Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Бобомурод Холбута ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Мустақил Ўзбекистонда диний таълим тизимининг ривожланиш босқичлари” 24.00.01 –  Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar173.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01
Илмий раҳбар: Ҳасанов Аҳаджон Аҳмеджанович, тарих фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлари доктори, профессор; Юлдашходжаев Ҳайдархон Хашимхонович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил Ўзбекистонда диний таълим тизимининг ривожланиш босқичларининг хусусиятларини очиб беришдан ва уни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дунёвий давлатда чуқур билимларга эга диний кадрлар тайёрлашдаги Ўзбекистон тажрибасининг ўзига хос хусусиятлари таълим ва тарбия узвийлиги (11 йиллик мажбурий таълимдан кейин 4+4 шаклидаги таълим тизимида диний фанлар салмоғини кўпайтириш) асосида исботланган;
диний таълимда янги жорий қилинган 3 йиллик 3+1 модул шакли  (2 ой амалиёт ва 1 ой таълим олади) диний соҳада фаолият олиб бораётган ўрта-махсус маълумотга эга ходимларни асосий иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда олий маълумотли қилишда аҳамиятли экани далилланган;
Ўзбекистон шароитида халқ орасидаги “диний таълим” (التعليم الديني) аслида диний илм олишнинг асосий уч босқичи – академик, профессионал ва кундалик зарурий билимлар (Қурʼон ўқий олиш, ибодатларни бажариш, ҳалол ва ҳаромни англаш кабилар)дан учинчиси, яʼни кундалик зарурий билимлар билан мутаносиблиги очиб берилган;
Бухородаги “Мир араб” мадрасаси амалиётининг ривожланиш босқичлари таҳлили орқали “Бухоро мактаби” (مدرسة بخاري) диний мутахассислар тайёрлашда мустаҳкамлиги сабабли ушбу мактаб анʼаналарини асрлар оша сақланиб қолгани ҳамда янгиланаётган Ўзбекистон “диний таълими”да асос эканлиги далиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал ижтимоий-маданий жараёнларда Мустақил Ўзбекистонда диний таълим тизимининг ривожланиш босқичларини ўрганишга доир ишлаб чиқилган фалсафий-концептуал таклифлар асосида:
диний таълим ривожини тадқиқ этишнинг назарий концептуал асосларига оид илмий-таҳлилий маълумот хулосаларидан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан республикадаги диний таълим ва диний маърифий йўналишдаги илмий тадқиқот марказларининг ўқув, илмий ҳамда маънавий фаолияти бўйича ишлаб чиқилган “Йўл хариталари” ва медиа-режаларида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари мақсад вазифаларини белгилашда, Халқаро ислом академиясининг “Диншунослик” таълим йўналиши учун тайёрланган “Давлат ва дин” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 7-августдаги 02-05/6325-сон маълумотномаси). Натижада диний таълим муассасалари ҳамда Академияда диний ва дунёвий таълим уйғунлиги ва аждодлар меросини тадқиқи бўйича илмий фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда диний таълим тизими ривожланишининг тарихий жараёнлари, Давлат ва дин муносабатларининг янги босқичи, ислохотлар самарадорлиги, ўзига хос хусусиятларига оид илмий хулоса ва таклифлардан диний таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини тузишда, Тошкент ислом иниститутида тайёрланган “Ислом тарихи” ва “Ислом ва ҳозирги замон” номли ўқув қўлланмаларнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023-йил 8-августдаги 4006-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятни ижтимоий-диний муҳит барқарорлиги, аҳоли, айниқса, ёшларни дин ниқобидаги турли бузғунчи оқимларнинг таҳдидларидан огоҳ этишга хизмат қилган. ЎМИ тизими ўқитувчи ва ходимларини касбий компитенцияси ва малакаларини оширишга, талабаларни замон талабига мос рақобатбардош кадрлар қилиб тайёрлашга хизмат қилган;
Ўзбекистондаги дин ва таълим соҳасига оид тизимлаштирилган норматив-хуқуқий хужжатларга оид маълумотлардан, хориждаги диний таълимнинг ўзига хос хусусиятларига оид қиёсий таҳлил ҳамда илмий хулосаларидан Марказнинг Имом Бухорий сабоқлари номли илмий журналини мазмунан бойитишда ҳамда аждодлар меросини тадқиқ қилиб кенг жамоатчиликка етказиш доирасида тайёрланган Абдулҳамид Кешийнинг “Муснади Кеший” асарини таржимаси ва “Ислом динида тинчлик” номли рисола мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023-йил 9-августдаги 02/366-сон маълумотномаси). Натижада, дин ва таълим орқали аждодлар меросини тадқиқ қилиб жамоатчиликка етказишда, онлайн маънавий-диний жараёнларни ёритишда, марказнинг сайти ахборотлари аудио визуал бойитилишида, замонавий аудиторияни дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish