизимлари асосида ташқи таъсир сигналларни ер ости сувлари параметрларига ўзгартиришнинг дастлабки рақамли ишлов бериш алгоритмлари “Ўзбекгидрогеология” давлат унитар корхонаси “Ер ости сувлари мониторинги ва кадастри” маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 10 декабрдаги 04-5973-сон маълумотномаси). Натижада, кузатув қудуқларида ер ости сувларининг режим параметрларини ҳисоблашга кетадиган вақтни 12% га, ўлчов учун ташрифларни 10-15% га камайтириш, ҳамда меҳнат унумдорлигини эса 10% га ошириш имконини берган;
ер ости сувлари параметрларини қайд қилиш, йиғиш ва узатиш компютерли бошқариш қурилма – дастурий модулларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаш алгоритми ва кўп каналли сигнал ўлчагичнинг функционал схемаси “Ўзбекгидрогеология” давлат унитар корхонаси “Ер ости сувлари мониторинги ва кадастри” маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 10 декабрдаги 04-5973-сон маълумотномаси). Натижада, мураккаб гидрогеологик шароитда маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish