Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Шавкат Нишоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мафкуравий таҳдидларнинг маънавий жараёнларга таъсирини олдини олишнинг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар” (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Fal157.
Илмий раҳбар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мафкуравий таҳдидларнинг маънавий жараёнларга таъсирини олдини олишнинг ижтимоий-фалсафий асосларини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий консептуал асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маънавий ислоҳотлар ривожида мафкура билан боғлиқ жараёнларнинг умумийлигини, ўзига хос хусусиятларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари, “Мафкуравий таҳдидлар” тушунчаси, уларнинг замонавий кўринишлари, мазмун-моҳияти, таркиби ва жамиятдан бегоналашув натижасида ишонсизликни, норозиликни, “шахс бегоналашуви”ни вужудга келиши билан боғлиқ салбий таъсир тенденсиялари ҳамда “Маънавий жараёнлар” тушунчасининг муҳим категория сифатидаги фалсафий моҳияти очиб берилган;
жамиятнинг маънавий тараққиёти ривожида мафкуравий таҳдидларни ғоявий жиҳатдан аниқлашга доир илмий-амалий қарашларнинг дунё мафкуравий манзарасига таъсири хусусиятларининг мавҳум бўлган виртуал манқуртлик таҳдиди ва уни пайдо қилувчи омиллари аниқланиб, уларга қарши курашишда маънавий жараёнларнинг тизимли дастури орқали жамоавий таъсир кўрсатиш, маърифат орқали фаровон юртни барпо этиш, “виртуал олам билан муносабатлар” каби усуллари ишлаб чиқилган ҳамда  ижтимоий-фалсафий моҳияти далиллаштирилган;
маънавий жараёнлар ривожида мафкуравий таҳдидларни олдини олишнинг тажрибавий парадигмалари, жамият ривожига таъсири аниқланиб, уларни олдини олиш ҳамда бартараф этишда мафкуравий иммунитетни кучайтиришнинг оилавий китобхонликни ривожлантириш, Янги Ўзбекистонда инсон қадр қимматини юксалтириш, ташқи таъсирлардан ҳимояланиш иммунитетени ошириш билан боғлиқ “барқарор эътиқод”, “оддий тушунтириш эффекти” каби механизмлари ишлаб чиқилган;
Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлашда мафкуравий таҳдидларни бартараф этишнинг истиқболли режалари ва жамият аъзоларини ягона бош ғоя асосида ижтимоий сафарбар этиш методологияси ҳамда шахснинг сиёсий жараёнларга дахлдорлигини такомиллаштиришнинг бир мақсад йўлида бирлаштириш, сиёсий етакчининг иштироки ҳамда роли, давлат ва жамият муносабатларидаги барқарорликни таъминлаш каби тамойиллари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт стратегиясида асослантирилган ривожланиш тамойилларини амалиётда қўллашнинг устувор йўналишлари очиб берилиб, жамият аъзоларида мамлакатдаги ислоҳотларда иштирокчилиги билан боғлиқ туйғуларни шакллантирадиган, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлайдиган ҳамда жамият аъзоларини ягона бош мафкура асосида ижтимоий сафарбар этиш билан боғлиқ “имконият ва истиқболлар сари”, “фуқаролик масъулияти” каби илмий-амалий механизмлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
маънавий ислоҳотлар ривожида мафкура билан боғлиқ жараёнларнинг умумийлигини, ўзига хос хусусиятларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари, “Мафкуравий таҳдидлар” тушунчаси, уларнинг замонавий кўринишлари, мазмун-моҳияти, таркиби ва жамиятдан бегоналашув натижасида ишонсизликни, норозиликни, “шахс бегоналашуви”ни вужудга келиши билан боғлиқ салбий таъсир тенденсиялари ҳамда “Маънавий жараёнлар” тушунчасининг муҳим категория сифатидаги фалсафий моҳиятига оид илмий хулоса ва таклиф-тавсиялар асосида олий таълим муассасаларидаги “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши бакалавр босқичи талабалари учун “Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи” ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил этиш методикаси” фанлари бўйича наъмунавий ва ишчи дастурлари тайёрланган. Ш.Тўраевнинг муаллифлигида мазкур фанлар бўйича тажрибавий ўқув қўланмалар чоп этилиб амалиётга жорий қилинган, Вазирлик томонидан ИТД-4 “Ёш авлодни тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида муносиб тарбиялаш, таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимида юқори малакали, шунингдек, бошқарув кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш” дастури асосида тақдим этилган “Шахс маънавий камолотини шакллантиришнинг мазмуни ва ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқиш” лойиҳаси асосида узлуксиз таълим тизимидаги махсус курслар мажмуасини тайёрлашда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 31-декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сон қарорига асосан “Узлуксиз маънавий тарбия консепсияси” бўйича берилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятида “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Миллий ғояни ривожлантириш консепсияси” ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда ҳамда ёшларда мафкуравий тарғиботни кучайтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 11-февралдаги 02/02/191-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда ёшларни маънавий-мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
жамиятнинг маънавий тараққиёти ривожида мафкуравий таҳдидларни ғоявий жиҳатдан аниқлашга доир илмий-амалий қарашларнинг дунё мафкуравий манзарасига таъсири хусусиятларининг мавҳум бўлган виртуал манқуртлик таҳдиди ва уни пайдо қилувчи омиллари аниқланиб, уларга қарши курашишда маънавий жараёнларнинг тизимли дастури орқали жамоавий таъсир кўрсатиш, маърифат орқали фаровон юртни барпо этиш, “виртуал олам билан муносабатлар” каби усуллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ўртасида қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва ахборот тушунтириш фаолиятини ташкил этиш, қабул қилинаётган янги қонунлар моҳияти ва мазмуни тўғрисида шунингдек, сиёсий ҳокимиятни легитимлаштириш жараёни сиёсий, сиёсий режим, сиёсий институтларнинг барқарорлиги ва улар бажарадиган функсиялар, ҳуқуқ, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари, халқнинг фаровон турмуш тарзини қонуний кафолатланганлиги, мафкуравий сиёсий қадриятлар, манфатлар ва ахлоқ меъёрларига асосланган халқнинг ишончи каби жараёнлар таҳлил ва қонунчиликни шакллантиришга доир таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг тарғибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023-йил 20-февралдаги 01/01-16-сон далолатномаси). Натижада, партиянинг сиёсий-ғоявий асосини мустаҳкамлашга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлашда, мафкуравий тарғибот ишларини ривожлантиришда ҳамда Олий Мажлис қўмиталарининг қарорлари ижросини таъминлаш ва таҳлилий ахборотларини тайёрлашга хизмат қилган;
маънавий жараёнлар ривожида мафкуравий таҳдидларни олдини олишнинг тажрибавий парадигмалари, жамият ривожига таъсири аниқланиб, уларни олдини олиш ҳамда бартараф этишда мафкуравий иммунитетни кучайтиришнинг оилавий китобхонликни ривожлантириш, Янги Ўзбекистонда инсон қадр қимматини юксалтириш, ташқи таъсирлардан ҳимояланиш иммунитетини ошириш билан боғлиқ “барқарор эътиқод”, “оддий тушунтириш эффекти” каби механизмлардан маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолиятига, уларнинг маҳалла фуқаролари йиғинлари раиси ва маҳаллаларда туман (шаҳар) хокимлари ёрдамчилари билан ҳамкорликда иш фаолиятини ташкил этишда методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 22-февралдаги 4-13-21-275-сон далолатномаси). Натижада, Агентлик томонидан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида амалга ошириладиган ислоҳотларда ёшларни даъват этишда самарали ва таъсирчан инновацион тарғибот технологияларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлашда мафкуравий таҳдидларни бартараф этишнинг истиқболли режалари ва жамият аъзоларини ягона бош ғоя асосида ижтимоий сафарбар этиш методологияси ҳамда шахснинг сиёсий жараёнларга дахлдорлигини такомиллаштиришнинг бир мақсад йўлида бирлаштириш, сиёсий етакчининг иштироки ҳамда роли, давлат ва жамият муносабатларидаги барқарорликни таъминлаш каби тамойиллари  мафкуравий таҳдидларнинг маънавий жараёнларга таъсирини олдини олишда юқори профессионал, ҳарбий ватанпарварлик бурчига садоқатли, фидойи ва мард ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 3-мартдаги 10/419-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари билан тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт стратегиясида асослантирилган ривожланиш тамойилларини амалиётда қўллашнинг устувор йўналишлари, жамият аъзоларида мамлакатдаги ислоҳотларда иштирокчилиги билан боғлиқ туйғуларни шакллантирадиган, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлайдиган ҳамда жамият аъзоларини ягона бош мафкура асосида ижтимоий сафарбар этиш билан боғлиқ “имконият ва истиқболлар сари”, “фуқаролик масъулияти” каби механизмлар ҳамда Янги Ўзбекистонни қуришда мафкуравий таҳдидларни бартараф этишнинг истиқболли режалари, шунингдек, ҳозирги давр ахборот асрида жамият аъзоларини виртуал манқуртлик таъсирига тушиб қолмаслик ва уларни олдини олишнинг илмий-амалий механизмларини асослаш бўйича берилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Миллий ғояни ривожлантириш консепсияси” ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда ҳамда жамиятда мафкуравий тарғиботни кучайтиришда ёрдамчи материал сифатида ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 11-мартдаги 02/02/191-сон далолатномаси). Натижада, жамиятнинг маънавий тараққиёти жараёнида мафкуравий таҳдидларни илмий-амалий, ғоявий жиҳатдан аниқлаш, мафкуравий таҳдидларни мониторинг қилиб бориш ва дунёнинг мафкуравий манзарасини илмий таҳлил этишга ижобий таъсир кўрсатган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish