Sayt test rejimida ishlamoqda

Атошов Санжар Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ичан қалъа объектлари архитектураси ва уларнинг типологик ечимидаги ўзига хос жиҳатлар”, 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/А140.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSC.03/30.12.2019.А.11.02
Расмий оппонентлар: Султанова Дилшода Номозовна, архитектура фанлари доктори; Худайберганов Камилжан, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ичан қалъа объектлари архитектураси ва уларнинг типологик ечимидаги ўзига хос жиҳатларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хива қадимий шаҳарсозлигининг пайдо бўлиш ва ривожланиш босқичлари очиб берилиб, унинг қадимдан бир ядро атрофида шаклланиб келаётганлиги, ХХ асрнинг 2-ярмида Ичан қалъа ҳудудида 23 та, Дишан қалъа ҳудудида 42 та масжид-қавмлар ҳудудлари манбаалар асосида аниқ белгилаб берилганлиги ҳамда кўчаларнинг тўрт тури (тўғри чизиқли, охири берк, симметрик кенгайтирилган, букилган) мавжуд бўлганлиги аниқланган;
Ичан қалъа ҳудудида жойлашган архитектура объектлари (мадрасалар, мақбаралар, масжидлар) типологиясининг ўзига хос жиҳатлари аниқланиб, жумладан мадрасаларнинг айримлари икки ҳовлили бўлганлиги (Муҳаммад Раҳимхон, Арабхон, Юсуф Ясовулбоши, Оллоқулихон мадрасалари), махсус таълим учун ҳам мўлжалланган (Қози Калон мадрасаси - ҳуқуқ таълими, Хўжаш Марам мадрасаси - божхона таълими)лиги асосланган;
Ичан қалъа ҳудудида жойлашган қадимий турар уйларнинг ҳажмий-композицион ечимида айвонлар муҳим ўринга эга бўлганлиги, улар кўпроқ шимолга қаратилганлиги ҳамда айвонларнинг икки қават баландлигида режалаштирилганлиги ва асосан бир устунли эканлиги асосланган;
Ичан қалъа ҳудудининг туризм инфраструктурасини бойитишга хизмат қилувчи  “Паҳлавон Маҳмуд” кўчаси 41, “Бўёқчилар” кўчаси 23-, 14- ва 75-турар-уйларнинг жойлашув ўрни, режавий ечими, архитектураси, конструктив ҳолатига асосан уларни Хива анъанавий турар уйларига хос тарзда таъмирлаш ва янги функциясига мослаштириш юзасидан таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ичан қалъа архитектура объектлари типологияси” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хива қадимий шаҳарсозлигининг пайдо бўлиш ва ривожланиш босқичлари очиб берилиб, унинг қадимдан бир ядро атрофида шаклланиб келаётганлиги, йирик бўлинмалар элот, кичик бўлинмалар масжид-қавм деб номланганлиги, ХХ асрнинг 2-ярмида Ичан қалъа ҳудудида 23 та, Дишан қалъа ҳудудида 42 та масжид-қавмлар бўлганлиги ҳамда кўчаларнинг тўрт тури (тўғри чизиқли, охири берк, симметрик кенгайтирилган, букилган) мавжуд бўлганлиги аниқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 3 августдаги 02-05/2644-сон маълумотномаси). Натижада Хива шаҳарсозлигининг ривожланиш босқичларини комплекс тарзда баҳолаш имконияти яратилган;
Ичан қалъа ҳудудида жойлашган архитектура объектлари (мадрасалар, мақбаралар, масжидлар) типологиясининг ўзига хос жиҳатлари аниқланиб, жумладан мадрасаларнинг айримлари икки ҳовлили бўлганлиги (Муҳаммад Раҳимхон, Арабхон, Юсуф Ясовулбоши, Оллоқулихон мадрасалари), махсус таълим учун ҳам мўлжалланган (Қози Калон мадрасаси - ҳуқуқ таълими, Хўжаш Марам мадрасаси - божхона таълими)лиги асосланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 3 августдаги  02-05/2644-сон маълумотномаси). Натижада Ичан қалъа ҳудудидаги тарихий ёдгорликларнинг типологик ечимларини тасаввур қилиш имконияти яратилган;
Ичан қалъа ҳудудида жойлашган қадимий турар уйларнинг ҳажмий-композицион ечимида айвонлар муҳим ўринга эга бўлганлиги, улар кўпроқ шимолга қаратилганлиги ҳамда айвонларнинг икки қават баландлигида режалаштирилганлиги ва асосан бир устунли эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан “Ассалом, Хоразм” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023 йил 10 июлдаги  474-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмунини Ичан қалъа ҳудуди архитектурасини аниқ илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
Ичан қалъа ҳудудининг туризм инфраструктурасини бойитишга хизмат қилувчи  “Паҳлавон Маҳмуд” кўчаси 41, “Бўёқчилар” кўчаси 23-, 14- ва 75-турар-уйларнинг жойлашув ўрни, режавий ечими, архитектураси, конструктив ҳолатига асосан уларни Хива анъанавий турар уйларига хос тарзда таъмирлаш ва янги функциясига мослаштириш юзасидан график таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 3 августдаги 02-05/2644-сон маълумотномаси). Натижада Ичан қалъа ҳудудининг туристик имкониятини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish