Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизов Шухрат Маматович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги конструксиядаги энергия тежамкор юқори иш унумли хавфсиз пахта жин машинасини яратиш”  05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Т474
Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:  Шарибаев Носир Юсупжанович техника фанлари доктори, профессор (05.02.03), Росулов Рузимурад Хасанович техника фанлари доктори, доцент (05.02.03), Гуляев Ринат Амирович техника фанлари доктори, профессор (05.02.03).
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги конструксиядаги энергия тежамкор, юқори иш унумли, хавфсиз пахта жин машинасини самарали технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергия тежамкор, юқори иш унумли, хавфсиз аррали жин машинасини самарали янги конструксияси яратилган ва  патент олинган (№ ФАП 01214);
янги конструксиядаги жинда исчиларни ҳавсизлигини таъминлаш мақсадида оптик тўсиқ сенсорлари ўрнатилиб, автоматлашган тизимга синергия қилинувчи элеcтрон дастур яратилган;
янги конструксиядаги жин машинасининг  ишчи камерасининг максимал радиусидан минимал радиуслар оралиғида ўзгаришига қараб амалдаги жинлардан кам бўлган юкламани иккита аррали силидрга тақсимланиши орқали тола ва чигитни шикастловчи босим камайтириш методологияси ишлаб чиқилган;
таклиф этилаётган колосникни янги  конструксиясининг ишчи юзаларига таъсир этувчи юкланиш таъсирида пайдо бўлувчи кучланиш, силжиш ҳамда деформация кучларини Солидwоркс дастурида симуляция қилиш орқали  мустахкамлиги ва устуворлиги таъминланганлиги асосланган;
 Иккита арррали цилиндр тишларига илашган толани таклиф этилаётган чўткали барабан ҳамда толани арра тишларидан ҳаво ёрдамида пудаш сўриш конструкциясида  сифатли ечиб олиш қонунияти аниқланган;
Талкиф этилаётган янги конструксиядаги жин машинасини кинематик схемаси тузилган, динамик моделлари ва Эйлер, Лиоувилле'с, Болтзманн тенгламаларидан фойдаланиб харакатланувчи қисмлари учун харакат тенглама модели яратилган;
Аррали жинларни  аррали цилиндр валида жоялшган арралар сонига қараб ҳосил бўлувчи юкланмаларни вақт бирлиги ичида, узунлиги бўйича кўндаланг эгилиш тебранишини математик модели яратилган;
Таклиф этилаётган янги конструкцядаги жин машинасинини ишчи қисмларини кирувчи факторларни алмаштириш рандомизация қилиш орқали ишчи қисмларнинг оптимал жойлашуви параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наманган вилояти Поп тумани “Арт Софт Ҳолдинг” МЧЖ га қарашли “Поп пахта тозалаш” корхонасининг 2022 йил 11 октябрдаги синов, иқтисодий самара ва жорий қилиш далолатномалари олинган. Ўтказилган тажриба синовлари ва олинган маълумотларга кўра толани ишлаб чиқариш бўйича тавсия этилган янги конструксиядаги жин машинасининг иш унуми ҳозирда ишлаб чиқаришда қўлланилаётган жин машиналаридан  6 ой давомида олинган иш унуми кўрсаткичи ўртача 70% фоизга ошириш натижасида бир мавсумда 3 456 тн дан кўпроқ тола ишлаб чиқарилади   “Ўзбекистон пахта –тўқимачилик кластерлари” уюшмаси 2022 йил  15 ноябрдаги  №02/22-811сонли маълумотнома хати олинган. Ўзбекситон республикаси интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 16 июндаги № ФАП 01214-сонли фойдали моделга патенти олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish