Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Шахло Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жорж Оруелл ва Мурод Муҳаммад Дўст асарларида жамият концепсияси ва кўп қатламли тасвир», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Fil2569.
Илмий раҳбар: Ғаниев Илхом Музаффарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори, доцент; Насиров Азимиддин Нормаматович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз адиби Жорж Оруелл ва ўзбек ёзувчиси Мурод Муҳаммад Дўст асарлари асосида жамият консепсияси ва кўп қатламли тасвир билан боғлиқ муштарак ва ўзига хос жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар иккала муаллиф ижоди бадиий концепциясининг муштарак жиҳати улар яшаган ва ижод қилган даврдаги ижтимоий тузум, мустабид мафкура, тарихий давр воқелигининг ижтимоий ҳаётга, инсон тақдирига та'сири, оила қисмати, инсоннинг озодлик, эркка бўлган интилиши, инсон руҳияти мавзуларининг қиёсланган асарлар марказий чизиғини ташкил этишида намоён бо'лиши исботланган;  
икки хил тарихий даврда, икки хил миллий-маданий контекстда яшаб ижод этган, айни вақтда ижодий кредоси, услуби бир-бирига яқин бўлган икки адиб Жорж Оруелл ва Мурод Муҳаммад Дўстнинг ижтимоий воқеликка муносабати оддий халқ тақдирига бефарқ бо'лмасликни қаҳрамонларда мужассам этиш тамойилининг устиворлигида воқеланиши асосланган;
“Молхона" ва "Галатепага қайтиш" асарларида рамзийлик ва комик пафос ўртасидаги ўзаро уйғунлик, адабий асар матнидаги кўпқатламлилик, ижодкор ғоявий-бадиий ниятининг қонуний ҳосиласи, ижтимоий истеҳзо хунрезлик, очарчилик, қатағон, шахс эркини чеклаш, шахсга сиғиниш, шахссизлик даври оқибатларини ифодалаш орқали шартланиши аниқланган;
турли тузумларда яшаб бир хил ижтимоий воқеликни тасвирлаган икки адибнинг бадиий хронотоп яратиш маҳорати, полифоник тасвир имкониятлари, поетикасининг трансформацияси, функционаллиги ва унга индивидуал ёндашув тамойиллари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жорж Оруелл ва Мурод Муҳаммад Дўст асарларида жамият консепсияси ва кўп қатламли тасвирни аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ҳар иккала муаллиф ижоди бадиий концепциясининг муштарак жиҳати яшаган ва ижод қилган даврдаги ижтимоий тузум, мустабид мафкура, тарихий давр воқелигининг ижтимоий ҳаётга, инсон тақдирига та'сири, оила қисмати, инсоннинг озодлик, эркка бўлган интилиши, инсон руҳияти мавзуларининг қиёсланган асарлар марказий чизиғини ташкил этишида намоён бо'лиши оид назарий хулосалардан  Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 10-июндаги  18.01/08-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчилари ва мутахассисларининг инглиз ва о'збек тилларида жамият консепсияси ва кўп қатламли тасвир ҳақидаги билимлар базасини янада кенгайтиришга асос бо'либ хизмат қилган;
 икки хил тарихий даврда, икки хил миллий-маданий контекстда яшаб ижод этган, айни вақтда ижодий кредоси, услуби бир-бирига яқин бўлган икки адиб Жорж Оруелл ва Мурод Муҳаммад Дўстнинг ижтимоий воқеликка муносабати, оддий халқ тақдирига бефарқ бо'лмасликни қаҳрамонларда мужассам этиш тамойилининг устиворлигида воқеланишига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлимида 2018-2019 йилларда бажарилган 54-10/104 рақамли “Митти юлдуз жилолари  ёхуд Абдулла Орипов издошлари ҳузурида” мавзусидаги лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлимининг 2023-йил 23-январдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчи томонидан тўпланган материаллардан Жорж Оруелл ва Мурод Муҳаммад Дўстнинг ижтимоий воқеликка муносабати, уни бадиий қайта гавдалантиришдаги муштараклиги ва ўзига хослиги тавсифланган.
“Молхона" ва "Галатепага қайтиш" асарларида рамзийлик ва комик пафос ўртасидаги ўзаро уйғунлик, адабий асар матнидаги кўпқатламлилик, ижодкор ғоявий-бадиий ниятининг қонуний ҳосиласи, ижтимоий истеҳзо хунрезлик, очарчилик, қатағон, шахс эркини чеклаш, шахсга сиғиниш, шахссизлик даври оқибатларини ифодалаш орқали шартланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси “Олтин воҳа” радиосининг “Жаҳон адабиёти” номли радиоешиттириш ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 9-мартдаги 17-05/40-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ҳамда илмий-назарий далилларга бой бўлиши таминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish