Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Улмас Чориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Термиз дарё порти тарихи”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tar904.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Халикова Рахбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор; Жуманиёзов Фазлиддин Бобожонович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Термиз дарё порти тарихи ва унинг савдо-транзит алоқаларидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия мустамлакачилик империяси сиёсий жиҳатдан Амударёдан ҳарбий-стратегик (табиий чегара, ҳарбий қисм), трансчегаравий, буфер зона каби мақсадларда фойдаланган бўлса, иқтисодий жиҳатдан савдо, товар-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш учун фойдаланганлиги асосланган;
Термиз дарё портининг минтақадаги қуруқлик ҳамда сув йўллари ўзаро кесишган Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистоннинг дарё бўйи туманлари ҳудудларни боғловчи бандаргоҳ эканлиги ҳамда унинг тижорат ва ўзаро товар айирбошлашда тезкор, арзон сув йўли бўлганлиги сабабли Амударёнинг муҳим таркибий стратегик аҳамиятга эга қисми эканлиги далилланган;
Россия империяси учун Термиз дарё порти орқали Ўрта Осиёга Афғонистон, Ҳиндистондан кириб келаётган инглиз товарларини тўхтатиш орқали Бухоро амирлигида асосий савдо бозори етакчиси бўлганлиги, шунингдек, Амударё рус тўқимачилик саноати учун зарур хом ашё ҳисобланган пахта маҳсулотини ташувчи савдо йўли эканлиги кўрсатилган;
мустақиллик дастлабки йилларида Термиз дарё портидаги юк ташийдиган замонавий кемалар Россия, Туркия, Корея ва Хитойдан олиб келтирилган бўлса, сўнгги ўн йилликда, баржа, теплоход каби сув транспорт воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилиши, уларни моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилганлигини кўрсатиш орқали хизмат сифати яққол ошганлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Термиз дарё порти  орқали Ўрта Осиё коммуникацияси, савдо-транзит алоқалари тарихини ўрганиш бўйича олинган натижалар, хулоса ҳамда таклифлар асосида:
Россия мустамлакачилик империяси сиёсий жиҳатдан Амударёдан ҳарбий-стратегик (табиий чегара, ҳарбий қисм), трансчегаравий, буфер зона каби мақсадларда фойдаланган бўлса, иқтисодий жиҳатдан савдо, товар-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш учун фойдаланганлиги асосланганлиги ҳамда Термиз дарё портининг минтақадаги қуруқлик ҳамда сув йўллари ўзаро кесишган Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистоннинг дарё бўйи туманлари ҳудудларни боғловчи бандаргоҳ эканлиги ҳамда унинг тижорат ва ўзаро товар айирбошлашда тезкор, арзон сув йўли бўлганлиги сабабли Амударёнинг муҳим таркибий стратегик аҳамиятга эга қисми эканлиги далилланганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон тарихи фани дарслигини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 18-майдаги 89-01-373-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон тарихи фани дарсликларида Амударё сув йўли тараққиётида Термиз дарё портининг ўрни ва аҳамияти аниқланган.
Россия империяси учун Термиз дарё порти орқали Ўрта Осиёга Афғонистон, Ҳиндистондан кириб келаётган инглиз товарларини тўхтатиш орқали Бухоро амирлигида асосий савдо бозори етакчиси бўлганлиги, шунингдек, Амударё рус тўқимачилик саноати учун зарур хом ашё ҳисобланган пахта маҳсулотини ташувчи савдо йўли эканлиги ҳамда мустақиллик дастлабки йилларида Термиз дарё портидаги юк ташийдиган замонавий кемалар Россия, Туркия, Корея ва Хитойдан олиб келтирилган бўлса, сўнгги ўн йилликда, баржа, теплоход каби сув транспорт воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилиши, уларни моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилганлигини кўрсатиш орқали хизмат сифати яққол ошганлиги кўрсатилганлигига оид маълумотлардан Термиз дарё порти очиқ музейи экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 26-апрелдаги 2/2419-3372-сон маълумотномаси). Натижада очиқ музей томошабинларида Термиз дарё порти ривожлланиш тараққиёти ҳамда дарё транспортининг Республика ўрни ҳақида тасаввур ҳосил қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish