Sayt test rejimida ishlamoqda

Муротов Нуриддин Намозовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тадбиркорлик фаолияти принципларини амалга оширишнинг назарий-амалий масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Yu867.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илхом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Топилдиев Бахромжон Рахимжонович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдусаломов Мирзо-Улуғбек Элчиевич, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти принципларини ҳуқуқий тартибга солиш ва амалга оширишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик фаолиятининг энг муҳим принциплари сифатида ҳалол рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйиш лозимлиги асослаб берилган;
тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли эканлигини Конституцияда белгилаб қўйиш зарурлиги асосланган;
Конституция нормаларида белгиланган тадбиркорлик фаолиятига оид принциплар судлар амалиётида тўғридан-тўғри ва бир хилда қўлланилиши зарурлиги асосланган;
тадбиркорларга давлат органлари ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги оқибатида етказилган зарар ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, унинг ўрни манфаатдор шахснинг аризасига асосан суд тартибида давлат томонидан қопланиши кафолатланиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
тадбиркорлик фаолиятининг энг муҳим принциплари сифатида ҳалол рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйиш лозимлигига оид таклиф 2023-йил 30-апрел куни ўтказилган референдумда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ–837-сон Конституциявий Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Конституциянинг 65-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 25-августдаги 60-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ҳалол рақобат ва хусусий мулк дахлсизлиги принциплари Конституцияда белгиланишига хизмат қилган;
тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли эканлигини Конституцияда белгилаб қўйиш зарурлигига оид таклиф 2023-йил 30-апрел куни ўтказилган референдумда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ–837-сон Конституциявий Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Конституциянинг 67-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 25-августдаги 60-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги принципи Конституция даражасида мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Конституция нормаларида белгиланган тадбиркорлик фаолиятига оид принциплар судлар амалиётида тўғридан-тўғри қўлланилиши зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 23-июлдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сон қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 23-августдаги 08/634-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри ва ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга хизмат қилган;
тадбиркорларга давлат органлари ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги оқибатида етказилган зарар ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, унинг ўрни манфаатдор шахснинг аризасига асосан суд тартибида давлат томонидан қопланиши кафолатланишига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июлдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сон қарорини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил
23-августдаги 08/634-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши тадбиркорлик субектларига етказилган зарарнинг қопланишига оид ҳуқуқий механизмни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish