Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Акмалжон Акбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани ташувчи пневмотранспорт ускунаси элементларининг ресурстежамкор конструксияларини лойиҳалаш” 05.02.03-Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Т2292
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Сафаров Назиржон Мухаммаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Рузметов Рахматжон Ибодуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: пневмотранспорт ускунаси ва элементларини ратсионал лойиҳалаш йўли билан пахта маҳсулотларининг дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш ва энергия сарфини камайтиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмотранспорт жараёнида пахта ва ҳаво оқими ҳаракатининг турли қонуниятлари солиштирма таҳлили асосида уларни тадқиқот мақсади ва олинадиган натижаларга боғлиқ ҳолда қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
пахта пневмотранспорти ва унинг элементларини лойиҳалашнинг мавжуд усулларини таҳлил қилган ҳолда янги услубда аниқ натижалар берувчи, энергия ва ресурс тежовчи лойиҳалаш усули ва ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
пахтанинг пневмотранспорт қувур чиғаноқларидаги толанинг зарба кучининг таъсирлашувчи юза қаттиқлигига боғлиқлигидан келиб чиқиб, зарба кучини камайтириш  мақсадида чиғиноқнинг зарбани ютувчи, алмашувчан қопламага эга бўлган конструксияси ишлаб чиқилган;
пневмотранспорт қувури бўғзи (кириш ва чиқиш қисмлари)да ҳаво уюрмаси ҳосил бўлиши натижасида уларнинг аеродинамик қаршиликлари юқори бўлиши ва бу ускуна энергия сарфини оширишини ҳисобга олган ҳолда уч қисми муайян радиус остида юмалоқланган ва ҳаво уюрмасини бартараф қилувчи қувур бўғзи конструксияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ташувчи пневмотранспорт ускунаси ва элементларини лойиҳалаш усуллари ва янги конструксияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
қувур чиғиноғининг зарбани ютувчи, алмашувчан қопламага эга бўлган конструксияси, шунингдек, уч қисми муайян радиус остида юмалоқланган қувур бўғзи конструксияси «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» тасарруфидаги “Наманган пахта тех” МЧЖ га қарашли “Косонсой пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси”нинг 2023 йил 25 апрелдаги №874-024-сонли маълумотномаси). Натижада пахта пневмотранспортида чигитнинг механик шикастланганлиги даражасини 1,3 % (абсолют) га, пахта толасидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улуши 1,6% камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish