Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумақулов Фозил Узоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё анъанавий архитектураси ва шаҳарсозлигининг ҳандасавий уйғунлаштириш тамойилларини ўрганиш ва такомиллаштириш”, 18.00.01 -Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини тамирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/А125.
Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети, PhD.26/26.01.2023.А.109.05.
Расмий оппонентлар: Мукимов Рустам Саматович, архитектура фанлари доктори, профессор (Тожикистон); Пўлатов Хайрулло Шомуборакович, архитектура фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Осиё меъморий ёдгорликларидаги уйғунлаш¬тириш ва мутаносибликнинг янги усулларини, ансамблларнинг уйғунлик сирларини очиб бериш, замонавий шаҳарсозлик ва меъморчиликнинг назарий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиё ва хорижий олимларнинг илмий натижалари, П.Ш. Зоҳидовнинг динамик квад¬ратлар усули, К.С. Крюковнинг модул тизими, М.С. Булатовнинг ёдгорликлардаги гармоник муносабатлари, ҳандасавий шакллар пропорциялари квадрат, динамик тўртбурчаклар ва олтин нисбат мутаносибликлари каби усуллари асосида меъморий уйғунлаштиришнинг янги “Мукаммал квадрат” усули яратилган;
“Мукаммал квадрат” усулининг меъморий шаклларни уйғунлаштиришдаги модул тўри асосида умумлаштирувчи сифатга эгалиги исботланган;
Самарқанд Регистон ансамблидаги меъморий уйғунлик сирлари, яъни Улуғбек мадрасасига нисбатан Шердор мадрасаси ва Тиллакори масжид-мадрасасининг қурилиши ва жойлашиши 4:5 нисбатли модул тўри асосида уйғунлаштирилгани очиб берилган;
Ўрта Осиё ва хорижий олимларнинг асарларидаги меъморий уйғунлаштириш ва мутаносиблик қонуниятлари кетма-кетлик жараёнлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўрта Осиё анъанавий архитектураси ва шаҳарсозлигининг ҳандасавий уйғунлаш тириш тамойилларини ўрганиш ва такомиллаш¬тириш” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
меъморий шаклларни уйғунлаштириш ва мутаносиблик қонуниятларини ўрганиш асосида меъморий ёдгорликлар ва шаҳарсозлик объектларини ҳандасавий уйғун¬лаштириш жараёнини такомиллаштирувчи янги усул - “Мукаммал квадрат” усулининг топилганлиги, ушбу усул асосида Ўрта Осиё ҳудудидаги мавжуд тарихий бинолар, шаҳар¬созлик объектлари ва хорижий меъморий ёдгорликларнинг ҳан¬дасавий тузилиши (уларнинг умумий сони 38 та) таҳлил қилинганлиги бўйича олинган илмий натижалардан, хусусан ушбу мукаммал квадрат усулининг меъморий шакл¬ларни уйғунлаштириш ва ўлчамларни мутаносиблашитиришдаги умумлаштирувчи сифатидан Самарқанд ва Бухоро вилоятлари Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан меъморий объектларни таъмирлаш, сақлаш ва уларни муҳим маданий мерос объектлари тарзида келажак авлодларга этказиш тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022-йил 6-декабрдаги 01-05/4144-сон маълумотномаси). Натижада мазкур диссертацияда топилган “Мукаммал квадрат” усули меъморий ёдгорликлар ва шаҳарсозлик объектларини ҳандасавий таҳлил қилиш, меъморий таъмирлаш ва қайта тиклаш жараёнларини такомиллаштириш имкониятини яратган;
Ўрта Осиё тарихий шаҳар меъморий ансамблларининг шаклланиш (уйғунлашуви жиҳатидан жуфт, қўш ва майдон) қонуниятларини ўрганиш асосида Самарқанд шаҳри Регистон ансамблидаги биноларнинг ҳандасавий уйғунлик сирларининг очилганлиги, яъни Улуғбек мадрасайи - олиясига нисбатан Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг шаклланиш ва жойлашиши 4:5 нисбатли модул тўри асосида уйғунлаштирилгани хусусидаги илмий хулосалар ва графоаналитик ҳандасавий чизмалардан  Самарқанд  вилояти Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бошқармалари фаолиятида фойдаланилган, шунингдек Бухоро шаҳридаги Пои - Минор ва Лаби Ҳовуз ансамблларидаги биноларнинг бир-бирига нисбатан шаклланиши ва жойлашиши “Мукаммал квадрат” модул тўри асосида уйғунлаштирилгани хусусидаги илмий хулосалар ва графоаналитик ҳандасавий чизмалардан Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022-йил 6-декабр¬даги 01-05/4144-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон тарихий шаҳарлари Регис¬тонларини шакллантириш, қайта тиклаш ва уларнинг шаҳарсозлик ҳандасавий уйғунлаштириш асосларини такомиллаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish