Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмаджонов Илҳомжон Тоҳиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “От шаклларини ҳосил қилувчи аффиксларнинг семантик-услубий тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Fil3255.
Илмий раҳбар: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори; Мирзақулов Турсунали Ўтаевич , филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади от шаклларини ҳосил қилувчи аффиксларнинг семантик- услубий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морфемалар сўзловчи томонидан субектив муносабатларни ифодалашда муҳим воситалардан саналиши, нутқ вазиятидан келиб чиқиб ҳурмат, эркалаш, кесатиқ, пичинг, назарга илмаслик каби эмоционал маъноларни ифодаловчи лисоний бирлик эканлиги далилланган;
от туркумига мансуб категориал ва нокатегориал аффиксларнинг сўзлашув, бадиий, публицистик, расмий ҳамда илмий услубга хосланган шакллари мавжудлиги, бир аффикснинг категориал ва нокатегориал маънолари бўлиши, яъни -лар шаклининг сон  маъноси категориал маъно, тахмин, ҳурмат, кесатиқ, кучайтириш каби маъноларни ифодалаши нокатегориал маъно томон силжишидан далолат бериши исботланган;  
морфема – фонема, лексема, фразема каби мустақил тил бирлиги инсоният онгида маълум парадигмаларда морфемик тизим кўринишида сақланиши, ҳар бир шахс улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши, шунингдек, морфемалар нутқий вазият, нутқ субектлари ёши ва маҳоратига боғлиқ ҳолда ўзига хос нутқий хусусиятларни намоён этиш имкони мавжудлиги асосланган;
от туркумидаги сўз ясовчи аффикслар ўз ичида вазифа жиҳатидан бир хил бўлса-да, семаларнинг турлича бўлиши оқибатида омонимликни ҳосил этиши, биргина аффиксда шахс, нарса, ўрин, фаолият-жараён, мавҳум от ясаш имконияти мавжудлиги, морфемаларнинг синонимлик ва омонимлик ҳолатлари семантикада муҳим аҳамият касб этиши, келишик шаклларининг бир майдонда семантик томондан бирлашиши ва ҳар бир келишик шаклининг турли хил морфосемантик муносабатларни ифодалай олиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган. Морфемик бирликларнинг семантик-услубий жиҳатларини тадқиқ этиш асосида:
от туркумидаги сўз ясовчи аффикслар ўз ичида вазифа жиҳатидан бир хил бўлса-да, семаларнинг турлича бўлиши оқибатида омонимликни ҳосил этиши, биргина аффиксда шахс, нарса, ўрин, фаолият-жараён, мавҳум от ясаш имконияти мавжудлиги, морфемаларнинг синонимлик ва омонимлик ҳолатлари семантикада муҳим аҳамият касб этиши, келишик шаклларининг бир майдонда семантик томондан бирлашиши ва ҳар бир келишик шаклининг турли хил морфосемантик муносабатларни ифодалай олишига доир таҳлил ва хулосалардан 2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Инновасион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги мукаммал ўргатиш, билиш жараёнини қиёслаш орқали такомиллаштириш, ёшлардаги ижодий ғоялар, ижодкорликни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, лингвомаданий дунёқарашини такомиллаштириш  чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлашда фойдаланилган (Ёшлар инновасия марказининг 2022-йил 8-августдаги 04-36-1260-сон маълумотномаси). Натижада чора-тадбирлар режаси ва тарғибот маърузалари илмий асослар ва самарадор таҳлилий материаллар билан бойитилган;
    морфема – фонема, лексема, фразема каби мустақил тил бирлиги инсоният онгида маълум парадигмаларда морфемик тизим кўринишида сақланиши, ҳар бир шахс улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши, шунингдек, морфемалар нутқий вазият, нутқ субектлари ёши ва маҳоратига боғлиқ ҳолда ўзига хос нутқий хусусиятларни намоён этиш имкони мавжудлигига доир илмий хулоса ва тавсиялардан  “Матн тилшунослиги” дарслигида кенг фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 23-майдаги 01-2184-сон маълумотномаси). Натижада қиёслаш муносабатини ифодаловчи  синтактик бирликлар хусусиятлари бўйича берилган илмий маълумотлар дарсликнинг илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашишида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
    от туркумига мансуб категориал ва нокатегориал аффиксларнинг сўзлашув, бадиий, публицистик, расмий ҳамда илмий услубга хосланган шакллари мавжудлиги, бир аффикснинг категориал ва нокатегориал маънолари бўлиши, яъни -лар шаклининг сон  маъноси категориал маъно, тахмин, ҳурмат, кесатиқ, кучайтириш каби маъноларни ифодалаши нокатегориал маъно томон силжишидан далолат беришига оид маълумотлардан “Прагмалингвистика асослари” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 23-майдаги 01-2183 сон маълумотномаси). Натижада дарслик назарий ва амалий жиҳатдан маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish