Sayt test rejimida ishlamoqda

Донаева Шахноза Абдураимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рефлексив таълим технологиялари асосида талабалар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02-Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган Б2022.3.PhD/Ped3865.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шаҳло Уктамовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар:  Шомирзаев Махматмурод Хуррамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Джумаев Маманазар Иргашевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик маҳорат фанини ўқитиш жараёнида рефлексив таълим технологияларидан фойдаланиб талабалар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг педагогик таълим жараёнида рефлексив таълим технологияларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари вақт давомийлигига кўра (ситуатив, ретроспектив, перспектив), субектига кўра (шахсий, шахслараро), мақсадига кўра (коррексион, адаптив, танлов, тўлдирувчи, рақобатлашувчи, кооператив, зиддиятли) турлари мазмунини очиб бериш асосида  аниқлаштирилган;
педагогик таълим жараёнида фойдаланиладиган рефлексив методикалар мазмуни дарс машғулотларида умумлаштириш, танқидий таҳлил, ўз-ўзини тафтиш қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, тасаввур, обектив хулоса чиқариш, қисқа муддатли стратегияни белгилаш каби қатор психологик жараёнлар билан боғлиқ бўлган интеллектуал ҳаракатлардан фойдаланишнинг педагогик-психологик аспектларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;    
    талабаларни педагогик жараёнда рефлексив технологиялардан фойдаланишга тайёрлаш жараёнининг функсионал модели мақсадли (жорий, стратегик), назарий-методологик (тизимли, аксеологик, рефлексив, шахсий-фаолиятли ёндашувлар), жараёнли-функсионал (рефлексив кўникмаларни ривожлантириш механизмлари, шакллари, методлари), натижавий (баҳолаш, кутиладиган натижа) компонентларининг таркибий қисмларини аниқлаштириш асосида  такомиллаштирилган;
талабаларда рефлексив маҳоратни шакллантиришда амал қилинадиган таълимий ҳаракатлар кетма-кетлиги рефлексив мунозара, рефлексив видеотренинг, рефлексив ўйинлар, рефлексив-инновацион методикаларни дарс жараёнига қўллаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар педагогик тайёргарлигини рефлексив таълим технологияларидан фойдаланиб ривожлантиришга доир олинган натижалар асосида:
талабаларнинг педагогик таълим жараёнида рефлексив таълим технологияларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини вақт давомийлигига кўра (ситуатив, ретроспектив, перспектив), субектига кўра (шахсий, шахслараро), мақсадига кўра (коррексион, адаптив, танлов, тўлдирувчи, рақобатлашувчи, кооператив, зиддиятли) турлари мазмунини очиб бериш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда назарий таҳлиллар давомида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 26-декабрдаги 501/2-сон маълумотномаси). Натижада, назарий таҳлиллар давомида талабаларда рефлексив кўникмаларни шакллантириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогик таълим жараёнида фойдаланиладиган рефлексив методикалар мазмунини дарс машғулотларида умумлаштириш, танқидий таҳлил, ўз-ўзини тафтиш қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, тасаввур, обектив хулоса чиқариш, қисқа муддатли стратегияни белгилаш каби қатор психологик жараёнлар билан боғлиқ бўлган интеллектуал ҳаракатлардан фойдаланишнинг педагогик-психологик аспектларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  “География ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги ПҚ-61-сон қарорига асосан, молиявий мустақиллик берилган Термиз давлат университети ректорининг 2023-йил 4-февралдаги 66-ПЎ-сон буйруғи билан тасдиқланган нашр гувоҳномаси. Гувоҳнома № 66-ПЎ-003). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини табиий фанларни ўқитишга доир тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларда рефлексив маҳоратни шакллантиришда амал қилинадиган таълимий ҳаракатлар кетма-кетлигини рефлексив мунозара, рефлексив видеотренинг, рефлексив ўйинлар, рефлексив-инновацион методикаларни дарс жараёнига қўллаш асосида аниқлаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика Университетининг 2023-йил 17-июлдаги 02-07-2663/04-сон далолатномаси).  Натижада, рефлексив технологиялардан фойдаланган ҳолда бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish