Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамова Дурдона Мадаминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наманган вилояти ҳаммомларининг архитектураси (анъанавийлик ва замонавийлик)», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/А30.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSC.03/30.12.2019.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Уралов Ахтам Синдирович, архитектура фанлари доктори, профессор; Сетмаматов Мақсуд Бектурдиевич, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилоятидаги тарихий ҳаммомларнинг вужудга келиш ва тараққий этиш босқичларини, ҳаммом биноларидаги функционал янгиликларни, анъанавий ва замонавий ҳаммомлар архитектурасини ва уларга хос хусусиятларни очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиёда анъанавий ҳаммомлар ислом дини маданиятининг кириб келиши ва ҳаммомларнинг алоҳида бино тарзида шаклланиши (IX-Х асрлар), маданият-маърифатнинг тараққиёт даври ва ҳаммомлар қурилишининг оммавий тус олиши (XI-XII асрлар), ҳаммомларнинг типологик жиҳатдан такомиллашиб - гузар ҳаммомлари, бозорлар, мадраса ва масжидлар, зиёратгоҳлар қошидаги ҳаммомлар каби турларга ажратилиши (XV-XVIII асрлар) каби босқичларда ривожланганлиги асосланган;
Ўрта Осиё анъанавий ҳаммомлари чўмилиш хоналари (бинонинг пишиқ ғиштдан қурилган асосий қисмини ташкил қилган ва одатда гумбазлар билан ёпилган), ечиниш хоналари (синч девордан ишланган, усти ёғоч ва ходалар билан ёпилган) ва  ёрдамчи хоналар (одатда бинонинг орқа томонида жойлашган) каби режавий-функционал таркибий тузилишда шаклланганлиги аниқланган;
Наманган вилоятидаги ҳаммомлар архитектураси тарҳи ихчам, ҳажми фазовий берк композицияли, кириш ва ечиниш хоналари учун устун-тўсинли, чўмилиш ва ювиниш хоналари учун гумбаз-равоқли конструкцияларни қўллаш, иссиқлик ва намлик режимида ишлайдиган хоналарни бино марказида жойлаштириш каби ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги далилланган;
Наманган вилояти ҳудудидаги ҳаммомлар жойлашуви юзасидан харита, шунингдек Озод МФЙ ҳудудидаги “Латифнинг ҳаммоми”, Гулшан МФЙ ҳудудидаги 2-сонли ҳаммом, Лола ва Соҳибкор МФЙ ҳудудларида жойлашган ҳаммомлар, Тўрақўрғон тумани Ёртепа қишлоғидаги ҳаммом, Қумқўрғон МФЙ да жойлашган тарихий ҳаммом биноларини график қайта тиклаш таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган вилояти  ҳаммомлар архитектураси (анъанавийлик ва замонавийлак) тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўрта Осиёда анъанавий ҳаммомлар ислом дини маданиятининг кириб келиши ва ҳаммомларнинг алоҳида бино тарзида шаклланиши (IX-Х асрлар); маданият-маърифатнинг тараққиёт даври ва ҳаммомлар қурилишининг оммавий тус олиши (XI-XII асрлар); ҳаммомларнинг типологик жиҳатдан такомиллашиб - гузар ҳаммомлари, бозорлар, мадраса ва масжидлар, зиёратгоҳлар қошидаги ҳаммомлар каби турларга ажратилиши (XV-XVIII асрлар) каби босқичларда ривожланганлиги асосланган хулосалардан Наманган вилояти маданий мерос бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 24 мартдаги 04-12/861-сон далолатномаси). Натижада Наманган вилояти ҳаммомларининг вужудга келиши, уларнинг типологик ҳамда конструктив ечимлари юзасидан аниқ хулосалар чиқариш имконияти яратилган;
Ўрта Осиё анъанавий ҳаммомлари чўмилиш хоналари (бинонинг пишиқ ғиштдан қурилган асосий қисмини ташкил қилган ва одатда гумбазлар билан ёпилган),  ечиниш хоналари (синч девордан ишланган, усти ёғоч ва ходалар билан ёпилган) ва  ёрдамчи хоналар (одатда бинонинг орқа томонида жойлашган) каби режавий-функционал таркибий тузилишда шаклланганлиги аниқланган таклифлардан ҳамда Наманган вилояти ҳудудидаги ҳаммомлар жойлашуви юзасидан харита, шунингдек Озод МФЙ ҳудудидаги “Латифнинг ҳаммоми”, Гулшан МФЙ ҳудудидаги 2-сонли ҳаммом, Лола ва Соҳибкор МФЙ ҳудудларида жойлашган ҳаммомлар, Тўрақўрғон тумани Ёртепа қишлоғидаги ҳаммом, Қумқўрғон МФЙ да жойлашган тарихий ҳаммом биноларини график қайта тиклаш таклиф лойиҳаларидан Наманган вилояти маданий мерос бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 24 мартдаги 04-12/861-сон далолатномаси). Натижада тарихий ёдгорликлар - ҳаммомлар сақлаш, таъмирлаш, қайта тиклаш ва модернизациялаш лойиҳаларини бажариш имконияти ошган ҳамда Фянги сайёҳлик маршрутларини шакллантиришга эришилган;
Наманган вилоятидаги ҳаммомлар архитектураси тарҳи ихчам, ҳажми фазовий берк композицияли, кириш ва ечиниш хоналари учун устун-тўсинли, чўмилиш ва ювиниш хоналари учун гумбаз-равоқли конструкцияларни қўллаш, иссиқлик ва намлик режимида ишлайдиган хоналарни бино марказида жойлаштириш каби ўзига хос хусусиятларга эга эканлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 11 августдаги 02-18/2786-сон далолатномаси). Мазкур натижалар Наманган ҳаммомлари архитектураси хусусида янги маълумотлар олиш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish