Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Холидахон Холиковнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Хожа Аҳрор Валий маънавий меросида муроса фалсафасига доир ғоялар таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fal173.
Илмий маслаҳатчи: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маматов Мамаджан Ахмаджанович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хожа Аҳрор Валий маънавий меросидаги муроса фалсафасига доир ғояларнинг фалсафий-тасаввуфий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муроса категориясининг миллий ва умуминсоний қадриятларни тиклаш, миллатлароаро тотувлик ва муносабатлар масаласини янги тамойиллар асосида ҳал этишда жамият барқарорлиги, сулҳ муҳитида яшаш, аҳиллик, мамлакат ва халқ тинчлиги, ижтимоий муносабатларда мувозанатни таъминлашдаги, зиддиятларнинг энг мақбул ечими эканлиги ҳамда тасаввуфий қадрият сифатидаги яхлит ижтимоий бирликни вужудга келтириш, ижтимоий тенглик ва адолат ўрнатиш, ўз-ўзини англаш, ахлоқий комилликка оид моҳияти асослаб берилган;
Хожа Аҳрор Валийнинг “Рисолайи Ҳавроийя” ва “Фиқаротул орифийн” асарлари ва рашҳаларида муроса фалсафасига оид иймон нури билан мунаввар бўлиш, моддий оламда покиза ҳаёт кечириш, ҳалол луқма, тоза назар, таъмадан тозаланган нафс, нафратсиз тафаккур, инсоннинг табиат ва жамият билан муросада бўлиш каби ғояларининг шаклланишида Абусаид Абулхайрнинг “робитаи мавт” (инсон камолоти, ҳақиқий асл моҳиятни топиш), Ибн Арабийнинг “Вахдатул вужуд” (ижтимоий фаол ҳаёт кечириш, инсон ахлоқидаги қусурни фазилатга айлантириш), Жалолиддин Румий (кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, поклик ва тавба) таълимотлари асос бўлганлиги далилланган;
Хожа Аҳрор Валий Нақшбандия таълимотида салтанатпаноҳ билан муносабатда ислоҳотчи сифатида “ихтилоф”, “ихтилот” каби диний-тасаввуфий тушунчалар фалсафий моҳиятининг янги андозаси асосида тариқатнинг ҳукмдорларга бўлган мухолифатидан воз кечиб, улар билан муносабат ўрнатиш, мухолифатдан мусолаҳага, яъни ихтилофдан ихтилотга ўтиш йўлини ишлаб чиққанлиги исботланган;
Хожа Аҳрор Валий мактублари ХВ аср дипломатиясида фуқаро ва давлат, ҳукмдорнинг муроса, сулҳ, барқарорлик, аҳиллик муносабатларини ўрнатиш модели эканлиги ҳамда жамиятда сулҳпарварлик, муросаю-мадора, салтанатпаноҳ билан муносабат ўрнатиш каби қадриятларни янгича талқин этганлиги, уларни ўзгарувчан тарихий шароитларга мувофиқлаштирганлиги, нақшбандийлик таълимотидаги муроса масаласида назария ва амалиётни бирлаштира олган тинчликсевар тамойилни илгари сурилганлиги далилланган;  
Нақшбандия таълимотидаги муросага хос бўлган муросаю-мадора, ўз-ўзини англаш, суҳбат, нафсни тарбиялаш, кибрни йўқотиш, шукроналик, сабр каби тамойилларнинг Янги Ўзбекистонда ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш каби ижтимоий-сиёсий, ёшлар интеллектуал салоҳиятини ошириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, миллий қадриятлар ва маънавий меросини асраб-авайлашдаги фалсафий аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хожа Аҳрор Валий маънавий меросидаги муроса фалсафасига доир ғояларни таҳлил этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
муроса категориясининг миллий ва умуминсоний қадриятларни тиклаш, миллатлароаро тотувлик ва муносабатлар масаласини янги тамойиллар асосида ҳал этишда жамият барқарорлиги, сулҳ муҳитида яшаш, аҳиллик, мамлакат ва халқ тинчлиги, ижтимоий муносабатларда мувозанатни таъминлашдаги, зиддиятларнинг энг мақбул ечими эканлиги ҳамда тасаввуфий қадрият сифатидаги яхлит ижтимоий бирликни вужудга келтириш, ижтимоий тенглик ва адолат ўрнатиш, ўз-ўзини англаш, ахлоқий комилликка оид илмий хулосалар ва янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази фаолиятида, жумладан марказ фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5186-сон қарорига 1-илова “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш” бўйича тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2023 йил 13 сентябрдаги 08-17/660-сон маълумотномаси). Натижада, миллий-маънавий қадриятлар Хожа Аҳрор Валий маънавий меросидаги муроса фалсафасига оид ғояларини фалсафий таҳлилидан муроса, бағрикенглик, сабрлилик, шукроналик фазилатларини баркамол инсон тарбиясига сингдиришда ва мафкуравий иммунитетни кучайтиришга оид фаолиятни самарали ташкил қилишида қўлланма сифатида, методик ўқишларда, каталоглар, албомлар, илмий-амалий материаллар базасини бойитишга хизмат қилган;
Хожа Аҳрор Валийнинг “Рисолайи Ҳавроийя” ва “Фиқаротул орифийн” асарлари ва рашҳаларида муроса фалсафасига оид иймон нури билан мунаввар бўлиш, моддий оламда покиза ҳаёт кечириш, ҳалол луқма, тоза назар, таъмадан тозаланган нафс, нафратсиз тафаккур, инсоннинг табиат ва жамият билан муросада бўлиш каби ғояларининг шаклланишида Абусаид Абулхайрнинг “робитаи мавт” (инсон камолоти, ҳақиқий асл моҳиятни топиш), Ибн Арабийнинг “Вахдатул вужуд” (ижтимоий фаол ҳаёт кечириш, инсон ахлоқидаги қусурни фазилатга айлантириш), Жалолиддин Румий (кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, поклик ва тавба) таълимотлари асос бўлганлигига доир хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, “Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг ИИ. “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” банди бўйича “Биз маърифатли ислом тарафдоримиз” шиори остида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 31 августдаги 351/а-сон маълумотномаси). Натижада, Хожа Аҳрор Валийнинг муросага хос бўлган сулҳ, футувват меъёрларига риоя қилиш, ўз-ўзини англаш каби ғояларнинг Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, маънавив-маърифий жараёнларни барқарорлаштиришга, баркамол авлод мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Хожа Аҳрор Валий Нақшбандия таълимотида салтанатпаноҳ билан муносабатда ислоҳотчи сифатида “ихтилоф”, “ихтилот” каби диний-тасаввуфий тушунчалар фалсафий моҳиятининг янги андозаси асосида тариқатнинг ҳукмдорларга бўлган мухолифатидан воз кечиб, улар билан муносабат ўрнатиш, мухолифатдан мусолаҳага, яъни ихтилофдан ихтилотга ўтиш йўлини ишлаб чиққанлигига доир назарий умумлашмалар ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-88 сон “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 14 сентаябрдги 04/11-5637-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида чоп этилган “Ўзбекистон фалсафа тарихи” китобининг мафкура, маънавият, миллий ғоя каби мақолалар, тушунча ва атамаларнинг мазмунан бойишига, фалсафий таҳлилини амалга оширишга хизмат қилган;
Хожа Аҳрор Валий мактублари ХВ аср дипломатиясида фуқаро ва давлат, ҳукмдорнинг муроса, сулҳ, барқарорлик, аҳиллик муносабатларини ўрнатиш модели эканлиги ҳамда жамиятда сулҳпарварлик, муросаю-мадора, салтанатпаноҳ билан муносабат ўрнатиш каби қадриятларни янгича талқин этганлиги, уларни ўзгарувчан тарихий шароитларга мувофиқлаштирганлиги, нақшбандийлик таълимотидаги муроса масаласида назария ва амалиётни бирлаштира олган тинчликсевар тамойилни илгари сурилганлигига оид илмий таклиф ва тавсиялардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг телекўрсатувларини тайёрлашда, жумладан, “Ассалом, Бухоро!”, “Нажот билимда” кўрсатувлари ссенарийларини ишлаб чиқиш ва бевосита суҳбат олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 11 сентябрдаги 02-09-244-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотчи томонидан халқимизни, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш зарурлиги, бугунги кунда инсонларни ҳаётни қадрлашга, ёшларни муросали ҳаёт кўникмаларини шакллантириш, сабрлилик, шукроналик руҳида тарбиялашда энг самарали, мақбул усуллари ҳақидаги хулосалар телетомошабинларнинг ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имкониятини бериб, кўрсатувламинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish