Sayt test rejimida ishlamoqda

Маликова Дилрабо Муминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини такомиллаштириш », 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt968.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Алтинбек Янгибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Омонов Акром Абдиназарович, иқтисод фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндошувга кўра банк секторининг барқарор ишлашини таъминловчи асосий омил сифатидаги “тижорат банкларининг иқтисодий хавфсизлиги” тушунчасининг моҳияти тижорат банкининг барқарор ва самарали фаолият юритишини ташкил этиш мақсадида таъминланадиган банк фаолиятини турли ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолати нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш омили сифатида НПЛ улуши (0,30 дан 0,10 га қадар камайтириш), узоқ муддатли депозитлар улуши (0,31 дан 0,45 га қадар ошириш) кўрсаткичларининг чегаравий қийматлари такомиллаштирилган;
тижорат банкларида иқтисодий таҳдидларнинг пайдо бўлишини олдиндан аниқлаш ҳамда иқтисодий хавфсизлик даражасини оширишнинг узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишда банк барча бўлимларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва леан-менежмент директивалари асосида таваккалчиликларни бошқаришнинг алоҳида тизимини яратиш таклифи ишлаб чиқилган;
тижорат банклари молиявий барқарорлигига таъсир даражасини баҳоловчи кўп омилли эконометрик модел асосида Ўзбекистон тижорат банклари иқтисодий хавфсизлигининг 2026 йилга қадар ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндошувга кўра банк секторининг барқарор ишлашини таъминловчи асосий омил сифатидаги “тижорат банкларининг иқтисодий хавфсизлиги” тушунчасининг моҳияти тижорат банкининг барқарор ва самарали фаолият юритишини ташкил этиш мақсадида таъминланадиган банк фаолиятини турли ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолати нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид материаллардан олий ўқув юртларининг 60410100 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Деньги и банки” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2023-йил 19-июндаги 11-сон қарори). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “тижорат банкларининг иқтисодий хавфсизлиги” тушунчасининг моҳияти тижорат банкининг барқарор ва самарали фаолият юритишини ташкил этиш мақсадида таъминланадиган банк фаолиятини турли ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолати нуқтаи назаридан билимларини кенгайтириш имкони яратилди;
тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш омили сифатида НПЛ улуши (0,30 дан 0,10 га қадар камайтириш), узоқ муддатли депозитлар улуши (0,31 дан 0,45 га қадар ошириш) кўрсаткичларининг чегаравий қийматлари такомиллаштириш таклифи «Туронбанк» АТБ томонидан “Банк рискларини бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилди («Туронбанк» АТБ нинг 2023 йил 18 октябрдаги 16/04-142-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг иқтисодий хавфсизлиги даражаси оширилиб, риск-аппетитини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди «Туронбанк» АТБ нинг активлари таркибида муаммоли активларни улушини 2022 йилда ўтган 2021 йилга нисбатан 0,7 бандга камайишига, шунингдек, банкнинг жами депозит базаси таркибида узоқ муддатли депозитлар улушининг 2,7 бандга оширилишига кўмаклашди;  
тижорат банкларида иқтисодий таҳдидларнинг пайдо бўлишини олдиндан аниқлаш ҳамда иқтисодий хавфсизлик даражасини оширишнинг узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишда банк барча бўлимларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва леан-менежмент директивалари асосида таваккалчиликларни бошқаришнинг алоҳида тизимини яратиш таклифи банк амалиётига киритилди («Туронбанк» АТБ нинг 2023 йил 18 октябрдаги 16/04-142-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тизими леан-менежмент технологиялари асосида такомиллаштирилди, банк учун иқтисодий таҳдидларни ва банкнинг имкониятларини аниқлаш учун СWОТ-таҳлил усули матрицаси қўлланила бошланди, банкнинг иқтисодий хавфсизлик даражасини ва банк фаолияти самарадорлиги даражасини оширишга мўлжалланган узоқ муддатли стратегияси шакллантирилиб, иқтисодий таҳдидлар таъсир даражасини 2022 йилда ўтган 2021 йилга нисбатан 27% га камайтириш имкони яратилди;  
  тижорат банклари молиявий барқарорлигига таъсир даражасини баҳоловчи кўп омилли эконометрик модел асосида Ўзбекистон тижорат банклари иқтисодий хавфсизлигининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичларини аниқлаш тавсиясини қўллаш таклифининг амалиётга жорий этилиши банкнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатди («Туронбанк» АТБ нинг 2023 йил 18 октябрдаги 16/04-142-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш тизимини оптималлаштириш, таҳдидларга адекват ва ўз вақтида жавоб қайтариш имкониятлари вужудга келди, банкнинг активлари ҳажми 2022 йилда ўтган 2021 йилга нисбатан 1,17 бараварга ёки 1 869 млрд. сўмга кўпайишига эришилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish