Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимова Мамура Одилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кучли электромагнит майдондаги п-н-ўтиш электр хусусиятларига деформация ва ёруғлик таъсирини тадқиқ этиш» 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/FM817
Илмий раҳбар: Дадамирзаев Муҳаммаджон Ғуломқодирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Юлчиев Шахриёр Хусанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Расулов Вохоб Рустамович, физика-математика фанлари боʻйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Яримўтказгичли п-н-ўтиш электр хусусиятлари:  дифференциал қаршилиги, диффузия сиғими ва дифференциал ўтказувчанлигининг ўта юқори частотали майдон, ёруғлик ва деформация таъсирида ўзгаришини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор, ЎЮЧ майдон, деформация ва ёруғлик таъсиридаги п-н-ўтиш дифференциал қаршилиги, диффузия сиғими ва дифференциал ўтказувчанлиги ўзгаришини ифодаловчи тенгламаси олинган;
ЎЮЧ майдон таъсиридаги п-н-ўтиш ВАХ ноидеаллик коеффициенти қийматининг ортиши дифференциал қаршилик, диффузия сиғими ва дифференциал ўтказувчанликларнинг заряд ташувчиларнинг қизиши натижасида ўзгариши ҳисобига юз бериши асосланган;
2Д ўлчамли п-н-ўтиш фототокларининг ёруғлик тўлқин узунлигига боғлиқлиги, шунингдек ВАХ ни ёруғликнинг турли қувватларида ўзгаришини ифодаловчи формула топилган, олинган назарий натижалар тажриба натижалари билан солиштирилган;
2Д ўлчамли п-н-ўтишларнинг дифференциал ўтказувчанлиги ва диффузия сиғимларини ЎЮЧ майдон таъсирида элеcтрон ва коваклар қизиши ҳисобига ўзгаришини 0000аниқловчи ифодалар олинган.  
ЎЮЧ  майдон таъсиридаги 2Д ва 3Д ўлчамли п-н-ўтишларнинг дифференциал ўтказувчанлиги ва диффузия сиғимлари солиштирилган, ушбу катталиклар 2Д ўлчамли п-н-ўтишларда 3Д ўлчамлиларникига нисбатан катта бўлишикўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Кучли электромагнит майдондаги п-н-ўтишга деформация ва ёруғлик таъсирини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЎЮЧ тўлқин, ёруғлик ва деформация таъсир этганда п-н-ўтиш электр параметрларининг ўзгариши учун олинган натижалардан «Фотон» Акциядорлик жамияти («Фотон» АЖ) да яримўтказгичли транзисторлар ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. («Ўзелтехсаноат» уюшмасининг 2023 йил 5 июндаги 04-3/720-сонли маълумотномаси). Диссертацияда олинган натижаларни технологик жараёнга қўллаш яримўтказгичли фотоелементларда фототок ва фотоЕЮК ни бошқариш имконини берган;
Наманган муҳандислик-технология институтида ОТ-Ф-74- «Яримўтказгичли қоришмалар ва кучли лигерланган яримўтказгичлар энергетик спектрларини тадқиқ қилиш» фундаментал лойиҳасиниг илмий техникавий вазифаларини бажаришда, диссертацияда ишлаб чиқилган диодли структураларга ЎЮЧ тўлқин таъсир этганда электр хусусиятларининг ўзгариши учун олинган ифодалардан самарали фойдаланилган (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2023 йил 11 мартдаги 479-024-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳада диссертацияда олинган натижалардан фойдаланиш Яримўтказгичли структуралар электр хусусиятларига ташқи таъсирлар: ўта юқори частотали тўлқин, ёруғлик ва деформациянинг таъсирини тушунтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish