Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Фаридахон Исаковнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ адабиётида дебоча ва унинг поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Fil15.
Илмий маслаҳатчи: Асадов Мақсуд Ҳусенович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраев Жалолиддин Олимжонович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ адабиётида яратилган, хусусан, Ҳаким Саноий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Муҳаммад Фузулий, Шермуҳаммад Мунис, Муҳаммадризо Огаҳий, Аҳмаджон Табибий, Умархон Амирий, Моҳларойим Нодира девонларидаги дебочаларни атрофлича ўрганиш, дебочаларнинг шоирлар таржимаи ҳоли ва ижодий мероси, адабий-эстетик қарашларини ёритишда бирламчи манба сифатидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ адабиётида дебочанинг юзага келиш тарихи ва ривожланиш қонуниятлари, мазмун-моҳиятининг консептуал-дастурий асоси, ифода йўли, тасвир усули, баён шаклига хос композицион хусусиятлари, бадиияти, адабиётшунослик фанининг объекти сифатидаги назарий жиҳатлари асослаб берилган;
дебочанавислик тарихидаги адабий анъана ва ўзига хосликлар таҳлил қилиниб, Ҳаким Саноий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Фузулий каби мумтоз шоирларнинг форс дебочанавислиги тараққиётидаги хизматлари қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида далилланган;
ўзбек мумтоз дебочанавислигида Алишер Навоий дебочаларининг алоҳида ҳодиса бўлгани, адабиёт тарихида тутган ўрни, уларнинг улуғ шоир дунёқараши, адабий-эстетик қарашларини ёритишдаги илмий-бадиий қиммати, дебочалар композициясини шакллантиришда шоирнинг параллелизм, ақд, ташбеҳ, тазод сингари бадиий-тасвирий воситаларни қўллаш маҳорати асосланган;
Алишер Навоийдан кейинги давр ўзбек адабиётида яратилган, хусусан, Шермуҳаммад Мунис, Муҳаммадризо Огаҳий, Аҳмаджон Табибий, Умархон Амирий, Моҳларойим Нодира девонларидаги дебочаларнинг мумтоз адабиётимиздаги илмий-назарий ҳамда амалий қиммати, уларда Навоий дебочаларидаги ижтимоий, адабий муҳит тасвири, адабиётшуносликка доир назарий қарашлар ифодаси, бадиий санъатлардан истифода этиш анъаналарининг ижодий тарзда давом эттирилиши очиб берилган;
Шарқ адабиётида дебочалар ва уларнинг вужудга келиши, араб, форс-тожик ва туркий адабиётдаги тараққиёт тамойиллари, мазмун-моҳияти, мавзу кўлами, маъно қамрови, поетикаси монографик тарзда ўрганилган ҳамда дебочаларнинг биографик манба сифатидаги муҳим аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ адабиётида дебоча ва унинг поетикаси мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Шарқ адабиётида дебочанинг юзага келиш тарихи ва ривожланиш қонуниятлари, мазмун-моҳиятининг консептуал-дастурий асоси, ифода йўли, тасвир усули, баён шаклига хос композицион хусусиятлари, бадиияти, адабиётшунослик фанининг объекти сифатидаги назарий жиҳатлари асослаб берилгани билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида бажарилган (2012 - 2016) ФА - Ф1-ГО39 рақамли “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023-йил 24-августдаги 3/1255-1788-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоийнинг девончилик анъаналарига ижодий муносабати, дебочанавислик маҳорати, дебочада қўйилган масалаларнинг шоир ҳаёти ва ижодини ўрганишга доир илмий-назарий хулосалар лойиҳанинг назарий қимматини оширган;
дебочанавислик тарихидаги адабий анъана ва ўзига хосликлар таҳлил қилиниб, Ҳаким Саноий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Фузулий каби мумтоз шоирларнинг форс дебочанавислиги тараққиётидаги хизматлари қўлёзма ва тошбосма манбалар асосида далилланганига доир хулосалардан «ПЗ-20170926459 рақамли «Навоийшунослик тарихи» (ХХ – ХХИ асрлар) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 18-майдаги 01/10-980-сон маълумотномаси). Шарқ адабиётидаги дебочанавислик анъанаси ва Навоийнинг мазкур анъана ривожига қўшган ҳиссаси, Навоийдан кейинги даврдаги девон дебочалари ва уларнинг мумтоз шоирлар ҳаёти ва ижодини ўрганишдаги аҳамиятига доир янги илмий қарашлар, назарий маълумотлар ва янги манбалар билан бойитилган.
ўзбек мумтоз дебочанавислигида Алишер Навоий дебочаларининг алоҳида ҳодиса бўлгани, адабиёт тарихида тутган ўрни, уларнинг улуғ шоир дунёқараши, адабий-эстетик қарашларини ёритишдаги илмий-бадиий қиммати, дебочалар композициясини шакллантиришда шоирнинг параллелизм, ақд, ташбеҳ, тазод сингари бадиий-тасвирий воситаларни қўллаш маҳорати қиёсий таҳлил имкониятларидан фойдаланиб илмий жиҳатдан асослангани ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан Наманган вилояти телерадиокомпанияси телеканалида эфирга узатилган туркум кўрсатувлар ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-июндаги 02-04-222-сон маълумотномаси). Натижада янги далил, фикр-мулоҳаза ва назарий хулосалар телекўрсатувларнинг сифати ортишига, томошабинларнинг Алишер Навоий ижодига бўлган қизиқиши кучайишига, шоир асарларининг мазмун-моҳияти ва бадииятини чуқурроқ идрок этишларига хизмат қилган;
Алишер Навоийдан кейинги давр ўзбек адабиётида яратилган, хусусан, Шермуҳаммад Мунис, Муҳаммадризо Огаҳий, Аҳмаджон Табибий, Умархон Амирий, Моҳларойим Нодира девонларидаги дебочаларнинг мумтоз адабиётимиздаги илмий-назарий ҳамда амалий қиммати, уларда Навоий дебочаларидаги ижтимоий, адабий муҳит тасвири, адабиётшуносликка доир назарий қарашлар ифодаси, бадиий санъатлардан истифода этиш анъаналарининг ижодий тарзда давом эттирилиши очиб берилгани, Шарқ адабиётида дебочалар ва уларнинг вужудга келиши, араб, форс-тожик ва туркий адабиётдаги тараққиёт тамойиллари, мазмун-моҳияти, мавзу кўлами, маъно қамрови, поетикаси монографик тарзда ўрганилган ҳамда дебочаларнинг биографик манба сифатидаги муҳим аҳамияти исботланганига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлимининг Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, асарларидаги умуминсоний ғоялар тарғибига бағишланган навоийхонлик тадбирларида, уюшма қошидаги “Музаффар сўз” тўгараги машғулотларида ҳамда аҳоли ўртасида ўтказилган адабий учрашув, суҳбат, китоб тақдимотларида, шунингдек, “Адабиёт кунлари”, “Навоийхонлик” сингари адабий-маърифий тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлимининг 2023-йил 26-июндаги 02-04-222-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят аҳолиси, хусусан, талабалар ва маҳаллалар ёшларининг ўзбек адабиёти вакиллари, хусусан, Алишер Навоий таржимаи ҳоли, асарларининг мазмун-моҳияти, бугунги кундаги аҳамияти борасидаги тушунча ва тасаввурлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish