Sayt test rejimida ishlamoqda

Гайбуллаева Юлдуз Анваровнанинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар,
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда хотин-қизлар кийимлари: мода, ишлаб чиқариш ва трансформация (1946-1991 йиллар), 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tar338.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Вебстер университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Илмий раҳбар: Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Махкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Шодмон Ахмедович Хайитов, тарих фанлари доктори, Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1946-1991-йилларда Ўзбекистонда хотин-қизлар кийимларининг трансформацияси, уларни ишлаб чиқариш, мода тарғиботи ва рекламаси, тикувчилик фабрикалари ҳамда соҳадаги бошқарув ташкилотлари фаолиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хотин-қизларнинг миллий кийимларидан фойдаланиш ва мода саноатини ривожлантириш совет маъмуриятининг соҳада олиб борган сиёсатига боғлиқлиги кийим-кечаклар ишлаб чиқариш миқдорини ошириш ҳамда янги андозадаги маҳсулотлар турларини яратиш мақсадида модалар уйлари ва тикувчилик фабрикалари ишларига алоҳида эътибор берилиши натижасида соҳа трансформацияга учраганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда совет даврида хотин-қизлар кийим-кечакларини ишлаб чиқариш ва мода саноатининг умумий аҳволи учта босқичда намоён бўлиб, биринчи босқич (1945–1950 йиллар) – модалар уйлари пайдо бўлиши ва тикувчилик артелларининг тикувчилик фабрикаларига ўтказилиши натижасида фабрика кийим маҳсулотлари сонининг ошиб кетиши, иккинчи босқич (1950–1970-йиллар) – янги турдаги кийим моделларини яратишга эътибор қаратилиши оқибатида “совет модаси”нинг пайдо бўлиши, учинчи босқич (1970–1990 йиллар) – турли кийим кўргазмалари ва мода намойишлари кўплаб ташкил этилиши натижасида “совет модаси” жамиятда кенг ёйилганлиги  асосланган;
совет даврида хотин-қизлар ўзбек миллий кийимларидан фойдаланишда давом этганлиги, лекин бунда уларнинг ёшига қараб фарқ бўлганлиги, катта ёшли аёллар асосан миллий услубдаги кийимларни кийишганлиги, ёшлар эса айниқса 1950-йиллардан бошлаб жамоат жойларида янгича услубдаги кийимларни кийишганлиги ҳамда атлас, адрас ва шойи каби ҳунармандчилик асосида ишлаб чиқарилган миллий матолар танқислиги ва қимматлиги натижасида фабрикада тўқилган арзон материаллардан ҳам фойдаланилганлиги кўрсатиб берилган;
совет ҳокимиятининг аҳолининг ташқи қиёфасини бирхиллаштириш сиёсатига қарамасдан хотин-қизлар кийимларида, жумладан бош кийимда рўмол, дўппи, миллий фасондаги кўйлак ва лозим, нимча, мурсак, камзулнинг фасон (бичим)ларига талаб сақланиб қолинганлиги натижасида мода намойишларида ҳам атлас ва беқасам матоларидан кенг фойдаланилганлиги асослаб берилган;
Мода ва тикувчилик соҳаларида кадрлар дастлаб фабрикалар ҳузуридаги билим юртларида, кейинчалик техникумлари ва олий ўқув юртларида тайёрланганлиги, бироқ талабаларнинг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда  ўз малакаларини оширишига корхона раҳбарлари томонидан қаршиликлар кўрсатилганлиги, ташкилотларнинг асосий мақсади  режани ўз вақтида бажариш ва савдонини ўз вақтида йўлга қўйиш бўлганлиги сабабли уларга амалиёт ўташ имконияти тақдим этилмаганлиги натижасида янги кадрлар амалиётдан узилиб қолганлиги ҳамда бу ишлаб чиқаришга салбий таъсир қилганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Совет даврида Ўзбекистон хотин-қизлар кийимлари модаси, ишлаб чиқариш ва трансформация тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
хотин-қизларнинг миллий кийимларидан фойдаланиш  ва мода саноатини ривожлантириш совет маъмуриятининг соҳада олиб борган сиёсатига боғлиқлиги кийим-кечаклар ишлаб чиқариш миқдорини ошириш ҳамда янги андозадаги маҳсулотлар турларини яратиш мақсадида модалар уйлари ва тикувчилик фабрикалари ишларига алоҳида эътибор берилиши натижасида соҳа трансформацияга учраганлиги, Ўзбекистондаги мавжуд миллий либослар дизайни, уларда учрайдиган безак турлари, заргарлик буюмлари ва маросим кийимлари ҳамда совет ҳокимияти олиб борган сиёсат натижасида ўзбек миллий либосларидан йўқолиб кетган элементлар ҳақидаги хулосалардан 2020-йил май ойида Буюк Британияниг Лондон шаҳрида Ўзбекистон-Британия дўстлик жамияти (Узбек-Бритиш Соcиетй) томонидан ташкил этилган «ХИХ-ХХ асрларда Ўзбек миллий либослари» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳамда 2022-йил 16-июл санасида «Охфорд Асиан Техтиле Гроуп» кенгаши аъзолари учун ташкил этилган маърузада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг 2023-йил 7-апрелдаги 28/13363–сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Буюк Британияда Ўзбекистоннинг маданий-тарихий туризм салоҳиятини тарғиб қилишга имкон яратди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Маданий-гуманитар алоқалар, туризм ва спорт масалалари бошқармаси иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос манба вазифасини ўтаган;
Ўзбекистонда совет даврида хотин-қизлар кийим-кечакларини ишлаб чиқариш ва мода саноатининг умумий аҳволи учта босқичда намоён бўлиб, биринчи босқич (1945–1950 йиллар) – модалар уйлари пайдо бўлиши ва тикувчилик артелларининг тикувчилик фабрикаларига ўтказилиши натижасида фабрика кийим маҳсулотлари сонининг ошиб кетиши, иккинчи босқич (1950–1970-йиллар) – янги турдаги кийим моделларини яратишга эътибор қаратилиши оқибатида “совет модаси”нинг пайдо бўлиши, учинчи босқич (1970–1990-йиллар) – турли кийим кўргазмалари ва мода намойишлари кўплаб ташкил этилиши натижасида “совет модаси” жамиятда кенг ёйилганлиги  асосланди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 3-майдаги 06-31-688-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари кенг халқ оммасининг тарихий мерос, маданиятимиз тарихига оид маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган;
совет даврида хотин-қизлар ўзбек миллий кийимларидан фойдаланишда давом этганлиги, лекин бунда уларнинг ёшига қараб фарқ бўлганлиги, катта ёшли аёллар асосан миллий услубдаги кийимларни кийишганлиги, ёшлар эса айниқса 1950-йиллардан бошлаб жамоат жойларида янгича услубдаги кийимларни кийишганлиги ҳамда атлас, адрас ва шойи каби ҳунармандчилик асосида ишлаб чиқарилган миллий матолар танқислиги ва қимматлиги натижасида фабрикада тўқилган арзон материаллардан ҳам фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида инновацион кўргазмада ташкил қилиниб, соҳа трансформацияга учраганлиги ҳақида маълумотлар берилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023-йил 24-октябр 04/04-3024-сон хати). Натижада халқимизнинг бой миллий маданий меросини ёш авлодга кенг танитиш ва тарғиб қилишда бу каби инновацион ёндашувлар ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, маданият ва санъат соҳасида ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилган;
совет ҳокимиятининг аҳолининг ташқи қиёфасини бирхиллаштириш сиёсатига қарамасдан хотин-қизлар кийимларида, жумладан бош кийимда рўмол, дўппи, миллий фасондаги кўйлак ва лозим, нимча, мурсак, камзулнинг фасон (бичим)ларига талаб сақланиб қолинганлиги натижасида мода намойишларида ҳам атлас ва беқасам матоларидан кенг фойдаланилганлиги музей кўргазмасида ўз аксини топиб, бу давр мобайнида мода фақатгина ташқи қиёфани ифодалаб қолмасдан, балки  санъат, сиёсат, фан-техника тараққиёти ютуқлари, шунингдек, жамиятда содир бўлаётган турли ижтимоий ва маданий жараёнларнинг узвий равишда уйғунлашган мураккаб муҳит ва ҳодиса сифатида намоён бўлганлиги Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозициясида ва кўргазмалар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 23-октябрдаги 3/1255-2356-сон хати). Натижалар ўзбек миллий кийимлари бўйича турли даврлардаги ўзгаришлар ва транформация жараёнларига оид маълумотлар кенг ўқувчиларни етарли тасавурларга эга бўлишига хизмат қилмоқган;
мода ва тикувчилик соҳаларида кадрлар дастлаб фабрикалар ҳузуридаги билим юртларида, кейинчалик техникумлари ва олий ўқув юртларида тайёрланганлиги, бироқ талабаларнинг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда  ўз малакаларини оширишига корхона раҳбарлари томонидан қаршиликлар кўрсатилганлиги, ташкилотларнинг асосий мақсади  режани ўз вақтида бажариш ва савдони ўз вақтида йўлга қўйиш бўлганлиги сабабли уларга амалиёт ўташ имконияти тақдим этилмаганлиги натижасида янги кадрлар амалиётдан узилиб қолганлиги ҳамда бу ишлаб чиқаришга салбий таъсир қилганлиги асослаб берилган. (Ўзархив агентлиги Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг 2023-йил 1-ноябрдаги 01-23/303-сон маълумотномаси).  Тадқиқотчи томонидан Ўзбекистон кино-фото ҳужжатлари миллий архивига тақдим  этилган миллий кийимлар, мода саноатини ривожлантиришга оид маълумотлар, тадқиқотчининг шахсий архивига мансуб фото материаллар, диссертация ишнинг илмий янгиликлари, илмий изланишлар натижасида шакиллантирилган илмий хулосалар, архив фотосуратлар фондини янги материаллар билан бойитишга хисса қўшган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish