Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураева Элвира Элмурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги регистон майдонларининг шаклланиш ва ривожланиш анъаналари” 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/А54.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети, PHD.26/26.01.2023.А.109.05
Расмий оппонентлар: Салимов Арифджан Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Акрам Мўминович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида шаклланган Регистон майдонларининг ривожланиш босқичларини ҳамда ёдгорликлари архитектурасини очиб бериш ва уларни график қайта тиклаш юзасидан лойиҳа таклифларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий шаҳар майдонларининг классификацияси ва шаҳар миқёсидаги аҳамияти аниқланиб, хориж майдонларида (форум, агора, ратуша, қизил майдон) кўпроқ маъмурий аҳамиятга эга обектлар жойлашганлиги, Ўрта Осиё Регистон майдонларида ижтимоий функсиядаги обектлар жойлашганлиги далилланган;
Регистон майдонлари асосан шаҳар марказида жойлашганлиги, улар шаҳар режасида кўчалар йўналишини белгилаб берганлиги, майдонлар тартибли композицион тузилишга эга бўлганлиги, меъморий ансамбллар ва комплекслар кўринишида шакллантирилганлиги аниқланган;
Ўрта Осиё тарихий шаҳарларидаги Регистон майдонларида сув ҳафзаси масаласи алоҳида аҳамият касб этганлиги, майдонлар таркибида табиий ариқ суви (Тошкент), ҳовуз (Самарқанд, Бухоро) ва сардоба (Қарши) кабилар мавжуд бўлганлиги асосланган;
тарихий ҳудуднинг туризм инфраструктурасини бойитишга хизмат қилган, бироқ  ҳозирда ўзининг тарихий қийматини йўқотган Қарши шаҳри Регистонининг ўрта асрлардаги илк кўриниши юзасидан таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон тарихий шаҳарларидаги Регистон майдонларининг шаклланиш ва ривожланиш анъаналари” бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тарихий шаҳар майдонларининг классификацияси ва шаҳар миқёсидаги аҳамияти аниқланиб, хориж майдонларида (форум, агора, ратуша, қизил майдон) кўпроқ маъмурий аҳамиятга эга обектлар жойлашганлиги, Ўрта Осиё Регистон майдонларида кўпроқ ижтимоий функсиядаги обектлар жойлашганлиги далилланганлиги, Регистон майдонлари асосан шаҳар марказида жойлашганлиги, шаҳар режасида кўчалар йўналишини белгилаб берганлиги, майдонларнинг композицион тузилиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 04-12/1080-сон маълумотномаси). Натижада тарихий шаҳарларининг марказий майдони Регистоннинг тарихий композицион тузилиши юзасидан аниқ хулосалар олиш имкони яратилган;
Ўрта Осиё тарихий шаҳарлардаги Регистон майдонларида сув ҳавзаси  масаласи алоҳида аҳамият касб этганлиги, майдонлар таркибида табиий ариқ суви (Тошкент), ҳовуз (Самарқанд, Бухоро) ва сардоба (Қарши) мавжуд бўлганлиги асосланганлиги, тарихий ҳудуднинг туризм инфраструктурасини бойитишга хизмат қилган бироқ ҳозирда ўзининг тарихий қийматини йўқотган Қарши шаҳри Регистонининг ўрта асрлардаги илк кўриниши юзасидан ишлаб чиқилган таклиф лойиҳалари бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 04-12/1080-сон маълумотномаси). Натижада Регистон майдонларининг тарихий композицион тузилиши юзасидан аниқ хулосалар олиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish