Sayt test rejimida ishlamoqda

Кобилова Феруза Насруллаевнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даврида Ўзбекистон қўғирчоқ театрлари сценографияси”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий    безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/San153.
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020. San.119.01.   
Расмий оппонентлар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Иманкулова Инобат Маҳкабаевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври Ўзбекистон қўғирчоқ театрлари сценографияси ривожи ва саҳна асарларининг бадиий-ғоявий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўғирчоқ театрлари сценографияси такомиллашувига ширма ортидаги ижрога асосланган Европа типидаги қўғирчоқ театри анъаналари ва постмодернизмнинг ҳикоянавислик, аралаш жанр, киноя каби услубларининг аутент қўғирчоқ томошалари фаолияти билан интеграцияси аниқланган;
қўғирчоқлар турини такомиллаштириш ва тайёрлаш технологиясида шакл ифодавийлигига оид бадиий пластик изланишлар, стилистик эклектизм, актёр функцияси каби жиҳатларнинг ривожланиши натижасида гибридлашув жараёни вужудга келганлиги асосланган;
мустақиллик йилларида қўғирчоқ театрларида мумтоз, фольклор, тарихий асарлар асосида инсценировкаларнинг яратилиши, сценографияда визуал эффектлар дигитализацияси, акустик таъминотнинг эффектлашуви, саҳна декорациясида минимализм, ижро ечимида эса перформанс каби услубларининг такомиллашишга олиб келганлиги далилланган;
спектакль декорацияси ечимида қўлланилаётган постмодернизмнинг семулякр, метосанъат, деконструкция, артефакт, универсализм каби қисмларининг экспериментал тасвирий ифодавий воситалари, қўғирчоқ театри аудиториясини кенгайтиришга ва репертуар такомиллашувига ижобий таъсир кўрсатгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даврида Ўзбекистон қўғирчоқ театрлари сценография жараёнларини талқин қилиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
қўғирчоқ театрлари сценографияси такомиллашувига ширма ортидаги ижрога асосланган Европа типидаги қўғирчоқ театри анъаналари ва постмодернизмнинг ҳикоянавислик, аралаш жанр, киноя каби услубларининг аутент қўғирчоқ томошалари фаолияти билан интеграцияси аниқлангани бўйича олинган илмий натижалардан “Театр тарихи” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан тасдиқланган 938452-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижаларнинг қўлланиши Ўзбекистон қўғирчоқ театри сценографиясига доир илмий-тадқиқот фаолиятидаги самарадорликни оширган, замонавий сценография турларини ўрганишда, тарғиб этишда ҳамда соҳага оид тўлиқ ўрганилмаган бадиий жараёнларни ёритишга хизмат қилган;
қўғирчоқлар турини такомиллаштириш ва тайёрлаш технологиясида шакл ифодавийлигига оид бадиий пластик изланишлар, стилистик эклектизм, актёр функцияси каби жиҳатларнинг ривожланиши натижасида гибридлашув жараёни вужудга келганлигига оид илмий янгиликлар “Ўзбекистон бадиий таълим тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022 йил 14 сентябридаги EY16531382-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада замонавий сценографияда қўлланилаётган қўғирчоқлар тури ва технологиясида пластик изланишлар, стилистик эклектизм каби янгиликлар ўз аксини топиб талабалар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
мустақиллик йилларида қўғирчоқ театрларида мумтоз, фольклор, тарихий асарлар асосида инсценировкаларнинг яратилиши, сценографияда визуал эффектлар дигитализацияси, акустик таъминотнинг эффектлашуви, саҳна декорациясида минимализм, ижро ечимида эса перформанс каби услубларининг такомиллашишга олиб келганлиги илмий натижалардан “Театр тарихи” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан тасдиқланган 938452-рақамли нашр гувоҳномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қўғирчоқ театри тасвирий ифодавий ечимида кузатилаётган эксперементларни батафсил ёритиб, бўлажак сценограф рассомларга бугунги кун бадиий жараёни борасида аниқ маълумотлар беришда муҳим ўрин тутган;
спектакль декорацияси ечимида қўлланилаётган постмодернизмнинг семулякр, метосанъат, деконструкция, артефакт, универсализм каби қисмларининг экспериментал тасвирий ифодавий воситалари, қўғирчоқ театри аудиториясини кенгайтиришга ва репертуар такомиллашувига ижобий таъсир кўрсатганига оид маълумотлар “Ўзбекистон бадиий таълим тизимида “Онлайн музей” электрон галереясини яратиш” номли амалий лойҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022 йил 14 сентябридаги EY16531382- сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши замонавий сценография трансформацияси, режиссёр ва рассом тандеми, уларнинг ижодини соҳа вакилларига кенг тарғиб этишда ҳизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish