Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитов Ориф Боликуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Самарқанд шаҳри мустақиллик йилларидаги архитектурасини тадқиқ қилиш ва унинг истиқболдаги тараққиёт ёʻлларини аниқлаш (ўрта ва кўп қаватли турар жой бинолари мисолида)", 18.00.02 – Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/А112.
Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети, PhD.26/26.01.2023.А.109.05
Расмий оппонентлар: Хидоятов Тимур Аброрович, архитектура фанлари доктори, профессор; Исрайилов Эсанбой Хужакелдиевич, архитектура фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “Қишлоққурилишлойиҳа” институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонинг тарихий шаҳарларидаги анъанавий турар жойлар ва Самарқандда мустақиллик йилларида қурилган турар-жойлар архитектурасининг шаклланиш тамойилларини ўрганиш асосида Самарқанд шаҳри учун ўрта ва кўп каватли турар жойларнинг лойиҳавий ечимлари бўйича тавсиялар бериш ҳамда Самарқанд шаҳри архитектурасининг истиқболдаги тараққиёт йўлларини аниқлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта ва кўп қаватли турар жойлар архитектурасининг шаклланишидаги Самарқанд шаҳрига хос бўлган замонавий тамойиллар, хусусан, келажакда қуриладиган турар жой биноларининг меъморий режавий ечимларида уларнинг энергия самарадорлигини таъминловчи биноларни тўғри оринтациялаш, ташқи девор конструксиясини оптималлаштириш каби чора-тадбирлардан ташқари, турар жойлар архитектурасининг поғонасимон пластик ҳажм-фазовий композицияларга асосланганлиги, аҳолининг ёзги ва қишки хоналарга, яшилликка бўлган эҳтиёжларини бино қаватларида мўжаз ҳовли ва боғларни меъморий шакиллантириш орқали қондириш зарурлиги аниқланган;
кўп қаватли турар жойларнинг шаҳар архитектурасининг умумий эстетикаси ва силуетини ифодалашидан ташқари, шаҳарнинг бошқа иморатлари фонида меъморий ориентир вазифаларини ҳам бажариши далилланган;
замонавий ўрта ва кўп қаватли турар жойлар биноларини шакллантириш учун лойиҳа – қурилиш амалиётида “пассив ва актив дизайн” услубларидан фойдаланиб, қулай микроиқлимни ташкиллаштириш таклиф қилинган;
 Самарқанд шаҳарсозлиги ва архитектурасининг яқин кеажакдаги тараққиёт ёʻллари аниқланиб, улар шаҳар турар жойлари архитектурасини яратиш, келажакда шаҳарсозликни Самарқанднинг қандай ҳудудларда ривожлантириш, кўҳна Самарқанднинг тариҳийлигини сақлаб қолиш орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Самарқанд шаҳри мустақиллик йиллари архитектурасини тадқиқ қилиш ва унининг истиқболдаги тараққиёт йўлларини аниқлаш (ўрта ва кўп қаватли тураржойлар мисолида)” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўрта ва кўп қаватли турар жойлар архитектурасининг шаклланишидаги Самарқанд шаҳрига хос бўлган замонавий тамойиллар, хусусан, келажакда қуриладиган турар жой биноларининг меъморий режавий ечимларида уларнинг энергия самарадорлигини таъминловчи биноларни тўғри оринтациялаш, ташқи девор конструксиясини оптималлаштириш каби чора-тадбирлардан ташқари, турар жойлар архитектурасининг поғонасимон пластик ҳажм-фазовий композицияларга асосланганлиги, аҳолининг ёзги ва қишки хоналарга, яшилликка бўлган эҳтиёжларини бино қаватларида мўжаз ҳовли ва боғларни меъморий шакиллантириш орқали қондириш зарурлиги аниқланганлиги юзасидан олинган натижалар Республикада соҳага ваколатли бўлган Оʻзшаҳарсозлик лойиҳа илмий университети фаолиятида фойдаланилган (“ЎЗШАҲАРСОЗЛИК ЛИТИ” ДУКнинг 2023-йил 22-майдаги 1-01/393-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд шаҳрининг шаҳарсозлигида миллий шаҳарсозликга хос бўлган меъморий ечимлардан фойдаланиш, яқин келажакда шаҳар архитектураси ривожига ва уни тараққиёт йўлини белгилаб беришга илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилган;
кўп қаватли турар жойларнинг шаҳар архитектурасининг умумий эстетикаси ва силуетини ифодалашидан ташқари, шаҳарнинг бошқа иморатлари фонида меъморий ориентир вазифаларини ҳам бажариши далилланганлиги юзасидан олинган натижалар Республикада соҳага ваколатли бўлган Оʻзшаҳарсозлик лойиҳа илмий университети фаолиятида фойдаланилган (“ЎЗШАҲАРСОЗЛИК ЛИТИ” ДУКнинг 2023-йил 22-майдаги 1-01/393-сон маълумотномаси). Натижада Самарқнд шаҳри архитектурасининг келажакдаги миллий анъаналарга асосланган замонавий образларини яратишга асос бўлиб хизмат қилган;
замонавий ўрта ва кўп қаватли турар жойлар биноларини шакллантириш учун лойиҳа – қурилиш амалиётида “пассив ва актив дизайн” услубларидан фойдаланиб, қулай микроиқлимни ташкиллаштириш юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республика Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 28-апрелдаги 04-18/1453-сон маълумотномаси). Натижада энергиятежамкор ва энергиясамарадор тураржойлар лойиҳалаштириш имкониятларини кенг миқёсда тақдим этувчи замонавий ва истиқболли ё'налишлардан бири сифатида қабул қилинган;
Самарқанд шаҳарсозлиги ва архитектурасининг яқин кеажакдаги тараққиёт ёʻллари аниқланиб, улар шаҳар турар жойлари архитектурасини яратиш, келажакда шаҳарсозликни Самарқанднинг қандай ҳудударда ривожлантириш, кўҳна Самарқанднинг тариҳийлигини сақлаб қолиш орқали очиб берилганлиги юзасидан олинган натижалар Ўзбекистон Республика Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Самарқанд шаҳрининг тарихийлигини сақлаб қолиш ва туризим имкониятларини оширишдаги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 28-апрелдаги 04-18/1453-сон маълумотномаси). Илмий натижарнинг қўлланилиши Самарқанд шаҳрининг тарихийлигини сақлаб қолиш ва туризим имкониятларини оширишда илмий назарий асос бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish